Тўртинчи масала юзасидан ўзига сўз навбати берилган ЧҚБТ раҳбари--капитан З.К.Сапаров ҳам аввало барчани шу кунги байрам билан қизғин қутлади ва турли соҳа вакиллари, жумладан, ҳарбийлар орасида ҳам давлат тилига жиддий эътибор берилаётганлигини эътироф этди.
---Лекин шундай бир пайтда ҳам айрим шахсларнинг мулоқотларда русча сўзларни қўшиб гапиришлари давлат тилига, сиёсатига қарши ҳурматсизлик, одобсизлик, шунингдек, кулгили ҳамдир, -- дед ива фикрларининг исботи сифатида у ўзининг шу мавзудаги танқидий шеърини ўқиб берди. Сўзларининг сўнгида З. Сапаров ўтган сафарги йиғилишда қатнашган 42219-сонли ҳарбий қисм лейтенанти ва сержантининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига қарашли бир катор олий харбий таълим муассасалари фаолияти тугрисидаги тушунтиришларини бир сидра такрорлаб,барча юкори синф ўқувчиларини харбий билим юртларига жалб килиш ,Харбий билим юртларининг шарт-шароитлари, кандай имтиёзлари борлиги хакида айтиб утди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1 Ўзбекистон Республикасининг«Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларни давом эттириб борилсин.
2.Ўқувчи ёшларга Навоий, Юсуф Хос Хожиб,М. Кошгарий ва Абдулла Кодирий каби алломалар асарларининг мазмун - маъноси тўлиқ етказилиб, доимо куплаб китоб укишга таргиб килиб борилсин. 3.Педагог ва укувчиларнинг онгига мулоқотларда русча сўзларни қўшиб гапиришлари давлат тилига, сиёсатига қарши ҳурматсизлик, одобсизлик, шунингдек, кулгили холат эканлиги доимо сингдириб борилсин.
Раис: Ярашева Г.Ю.
Котиба: Атабаева Д.Б.
ММИБДЎ: Разакова Д.А.
ЧҚБТ раҳбари: Сапаров З.К.
Ангрен шаҳар ХТБ тасарруфидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида “Ватан химоячилар кунини ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 27-йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” мавзусида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
2019 йил 14 январь
Ўтказилди: Мактаб жамоа зали
Қатнашдилар: 167 нафар ўқувчилари
Раис: Иброхимов В.А.
Котиба: Ахмадалиева Д.
Қатнашди: Харбий Қисм к/кс с-нт Қурбонов Х.Х., сержант Обидов Ш.З., кичик сержант Каримов К.Х., ШБХ Рахимов Ғ.А.
ММИБДЎ: Ашурова М.,мактаб психологи Уралова Ф.А., ёшлар иттифоки етакчиси Абдухоликова Г.
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 27-йиллигини ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондоннинг 47-66 буйруғига асосан “Ўзбекистон Мустақил Ватанимиз Миллий армиямиз – фахру ғуруримиз шиори асосида” ўқувчиларни таништириш.
2. Харбий қисмдаги шарт шароити билан таништириш.
ЭШИТИЛДИ:
Биринчи масала Харбий Кисм к/кс с-нт Қурбонов Х.Х., “Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 27-йиллигини ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондоннинг 47-66 буйруғига асосан “Ўзбекистон Мустақил Ватанимиз Миллий Армиямиз –фахру ғуруримиз шиори асосида” ўқувчиларни таништириб, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз осойишталигини таъминлаш Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |