Мархамат тумани ХТБ 18-умумий ўрта таълим мактаби хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И № 1
6.03.2018 йил Пахтакор МФЙ
Йигилиш раиси: К.Маматқодирова
Котиба: Г.Таваккалова
Йигилишга катнашди: 30 нафар аёл ўқитувчилар, 42-нафар
8-9-синф ўқувчи қизлари
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
2018-йилга Мархамат туман ХТБ “Хотин-қизлар қўмитаси” таркибини кўриб чиқиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-феврал ПФ 5325-сонли фармонини ўрганиб чиқиш
Мактабларда “Ижодкор аёл” ва “Қизларжон” клубини ташкил этиш.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб хотин қизлар қўмитаси раисаси К.Маматқодирова сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунда қиз ва аёлларнинг яшаш шароити, ўқиш ва иш ўринларидаги тартиб қоидаларид бир оз сусткашликка йўл қўйилаётганлиги хақида гапирди. Шу масалалар юзасидан ишларни тубдан ислох қилиш кераклиги, мактабдаги БХҚҚ раисалари фидокорлик билан фаолият юритиш кераклиги, бу ишларни амалга ошириш учун 2018-йилга туман ХТБ Хотин қизлар қўмитаси таркибий қисмини сайлаб олиш кераклиги хақида фикрлар билдирди.
Шунга биноан таркиб аъзолари:
БХҚҚ раисаси: -К.Маматқодирова(она тили ва адабиёт ўқитувчиси)
Йиғилиш котиби этиб - Г.Таваккалова(она тили ва адабиёт ўқитувчиси)
Аъзолари: - М.Тўланова (рус тили ва адабиёти ўқитувчиси)
С.Абдуллаева(тарих-хукук фани ўқитувчиси)
Ш.Рустамова (бошланғич синф ўқитувчиси)
Иккинчи масала юзасидан хам БХҚХ раисаси К.Маматқодирова сўз олиб бу фармон 5 та бўлим,56 бобдан иборат бўлиб, бугунги кун учун жуда долзарб эканлигини такидлади. Бу фармон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш аёллар фаолиятини тубдан такаомиллаштириш” тўгрисида.Хақиқатдан хам аёлларимизнинг турмуш тарзи фаровон, оиласи тўкин-сочин ва тинч бўлса, жамиятимиз бундан хам ривожланади. Президентимизнинг аёлларга кўрсатаётган бугунги кундаги ғамхўрлиги ва жонкуярлиги барчамиз учун айни муддаодир. Бугун қайси жабхага назар солмайлик аёллар ўз пешқадамлигини намойиш этмоқда. Буларнинг иш фаолияти ва оиласидаги хаёт тарзини янада яхшилаш учун Президентимизнинг бу фармонини янада чуқурроқ ўрганишимиз зарур.
Учинчи масала юзасидан ХТБ хотин қизлар қўмитаси раисаси сўз олиб мактабларда “Ижодкор аёл” ва “Қизлар” клубини ташкил этиш кераклиги, бу клубларга алохида хоналар замон талаби даражасида жихозланиши кераклиги, хар ойда клубларда олиб борилаётган ишларнинг ахбороти ва расмлари ХТБга топширилиши хақида гапирди.
Шу фикрларга қўшимча қилиб рус тили фани ўқитувчиси М.Отақўзиева хам ўз фикр ва мулохазаларини билдириб, мактаб аёл ва қизларининг хаёт тарзини янада қизиқарли, мазмунли ўтказиш учун фан тўгараклари ва фаоллар билан учрашувлар, давра сухбатларини ташкил этиш зарурлигини айтди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Таркиб аъзолари бир овоздан тасдиқлансин.
ПФ 5325-сонли фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин
3-масала юзасидан мактабда “Ижодкор аёл” ва “Қизларжон” клублари ташкил этилсин ва уларнинг иш фаолияти йўлга қўйилсин.
Ушбу қарорларнинг назорати ММИБДЎ С.Абдуллаева ва БХҚҚ раисаси К.Маматқодировалар зиммасига юклатилсин.
Йигилиш раиси: К.Маматқодирова
Котиба: Г.Таваккалова
Do'stlaringiz bilan baham: |