Андижон вилояти Избоскан туман Наврузобод махалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумтаълим мактабида
ўтказилган йиғилиш баёни
“04” март 2022 йил Избоскан туман
Йиғилиш раиси:
|
Избоскан туман Наврузобод махалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумтаълим мактаби директори У.Мўминов
|
Қатнашганлар:
|
Тарғибот гуруҳи рахбари Д.Ахмедова, туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.У.Қурбонова, 48-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари жами 35 нафар фуқаролар иштирок этди.
|
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сон қарор ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчилар давомати, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини таъминлаш;
2. Мактабларда таълим-тарбия сифатини оширишда маҳалла, ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик ишларини кучайтириш;
3. Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилкатикаси тўғрисида;
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман тарғибот гуруҳи рахбари Д.Ахмедова кириш сўзи билан бошлаб, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори ҳамда Халқ таълими вазири Ш.Шерматов томонидан берилган ахборотга асосан Избоскан туманида фаолият олиб бораётган таълим муассасаларида кийиниш маданиятини тартибга солиш, миллий маданиятимизга мос бўлмаган кийимларни кийишлари ва уларнинг эртанги кундаги салбий оқибатлари, сифатли таълим олишларини таъминлаш ҳамда педагог ходимларни ўқувчи ёшлар учун ўрнак бўла оладигон шахс сифатида шаклланишлари учун ўқитувчилар ҳам намунавий мактаб формасида бўлишлари, тақиқланган оқимларга ёшлар ўртасида қўшилиб қолиш ҳолатларини олдини олиш ва интернет тармоғи орқали тарқатилаётган турли зарарли ахборотлардан ҳимояланиш юзасидан қисқача маълумот берди.
Избоскан туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.У.Қурбонова ўз маърузасида сўзга чиқиб, Избоскан тумани Гудур МФЙ худудида яшовчи фуқаро Эсонова Гулчехра Тўхтасиновна “Агробанк” АТБ Избоскан филиали томонидан фуқаро М.Абдуқаюмовага чеварчилик фаолияти билан шуғалланиш учун ажратилган 28 млн. сўм кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб, бунинг учун фуқаро М.Абдуқаюмова ва унинг холаси М.Пўлатованинг ишочига кириб, 09.08.2021 йилда “Интер Старс Биггер” МЧЖ билан чеварчилик дастгохларини етказиб бериш тўғрисидаги 82-сонли шартнома тузиш зарурлигига ишонтириб, шартномани М.Абдуқаюмованинг ўрнига ўзи имзолаб, 28 млн. сўм кредит маблағлари “Интер Старс Биггер” МЧЖ хисоб рақамига ўтказилгач, мазкур жамиятнинг иш юритувчиси Ж.Юсуповдан қабул қилиб олинган 2400 АҚШ долларини М.Абдуқаюмовага бермасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, ёшларни тақиқланган сайтларга билиб-билмай кириб қолаётгани, вояга етмаган қизларни алдов йўли билан фохишаликка жалб қилиш ҳолатлари учраб турганлигини, ўқувчи қизларга бегона шахслар билан мулоқот қилмасликларини, хотин-қизларга ўтказилаётган тазйиқли ҳолатларга учраган вақтларида кимга ва каерга мурожаат қилиш масалалари, “Жиноят хақиқати ва адолати” тизими асосида фуқароларни огохликларини ошириш, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан хамкорлигини таъминлаш, содир этилаётган жиноятларни жамиятимиз учун салбий холатларини уларга етказиш мухим масала эканлигини таъкидлаб, келгусида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларни содир этишга уринаётган шахслар хақида маълумот бўлган тақдирда зудлик билан хуқуқни мухофаза қилувчи органларга ёки 102 хизматига хабар беришлари тушунтириб ўтди.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқган раҳбарларнинг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
Мактабда тахсил олаётган ўқувчи ёшларни диний экстремизимга қарши дунё қарашини кенгайтириш ҳамда диний бағрикенглик рухида тарбиялаш, кийиниш маданиятига риоя қилиш масалаларини доимий назоратга олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
Ёшлар ўртасида тақиқланган оқимларга қўшилиб қолиш ҳолатларини олдини олишмақсадида уларни турли тўгараклар билан банд қилинсин.
Избоскан туман Наврузобод махалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумтаълим мактабида туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант М.У.Қурбоноваларнинг аёл томонидан содир этилган жиноятлар мухокама қилинди деб хисобланиши хамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар юзасидан қилган маърузалар ижро учун қабул қилинсин.
Избоскан туман Наврузобод махалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва мураббийлар ўртасида тарғибот органлари билан хамкорликда фуқаролар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш фуқароларнинг хуқуқий маданиятини ошириш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш янада кучайтирилсин.
Мазкур йиғилиш баёнини бажарилишини ташкиллаштириш Избоскан туман Наврузобод махалла фуқаролар йиғинида жойлашган 48-умумтаълим мактаби директори У.Мўминовга юклатилсин.
48-умумтаълим мактаб
директори У.Мўминов
Do'stlaringiz bilan baham: |