Андижон шаҳар 4-сектор “Найзақайрағоч” МФЙ
КЕнгаш аъзоларининг умумий сайлов бўйича
йиғилиш баённомаси
Андижон шаҳри «_____».06.2022 йил
Қатнашдилар:
Андижон шахар депутати: Ж.Джиянов
Андижон шаҳар маҳалла ва нуронийлар бўлим бошлиғи
М.Қосимов
4-сектор ходими М.Алимова
“Найзақайрағоч” МФЙ Кенгаш аъзолари
Жами: _________киши
К У Н Т А Р Т И Б И
“Найзақайрағоч” МФЙ раисини сайлаш бўйича сўз олди хотин-қизлар фаоли Н.Тошматова у ўз сўзида Раҳбариятнинг топшириғига биноан сайловни ўтказишга мажлис раислигига М.Алимовани таклиф этаман.
Қаршилар, бетарафлар йўқ.
Н.Тошматова сўз олиб, “Найзақайрағоч” МФЙ 11.07.2017 йилда ташкил этилиб, 02.02.2018 йилдан О.Мараимов раис лавозимида ишлаб келмоқда. Оиласи МФЙ да зиёлилар оиласи ҳисобланади. Раис О.Мараимов маълумоти олий. Оилали, 4 нафар фарзанди бор, ҳаммаси олий маълумотли, ҳаммаси ўз мутахассислиги бўйича давлат ишларида хизмат қилиб келмоқда.
Шахсан мен билан биргаликда Президентимизни барча қарор ва Фармонларини вилоят ва шаҳар барча соҳа вакилларининг топшириқларини ижро этиш, ҳудудни иқтисодий, маънавий, камбағалликдан чиқариш, ҳар бир оила тадбиркор, ишсизликларни ишга жойлаштириш, жиноятларни олдини олиш, оилавий ажримларни олдини олиш, яраштириш, ёшлар тарбияси бўйича биргаликда кечаю-кундуз хизмат қилиб келмоқдамиз.
Ҳаёт тажрибаси, соғлиги яхши, инсонийлик фазилат, доимий олдиндан кўриб тиришқоқлик билан ишларини ҳисобга олиб раисликни давом эттиришини сизлардан сўрайман ва таклиф этаман.
Сўз олди 4-сектор ходими М.Алимова: Андижон шаҳримизда 84 та МФЙ лардан иборат бўлиб, “Найзақайрағоч” МФЙ олдинги ўринларда барча йўналишлар бўйича намунавий, ибратли ўринларни эгаллаб келмоқда. Бунга раис О.Мараимовнинг ва Н.Тошматоваларни хизматлари бор. Раис О.Мараимовни иш фаолиятини оилавий ҳаётда тутган ўрнини, доимо раҳбарлик лавозимларида ишлаб, олган билим тажрибаларни худуд тараққиётига раҳбариятни барча топшириқларини ўз вақтида бажаришга азиз халқимизни барча илтимосларини белгиланган тартибда, қонуний бажарилишига ва раисликни давом эттиришга ишонаман ва кафолат бераман.
Шаҳар хокимлигидан О.Мараимовни ўз ишини давом эттиришни таклиф қиламан.
Сўз олди маҳалла ва нуронийлар бўйича раис маслаҳатчиси А.Эргашев сўз олиб О.Мараимов раислик фаолияти давомида худудимизни ривожланишига, кўчаларимизни асфальтлаштириш-100%, ичимлик сув таъминоти- 95% бажарилди. 3 та кучлантирувчи электр трансформаторлар монтаж қилиниб фойдаланишга топширилди. Қаирма ирмоғи закан – 2445к/м кавланиб махсус транспортларда СЭС талабларини эътиборга олиб шаҳардан ташқарига ташилди.
Барча йўналишлар бўйича намунали ишлар бажарилди.
Йиғилиш қатнашчилари масалани атрофлича муҳокама қилишиб қарор қабул қиладилар
ҚАРОР
2018 йилдан буён раислик лавозимида ишлаб келаётган О.Мараимов ўз ишини давом эттиришни шаҳар ҳокимлигидан сўралсин.
Ушбу қарор маълумот учун қабул қилинсин.
Ушбу қарорни бажаришни Н.Тошматова зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси М.Алимова
Котиба Н.Тошматова
Do'stlaringiz bilan baham: |