ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
ИЗБОСКАН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МАТЕМАТИКА ФАНИ УСЛУБЧИСИ АЛИҚУЛОВ ДИЛШОДБЕК АБДУЛХАМИДОВИЧНИНГ ЙИЛЛИК
И Ш РЕЖАСИ
2019–2020 ўқув йили
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Избоскан туман Халқ таълими бўлим
мудири ________ С. С.Ғофуров
МЕТОДИСТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ - ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ҳар бир ўқув фанларининг ўқитилиши бўйича метод бирлашмалар ва методик кенгашлар ишларига амалий ва методик ёрдам беришни таъминлаш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ҳар бир ўқув фанларидан ўқувчилар билимининг давлат таълим стандартларига мослиги мониторинги натижалари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, камчиликларни бартараф этиш ишларини ташкил этиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар тайёрлаш ва уни таълим муассасаларига етказиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ўқитувчиларни ўқув тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминлаш;
-ўз методистлик йўналиши (қамраб олинган фанлар бўйича) методик ишларни мувофиқлаштириш, турли синовлар натижаларини таҳлил қилиш, янги ўқув методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича материаллар тайёрлаш, янги методик адабиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида ёрдам бериш, улардан фойдаланишни ташкил этиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва сифатини оширишга оид турли анжуман, илмий-амалий конференциялар, ўқувлар кўрик-танловлар (энг яхши дарс ишланмаси, энг яхши фан хонаси ва бошқалар), август кенгашлари, илмий-амалий йиғилишларни ташкилаштириш ва ўтказилишини таъминлаш;
-ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) мактаб ва туман (шаҳар) миқёсидаги беллашувларни ўтказиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқиш; 57 ) ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари тажриба-синови ишлари бўйича тажриба майдонлари фаолиятига методик ёрдам кўрсатиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва касбий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишларни амалга ошириш;
-мактаб ўқитувчилари дарсларини таҳлил қилиш ва уларга методик ёрдам кўрсатиш;
-туман таянч таълим муассасалари негизида методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) фаннинг ўқитилиш сифатини ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид семинар ва конференциялар ўтказиш, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
- ўз методистлик йўналишида (қамраб олинган фанлар бўйича) ўқитувчилар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уларнинг малакасини ошириш истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлаш;
- санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
- касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларига амал қилиш.
-таълим-тарбия ва касб-ҳунарга ўргатиш жараёнига замонавий ва инновацион педагогик услубларни ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали таълим ва касб-ҳунар бериш сифатини оширишни мувофиқлаштириб бориш;
- касбий таълим бериш бўйича ЎИЧМда ўтказиладиган якуний аттестация ҳамда босқичли назорат жараёнида иштирок этиш, ўқувчилар томонидан ўқув дастурларни ўзлаштириш даражасини, ҳудудий таълим бошқарув органлари ва муассасалари ходимларининг малакасини белгиловчи ёзма ва бошқа турдаги назорат ишларини ўтказиш;
- таълим муассасалари томонидан тақдим этилган дарсликларга бўлган талаб-эҳтиёжлар асосида буюртмаларни таҳлил этади ва уларни туман миқёсида умумлаштириш, вилоят, шаҳар халқ таълим бошқармаларига тақдим этиш;