Анжуман очилиши Кириш сўзи Р. Х. Максудов – Фарғона давлат университети



Download 404,65 Kb.
Pdf ko'rish
Sana01.04.2022
Hajmi404,65 Kb.
#522362
Bog'liq
Анжуман очилиши 1



3
Анжуман очилиши
Кириш сўзи
Р.Х.Максудов – 
Фарғона давлат университети 
ректори, профессор
Ҳозирги кунда инсоният тамаддуни янги босқичга кўтарилиб, сифатий 
ўзгаришлар кузатилаѐтган бир даврда юртимизда инсон, унинг манфаатлари, 
ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб биладиган янги ҳаѐт, янги 
жамият барпо этиш алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, давлатимиз раҳбари 
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида 
йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг ѐшларга эътиборни 
кучайтириш, ѐш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг 
жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш 
кўникмасини шакллантириш, ѐшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, 
хотин-қизлар 
бандлигини 
таъминлаш 
масалаларига 
бағишланган 
маърузалари фаол ҳаракат дастурини амалга оширишга туртки бўлди.
Ижтимоий соҳаларда юқори натижаларни қайд этиш, хусусан, таълим 
тизимида фаолият кўрсатаѐтган мутахассисларнинг иш фаолиятига татбиқ 
этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, келажакда амалга ошириладиган 
илмий-тадқиқот ва амалий ишлар мазмуни ҳамда йўналишларини белгилаб 
олиш, юқори малакали кадрларнинг илмий салоҳиятини рўѐбга чиқаришга 
шароит яратиш, ѐш олимларни илмий фаолиятга жалб қилишга 
кўмаклашишдан иборат масалаларнинг ижтимоий аҳамиятини тиклаш
муҳим заруратга айланди.
Инсоният кўп минг йиллик тараққиѐти давомида жамиятни 
ривожлантиришнинг таълим-тарбия ва илм-фандан самаралироқ воситасини 
кашф қила олган эмас. Шу сабабли ҳам таълим, илм-фан ҳар қандай жамият, 
миллат ва давлатнинг келажагини белгилаб берадиган, унинг тараққиѐтига 
хизмат қиладиган муҳим омилдир. Аҳолининг психологик саломатлиги–
жамият фаровонлигини таъминлаш илм-фан ва ишлаб-чиқариш, ижтимоий 
турмуш, бир сўз билан айтганда, ҳаѐт билан боғлай олган, ички ва турдош 
тармоқлар билан ҳар томонлама интеграцияга киришган тақдирдагина ўз 
олдига қўйган натижаларга эриша олади. Аҳолининг психологик 
саломатлиги - жамият фаровонлигини ўзаро чуқур, ҳар томонлама узлуксиз 
алоқасини таъминлай олган ва жамият ҳаѐтининг барча соҳаларига татбиқ 
эта олган давлат эса тараққиѐтга эришади. Бу борада мамлакатимиз таълим 
соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилаѐтганлиги ҳеч кимга сир эмас. 


4
Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, олий 
маълумотли мутахассислар тайѐрлашнинг мақсадли йўналишларини 
аниқлаш, хусусан, психолог кадрларнинг касбий малакалари ва билим 
савиясини узлуксиз юксалтириш энг долзарб масалалардан биридир. Шу 
жиҳатдан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 
“Республикада психология соҳасида кадрларни тайѐрлаш ва психологик 
хизмат тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 472-сонли Қарорининг 
учинчи бандида: “Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш етарлича йўлга 
қўйилмаганлиги оқибатида жамиятда ижтимоий-психологик, жумладан, 
оилавий муаммолар (ажримлар, оиладаги низолар, ота-она ва фарзанд 
муносабатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ), “оммавий 
маданиятнинг салбий таъсирларига тобелик, ўз жонига қасд қилиш 
ҳолатлари давом этмоқда” - деб кўрсатилган. Аҳолини психологик 
саломатлигини оширишда тиббий ва психологик маданият тажрибаларни 
ўзлаштириш, ижодий ѐндашувларни қўллаб-қувватлаш, ѐшларни психологик 
саводхонлигини ошириш ўртасидаги интеграция жараѐнларини
кучайтиради.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жамиятимизнинг 
бугунги 
ривожланиш 
босқичида 
аҳолининг 
психологик
саломатлиги - жамият фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили 
сифатида таълим жараѐнида ички ва тармоқлараро алоқадорликни 
таъминлайдиган, илмий-тадқиқот муассасаларида тўпланган тажриба ва 
эришилган илмий ютуқларни таълим соҳаси орқали ҳаѐтнинг барча 
жабҳаларига етиб боришини самарали амалга оширадиган яқин келажакдаги 
энг муҳим тизим сифатида намоѐн бўлади. Психологлар касбий фаолиятида 
аҳолининг психологик саломатлиги борасида олиб борилаѐтган ишларни 
самарали ташкил қилиш ва уни мақсадга йўналтириш таълим жараѐнини 
оқилона лойиҳалаштиришга доир тажрибаларини янада бойитади, ички 
имкониятларини тўла рўѐбга чиқариш ва жамият фаровонлигини таъминлаш 
учун хизмат қилади. 

Download 404,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish