Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafedrasi


– мавзу. Машинасозлик деталларини тайёрлашда ишлатиладиган бурчак ўлчов асбоблари



Download 6,03 Mb.
bet127/133
Sana25.02.2022
Hajmi6,03 Mb.
#298418
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   133
Bog'liq
Техник ўлчашлар асослари(1)

18– мавзу.
Машинасозлик деталларини тайёрлашда ишлатиладиган бурчак ўлчов асбоблари


Режа:

  1. Чилангарлик бурчак асбоблари.

  2. Лекол бурчак ўлчов асбоблари.

  3. Бурчак ўлчов шаблонлари.

Бурчак ўлчагичлар ясси бурчак бирлигини сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган. Улар тўғри призмалар кўринишида (52- раем) тайёрланади ва буюм бурчакла- рини текшириш ва бурчак ўлчаш приборларини ҳамда урчак шаблонларини текшириш ва даражалаш учун ишлатилади. Бурчак ўлчагичларнинг бешта типи ишлаб чиқа- рилади: 1—учи қирқилган битта иш бурчаги бўлган


бурчаклик плиталар: II — битта ўткир иш бурчаги
бўлган бурчаклик плиталар; III — тўртта иш бурчаклари бўлган бурчаклик плиталар. Бу плиталарда бурчаклар шундай танланадики, бунда плитанинг икки томони ўза- ро параллел қилиб ясалган бўлсин; IV — қадамлари но- текис бўлган олти ёқли призма; V — текис қадамли, кўп ёқли тўғри призмалар. Стандартга кўра бу призма- лар саккиз ёки ўн икки ёқли қилиб тайёрланади.
Плиталарнингишбурчаклари ўлчовнингқўшни ўлчаш сиртлари билан ҳосил қилинади. Кўп ёқли призмаларда марказдан ўлчаш сиртларига туширилган перпендику- лярлар орасидаги марказий бурчаклар иш бурчаклари ҳисобланади. Кўп ёқли призма марказий бурчаклар йиғиндисидан фойдаланиш имконини беради, яъни ун- дан ёки унинг бир қисмидан бурчак ўлчагичлар блоки сифатида фойдаланиш мумкин. Тўғри призмалар оптик ўлчаш каллаклари ва гониометрларни текшириш учун ишлатилади. Улар бошқа бурчак ўлчагич блокларига киритилмайди. •
Бурчак ўлчагичлар юқорида кўриб ўтилган узунлик- нинг ясси параллел тугал ўлчовларига ўхшаш, уларни 180°ли бурчак ўлчагичлар сифатида қараш мумкинч Улар ҳам ҳар 2°; 1°; Г; 15" бурчак билан даражаланган тўпламлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Бурчак ўл- чагичлар тўртта 00; 0; 1 ва 2-аниқлик классларида иш¬лаб чиқарилади ва разрядлар бўйича аттестацияланади. Бурчак ўлчагичларнинг иш сиртлари бир-бирига ишқа- лаб мосланади, лекин уларнинг ўзаро илашиши иш сиртлари энсиз бўлганидан кучсизроқ бўлади. Шунииг учун пухтароқ илашишни таъминлаш мақсадида бурчак ўл- чагич-плиталар блоки махсус мослама-дасталар ёрда- мида (53- расм) маҳкамланади. Плиталар блокка винт ва конуссимон штифтлар ёрдамида йигилади, улар пли¬та ва дасталардаги тешикларга қўйилади. 53- раем, а да кўрсатилган дасталар иккита бурчак ўлчагичдан, 53- раем, б да кўрсатилган дасталар эса учта бурчак ўлча- гичдан блок йиғиш имконини беради.

Қўшимча бурчаклар олиш учун махсус лекало- ли чизгичлари бор дасталардан фойдаланилади (53- расм, в).
Бурчаклар одатда бурчак ўлчагичлар ёрдамида улар орасида ҳосил бўладиган тирқишга қараб текширилади. Текшириладиган бурчакнинг четга чиқишн ҳақида буюм билан бурчак ўлчагич орасида пайдо бўлган тирқишпи намуна тирқишларга солиштириб фикр юритилади. Буи дай тирқиш қуйидагича ҳосил қилинади (54-раем). Улчамлари бир хил бўлган иккита тугал ўлчовлар 2оли- нади ва улар оирти ўлчамига етказилган ва иш сирти етарли даражада кенг бўлган брусок 3 га ишқаланади. Сўнгра баландлнги бир хил бўлган ўлчовлар 2 билли ту гал ўлчовлар ишқаланади, тугал ўлчовларнинг ўлчамли ри лекалоли чизгич / тиги билан бирга иамунл тирқиш- ларҳосил қилади. 54-расмда энн 1, 2 ва 3 мкм бўлган тирқиш намуналари кўрсатилган. Бу тнрқишлар буюм билан бурчак ўлчагич орасидаги тирқишга кўз билан чамалаб солиштириб кўрилади. Агар ўлчов билан деталь орасидаги контакт лекалоли чизғичнинг тиги ҳосил қилган контактдан фарқ қилса, тирдишлар наму- насида уни эни катта бўлган чизгич билан алмаштириш тавсия этилади.
Слесарлик ва механик ишлов бериш процессида бу¬юм бурчаги тирқиш йўдолгунга қадар ёки бурчак ясов- чи бўйлаб бир хил тирқиш ҳосил бўлгунча бурчак ўлча- гичга мосланади.
Бурчакнинг керакли қийматлари бурчак ўлчагичда бўлмаганда ёки буюм конструкцияси бурчак ўлчагичдан фойдаланиш имконини бермаса, махсус бурчаклик шаб¬лон тайёрланади ва у нормал калибр деб даралади. Тирқишни кўз билан чамглаб аниқлаш, аввало ишчининг малакасига ва тирқишнинг катталигига боглиқ бўлади.
ГОСТ 3749—77 га мувофиқ бурчакликларнинг УЛ, УЛП, УЛШ, УЛЦ, УП ва УШ типлари ишлаб чиқари- лади. УЛ, УЛП ва УЛШ типидаги бурчакликлар лека- лоли ишлар учун мўлжалланган. Уларнинг иккита ўткир иш қирралари бўлиб, радиуси 0,1—0,2 мм чегара- сида бўлган тўғри чизиқли тиғ ҳосил қилади. Бу тир- қишни ўлчаш аниқлигига сезиларли таъсир қилади, чунки радиус катталашган сари тирқиш ёмон кўринади- ган бўлади.
УП ва УШ типидаги бурчакликлар буюмларга слесарлик ишлови беришда ёки йиғиш ва ремонт ишларида ишлатилади.
УЛЦ типидаги бурчакликлар торецлари цилиндрик сирт ясовчиларига перпендикуляр бўлган вал кесмасига ўхшашдир. Бу бурчакликлар плитада бошқа бурчаклик- ларни текшириш учуй қўлланилади, чунки у жуда аниқ 90° бурчак олиш имконини беради.
Бурчакликлардан фойдаланиш бурчак ўлчагичлар- дан фойдаланишга ўхшаш. Чиқариладиган УЛ, УЛП, УЛШ, УП ва УШ типида- ги бурчакликларнинг ўлчамлари турлича бўлиб, 60x40 дан 1600X1000 (HxL) чегарада бўлади. УЛЦ типидаги бурчакликларнинг Н ва L ўлчамлари 80—630 мм чегарада бўлади.

55-расм. Текшириш бурчакликлари





Чиқариладиган УЛ, УЛП, УЛШ, УП ва УШ типида- ги бурчакликларнинг ўлчамлари турлича бўлиб, 60x40 дан 1600X1000 (HxL) чегарада бўлади. УЛЦ типидаги бурчакликларнинг Н ва L ўлчамлари 80—630 мм чегарада бўлади.
Бевосита баҳо бериш усули билан бурчакларни ўл- чаш учун машинасозликда нониусли бурчак ўлчагичлар ва оптик бурчак ўлчагичлардан кенг фойдаланилади.
ГОСТ 5378-66 га мувофиқ нониусли бурчак ўлчагич- ларнинг икки типи: ташқи ва ички бурчакларни ўлчаш учун УН (57- раем, а) ва танщи бурчакларни ўлчаш учун УМ (57- раем, б) бурчак ўлчагичлар ишлаб чиқа- рилади. Бурчак ўлчагичларнинг иши унинг битта иш сирти шкала билан, иккинчиси нониус билан боғланган- лигига асосланган.
УН типидаги бурчак ўлчагич айлана бўйича градус- ларга даражаланган шкалали асос 2 дан ташкил топган. Асос ташқи томони ўлчамига етказилган ўлчаш сиртига эга бўлган чизғич 4 билан бикр қилиб бириктирилган. Асос бўйлаб нониуси 1 ва стопори 3 бор сектор 5 сури- лади. Секторга даста 7 ёрдамида Г-симон бурчаклик 8 маҳкамланган, унга эса иккинчи даста 9 ёрдамида аж- ралувчан чизғич 6 маҳкамланган. Бундай бурчаклик билан 0 дан 50° гача бўлган диапазонда ташқи бурчак­ларни ўлчаш мумкин. 50 дан 140° гача бўлган бурчак­ларни ўлчаш учун Г-симон бурчаклик сектор 5 дан оли- нади ва унинг ўрнига чизғич 6 маҳкамланади. 140 дан 230° гача бўлган бурчаклар бурчаклик 8 ёрдамида ўлча- нади. 230 дан 320° гача бўлган бурчаклар чизғичи, бур- чаклиги ва дастаси олиб қўйилган бурчак ўлчагич билан ўлчанади.
Шундай қилиб, УН типидаги бурчак ўлчагичнинг умумий ўлчаш диапазони 0—320° га тенг: ташқи бур­чакларни ўлчаш диапазони 0—180°, ички бурчакларни ўлчаш диапазони эса 40—180°.
Бу бурчак ўлчагич нониуси даражаларининг қиймати 2' га тенг. Энг катта ўлчаш хатолиги ±2' дан ошмайди.
УМ типидаги бурчак ўлчагич ҳам шкаласи ва унга маҳкамланган чизғичи 1 бўлган асос 2 дан ташкил топ­ган. Қўзғалувчан чизғич 8 сектор 6 ва нониус 4 билан бирга ўқ 7 атрофида айланади. Чизғич винт 5 билан сто- порлаб қўйилган. Бурчак ўлчагич микросуришлар учун



мўлжалланган винт 3 билан жиҳозланган. Қўзғалувчан чизғичда алмашинувчан даста 9 ёрдамида бурчаклик 10 маҳкамланиши мумкин. УМ типидаги бурчак ўлчй- гич билан 0 дан 180°гача бўлган ташқи бурчаклар ўл- чанади, 90° дан катта бурчакларни ўлчаганда бурчак- лнк олиб қўйилади. Бунда бурчак қийматини олиш учуқ шкала кўрсатишига 90° қўшилади.


Бурчак ўлчагичлар 2', 5', 15' нониусли, мос равишда ±2', ±5' ва ±15' хатоликлар билан чиқарилади.
Оптик бурчак ўлчагич машинасозликда УМ ва УН типидаги бурчак ўлчагичларга нисбатан кам ишлатила* ди. Унинг ташқи кўриниши 51-расм, г да кўрсатилган. Бурчак ўлчагич иккита текислик орасидаги ёки текис- лик билан цилиндр ёки конус ясовчиси орасидаги 0 дан 180°гача бўлган бурчакларни ўлчаш учун мўлжаллан- ган. Оптик бурчак ўлчагичнинг конструкцияси қаламта- рош конструкциясини эслатади. Иккита чизғич бўлиб, улардан бирининг ўйиғи, иккинчиси ясси кўринишда бў- либ, тахланиши мумкин. Чизғичлар бириктирилган жой- да лупали оптик бурчак ўлчагич каллаги жойлашган. Ҳар бири 90° ли тўртта сектордан ташкил топган градус- ларга даражаланган тўла доиравий шкала каллакнинг асосий детали ҳисобланади. Лупанинг кўриш оралиғида даражаларининг қиймати 5' га тенг иккита, бири тўғри, иккинчиси тескари шкала ва градусли шкаланинг бир қисми кўриниб туради. Яхлит градуслар сони минутли шкала чегарасида ётувчи градусли шкала штрихи бўйи- ча, минутлар эса, бу штрихнинг минутли шкала даража- ларига нисбатан ҳолатига қараб аниқланади.
Асбобсозлик ишлаб чиқаришида кесувчи асбобнинг чархлаш бурчагини текшириш учун турли бурчак ўлча- гичлардан фойдаланилади. Улар ичида 2УРИ типидаги бурчак ўлчагичлар ва ЗУРИ типидаги маятникли бур­чак ўлчагичлар кўпроқ тарқалган.
2УРИ типидаги бурчак ўлчагич диаметри 5 дан 75 мм гача бўлган бир хил қадамли кўп тиғли асбоб (фреза, протяжка, зенкер ва ҳоказо)нинг олдинги ва кетинги бурчакларини текшириш учун ишлатилади. Бур­чак ўлчагич нотекис шкаласи Z бўлган асосдан ташкил топган. Бу шкаланинг ҳар бир штрихи градусли шкала 1 бўйича бурчакларнинг қийматларини ҳисоблаш учун кўрсаткич вазифасини ўтайди. Нотекис шкаладаги штрихлар ёнига ёзилган рацамлар текширилаётган ас- бобдаги тишлар (тиғлар) сонини билдиради. Масалан,
асбобнинг саккизта тиши бор. Демак, штрих Z —8 дан кўрсаткич сифатида фойдаланиб, ҳисоблаш градусли шкала бўйича олиб борилади. Градусли шкала 1 0 дан 25° гача бўлган олдинги ва 0 дан 35° гача бўлган кетинги бурчакларни ҳисоблаш учун мўлжалланган иккита зо- нага эга. Шкала устига унга тегишли ёзувлар ёзилган. Шкала 1 билан бир бутун қилиб ясалган секторнинг паст томонига планка 8 маҳкамланган бўлиб, унинг ўйиқларида ўлчаш чизғичи 9 сурила олади ва у керакли ҳолатда винт 7 билан қотириб маҳкамланади. Асос 2 нинг ўнг учига даста 5 ва винт 6 ёрдамида таянч чизғич 4 ни маҳкамлаш мумкин..
Олдинги бурчакни ўлчашда планка 8 ва таянч чиз- ғич 4 ни иш қирралари билан кесувчи асбоб иккита қўшни тишларининг учларига ўрнатилади. Кейин сек­тор чизғич 9 нинг қирраси тишнинг олдинги сирти би­лан устма-уст тушгунча бурилади ва ўлчанаётган асбоб тишлари сонига мос келувчи штрихга қараб шкаланинг ўнг қисми бўйича ҳисобланади. 58-расмда кўрсатилган асбобнинг олдинги бурчаги 4° га тенг.



68 -раем. 2УРИ] типидаги Сурчак|"ўлчагич

59-расм. ЗУРИ типидаги ма- ятниксимон бурчак ўлчагич
Кетинги бурчакни ўлчаш учун асбоб худди юқорида- гидек ўрнатилади, сектор ёрдамида планка 8 нинг торец тиғи тишнинг кетинги сирти устига туширилади ва юқо- рида қайд қилинган штрихдан кетинги бурчак ҳисобла- нади. Протяжкаларда бурчаклар градусли шкалага нисбатан Z шкаланинг «оо» штрихи ҳолати бўйича ҳи- собланади. Сектор керакли ҳолатда винт 3 ли стопор- лаш қурилмаси билан қотириб қўйилади.
2УРИ бурчак ўлчагичиниинг ўлчаш хатолиги 1° дан ошмайди.
ЗУРИ типидаги маятникли бурчак ўлчагич (59-
расм) кескичларнинг чархлаш бурчагини текширишда ишлатилади. У пичоққа ўхшаш асос-чизғич 6 дан таш- кил топган бўлиб, бу асосга бурчак ўлчагич корпуси / маҳкамланган. Корпус ичида эркин айланувчи стрелка 4 ўқи ва тормозлаш қурилмаси жойлашган. Корпуснинг олдинги деворида ҳимоя ойнаси остида тўртта сектор- дан иборат доиравий шкала туширилган циферблат 3 жойлашган. Ҳар бир сектор 0 дан 90° гача даражалан- ган. Қўшни секторларнинг шкалалари бир-бирига қараб (йўналган шкалаларга эга. Стрелка 4 учига юк 5 осил- ган бўлиб, у стрелкани доим вертикал ҳолатда тутиб туради.
Кескич 7 «ватерпас» билан текширилган плитага ўр- натилади. Кетинги бурчакларини ўлчаш учун кескич ён сиртлари билан, олдинги бурчакларини ўлчаш учун эса асоси билан қўйилади. Бурчак ўлчагич текшириладиган сиртга асос-чизғич билан қўйилади ва стрелка ўқини тормоздан бўшатувчи кнопка 1 га босилади. Посанги таъсиридан стрелка вертикал ҳолатни эгаллаб, сиртнинг оғиш бурчагини кўрсатади. Стрелка тинчлангач, кнопка қўйиб юборилади ва стрелкаси фиксирланган бурчак ўлчагич жойидан олинади.
Бурчак ўлчагич шкаласи даражаларининг қиймати 2° га тенг. Кўрсатишларининг асосий хатолиги ± 1°.
Станокларда бурчак ўлчаш ва даражалаш ишларини бажариш учун оптик даражалаш каллагидан кенг фой- даланилади (60-раем, а). У юқори кинематик аниқлик- да тайёрланган червякли редуктор 3 кўринишига эга. Редукторнинг червякли узатмаси редуктор корпуси ичи­га жойлашган оптик схема билан боғланган.
Червяк валига ўтқазилган маховик 1 ёрдамида шпин­дель 7 га ўтқазилган червякли ғилдирак 12 айлантири- лади. Шпинделга даражаларининг қиймати 1° бўлган шкалали лимб 11 монтаж қилинган. Шпиндель айланиш бурчагининг қиймати окуляр 4 лимбидан ҳисобланади. Бурилгандан сўнг шпиндель ҳолати қисиш механизми- нинг дастаси 2 билан қотириб қўйилиши мумкин. Шпин- делнинг олд қисмида № 4 Морзе конусли тешик бўлиб, унга марказлар ёки конус қуйруқли буюм ўрнатилади. Марказларда ўлчанадиган детални маҳкамлаш учун бўлиш каллагида пиноль ва маркази бўлган кетинг»


60-расм. Оптик бўлиш каллаги

бабка 5 бор. Бабка каллак билан бирга Т шаклли бўйлг ма ўйиғи бор станина 6 га ўрнатилади. Бўлиш каллаги марказлари ва кетинги бабканинг ўқлари бир-бирига тўғри кслиши керак.


Оптик каллаклар бир-бирндан ҳисоблаш микроскопи конструкцияси билан фарқ қилади.
Бир томонлама ҳисобланадиган мазкур конструкция- да конденсор билан параллел тўплам қилиб йиғилган лампа 10 дан чиққан ёруғлик оқими кўзгудан қайтиб, лимб участкасини ёритади. Бу участка тасвири оптик система ёрдамида объектив билан окуляр оралиғида жойлашган шкаласи 8 бор ҳисоблаш микроскопининг пластинасига тушади. Шкала винт 9 билан нолга ўрна- тилади.- Шкала даражаларининг қиймати Г. Ҳисоблаш микроскопнинг бурчак ўлчагич каллагидаги каби бажа- рилади. Оптик системанинг чиқишида жойлашган тўла цайтарувчи иккита призма окулярни оператор учун қу- лай ҳолатга буриш имконини беради.
Ҳисоблаш микроскопининг бошқа схемасида иккита шаффоф шкала бўлиб, улардан бири даражаларининг қиймати 10' бўлган олтита қўш штрихли қўзғалмас, иккинчиси даражаларининг қиймати 10" бўлган 60 бў- лакка даражаланган қўзғалувчандир. Микроскоп оку- ляри ёрдамида шкаладан ҳисобланади (60-расм, б)» Унг томонда лимб градусли шкаласининг кўриниб тур- ган йирик штрихлари минутли шкалада ўлчанаётган бурчакка мос келувчи ўринни эгаллайди. Секундли шка- лани суриб, градусли шкала штрихининг тасвири ми­нутли шкаланинг яқин қўш штрихи ўртасига ўрнатила- ди ва ўлчанаётган бурчак қиймати ҳисобланади. Ҳисоб 91°25'00" бурчакка тенг бўлади.
Саноатимизда оптик бўлиш каллакларининг қуйида- ги хиллари ишлаб чиқарилади: даражаларининг қийма- ти 2" бўлган ва кўриш майдонида қўшилган икки томон- лама ҳисобланадиган ОДГ-2 каллаги; даражаларининг қиймати 5" бўлган, икки томонлама ҳисобланадиган ОДГ-5 каллаги; даражаларининг қиймати 10" бўлган икки ёки бир томонлама ҳисобланадиган ОДГ-Ю калла­ги; даражаларининг қиймати 60" бўлган ва бир томон­лама ҳисобланадиган ОДГ-60 каллаги. Қаллакларда иккита шкала бўлиб, улардан бирида соат стрелкаси бўйича, бошқасида тескари йўналишда ҳисобланади.
Лимбнинг исталган участкасида оптик бўлиш кал­лакларининг рухсат этилган хатолиги қуйидагича: ОДГ-2 да 2" га, ОДГ-5 да 5" га, ОДГ-Ю да 10 га, ОДГ-60 да 20" га тенг.
Бурчак ўлчагичларни текшириш, деталь ва кристал- ларнинг жилоланган ясси ёқлари орасидаги бурчаклар- ни ўлчашда гониометр деб аталадиган приборлардан фойдаланилади. Бурчак ўлчовларни гониометрларда ўл- чашнинг моҳияти ўлчанадиган бурчакни катта аниқлик- да даражаланган лимба шкаласи билан солиштиришдан иборат (61- раем).
Фокус масофаси Ғ бўлган телеобъективли иккита бир хил труба ўзаро ср бурчак остида жойлаштирилган. Шкала туширилган лимб 7 О ўқи атрофида айланиши мумкин. Лимб диаметри бўйлаб иккита ҳисоблаш цу- рилмаси 4 ва 8 жойлашган. Ҳисоблаш қурилмаси сифа- тида окулярли винт микрометри бор микроскоплардан ёки нониуслардан фойдаланилади. Текшириладиган бурчак ўлчагич 9 лимб текислигига шундай ўрнатила- дики, ўлчанадиган ўлчов ёқлари лимб текислигига пер-
пендикуляр бўлсин. Тру­ба 5 объективининг фо- каль текислигида крест- симон тирқиш 6 бўлиб, лампочкадан чиққан (схе- мада у кўрсатилмаган) ёруғлик шу тирқиш ор- қали ўтади. Крестсимон тирқишдан тарқаладиган нурлар объектив билан параллел нурлар кўрини- шида тўпланади, у эса бурчак ўлчагичнинг ўлча- мига етказилган сиртидан қайтпб, труба 3 объекти- ви орқали ўтади ва эк­ран крестсимон тирқиш 6 нинг аниқ тасвирини бе- ради. Труба 3 объективи 1 нинг фокаль текислигида крест 2 туширилган пластина жойлашган. Бу пластина бир йўла экран вазифасини ҳам ўтайди, унга крестсимон тирқиш тасвири проек- цияланади. Труба 3 ни айлантириб ва столни (схемада у кўрсатилмаган) бурчак ўлчов билан бирга суриб, крестсимон тирқиш тасвири крест 2 устига тушадиган ҳолат топилади. Бу ҳолатда ҳисоблаш қурилмалари 4 ва 8 бўйича биринчи ҳисоб бажарилади. Сўнгра бурчак ўлчагич 9 билан бирга лимбни соат стрелкаси ҳарака- тига тескари йўналишда айлантириб, крестсимон тир- қиш 6 тасвири яна крест 2 устига тушадиган ҳолат ўр- натилади ва иккинчи ҳисоб олинади. Ҳисоблар ораси- даги фарқ қурилма 4 бўйича лимбнинг айланиш бурча- ги vi ни, қурилма 8 бўйича эса бурчак у2 ни беради. Лимбнинг ҳақиқий айланиш бурчаги у (ҳисоблаш хато- лигини камайтириш мақсадида) yi ва у2 бурчакларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида топилади: v = = (vi+Y2)/2. Улчанган бурчак а=180°—у бўлади.



61-раем. Гониометрда ўлчаш схе- маси
ГОСТ 10021=74 га мувофиқ ГС1, ГС2, ГСЗ ва ГС5 типидаги гониометрлар мос равишда 1, 2, 3 ва 5" га тенг рухсат этилган ўлчаш хатоликларига эга. Гониометрлар билан бурчакларни ўлчашда хатоликни камайтириш ва уни ГОСТ 10021-74 да белгиланган қийматларга тенг- лаштириш учуй гониометр битта томонга уч марта тўғ-
.риланади ва ҳисоблаш натижаси сифатида учта кўрса- тишнинг ўртача арифметик қиймати олинади.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish