Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafedrasi



Download 6,03 Mb.
bet133/133
Sana25.02.2022
Hajmi6,03 Mb.
#298418
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   133
Bog'liq
Техник ўлчашлар асослари(1)

асос булувчи стандартлар;

  • умумтехникавий стандартлар;

  • техникавий шартлар (маҳсулот, жараѐн, хизматлар учун) стандартлари;

  • техникавий талаблар стандартлари;

  • назорат усуллари (синовлар, тахлиллар, ўлчашлар, таърифлар) стандартлари.

    Лозим бўлган тақдирда маҳсулотнинг асосий техникавий - иқтисодий кўрсаткичларини, унинг номларини (турларини) окилона таркиби ва бошқа талабларни аниқ белгилайдиган бир турдаги маҳсулот гурухига стандарт ишлаб чиқилиши мумкин.
    Асос булувчи стандартлар ташкилий - техникавий жараѐнларнинг бажарилиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни қўллаш жараѐнлари тартибини (қоидаларини), шунингдек фаолиятнинг муайян сохасида ишларни ташкил этишнинг асосий (умумий) қоидаларини белгилайди.
    Умумтехникавий стандартлар маҳсулотнинг техникавий жихатдан бир – бирига мос бўлишини ва ўзаро алмашинувини таъминлаш учун зарур бўлган ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни қўллашнинг умумтехникавий талабларини, шунингдек меҳнат хавфсизлиги, атроф – мухитни ҳимоя қилиш (экология), зарарли, таъсирлардан (шовқин, тебраниш ва бошқалардан) ҳимоя қилиш, намунавий технологик жараѐнлар, махсулот сифатини назорат қилиш (синаш) усуллари, ҳужжатларни бирхиллаштириш талабларини белгилайди.
    Ўзбекистон Республикаси стандартлари ва техникавий шартларини ишлаб чиқиш, одатда ҳар бир манфаатдор корхона ва ташкилотнинг мухтор вакили бўлган мутахассислардан ташкил топган техникавий қўмиталар (ТК) кучи билан ѐки стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


    Халқаро стандартлаштириш ташкилоти./ИСО/
    Турли халқаро ташкилотлар стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш сохаларида меъѐрий ҳужжатларини ишлаб чиқиш, дунѐ мамлакатларини шу сохалардаги илгор ютуқларини умумлаштириш ва бу сохалар бўйича ҳар хил ѐрдам кўрсатиш Халқаро электротехника комиссияси, метрология сохасида қонунлаштирувчи Халқаро ташкилот, сифат бўйича Европа ташкилоти, синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро конференция, Ғарбий Европа минтакавий ва иқтисодий ташкилотлари, стандартлаштириш ва метрология бўйича араб ташкилоти ва бошқалари фаол ишлаб турибди.
    Ана шу ташкилотларда амалга оширилаѐтган ишларни бироз бўлсада тасаввур қилиш, уларнинг шу сохалардаги ишлари билан қисқача танишиш мақсадида Халқаро ташкилотларнинг фаолиятлари тўғрисида фикр юритмокликни лозим топдик.
    Биринчи стандартлаштириш миллий ташкилоти-Британия Ассоциацияси Britich Enginezing Standards Accociation 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, бироз кейинрок, биринчи жахон уруши даврида Дания бюроси, Германия қўмитаси (1918 й), Америка қўмитаси (1918 й) ва бошқалар ташкил топди.
    Стандартлаштириш сохасидаги ишлар халқаро марказ кераклигини тақозо қилди. Шу мақсадда 1926 йили стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотларнинг Халқаро Ассоциацияси (ИСА) пайдо бўлди. ИСА нинг таркибига 20 мамлакат вакиллари кирди.
    1938 йили Берлин шахрида стандартлаштириш бўйича 32 та катта-кичик қўмиталари тузилди. 1939 йили бошланган иккинчи жахон уруши ИСА нинг фаолиятини тўхтатиб куйди.
    Ҳозирги Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (International Standards Organization) 1946-1947 йиллари ташкил топди, уни қисқача ИСО деб юритилади. Бу нуфузли ташкилот Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси таркибида фаолият курсатиб, ривож топмокда.ИСОнинг тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсад – халқаро микѐсдаги мол алмашинувида ва ўзаро ѐрдамни енгиллаштириш учун дунѐ кўламида стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аклий, илмий, техникавий ва иқтисодий фаолиятлар сохасида ҳамдустликни ривожлантиришдир.
    Бу мақсадларни амалга ошириш учун:

    • дунѐ кўламида стандартларни ва улар билан боғлиқ бўлган сохаларни уйгунлаштириш чораларини кўриш;

    • халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш (агар ҳар бир стандарт учун унинг фаол ташкилий ва кичик қўмиталарининг иккидан уч қисми мақуллаб овоз берса ва умумий овоз берувчиларнинг тўртдан уч қисми ѐклаб чиқилса, стандарт маъкулланиши мумкин);

    • ўз қўмита аъзоларининг ва техникавий қўмиталарниннг ишлари ҳақида ахборотлар алмашинувини ташкил қилиш;

    • сохавий масалалар бўйича манфаатдор бўлган бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилади.

    • ИСО рахбар ва ишчи қўмита идораларидан ташкил топган. Рахбар идоралари таркибига Кенгашнинг юқори идораси – бош Ассамблея, Кенгаш, ижроия бюроси, техникавий бюро, кенгашнинг техникавий қўмиталари ва марказий секретариати киради.

    • ИСО да президент, вице-президент, газначи ва бош котиб лавозимлари мавжуд. Бош Ассемблея – ИСОнинг Олий рахбари бўлиб, ОСИнинг йигилиши уч бир марта ўтади. Унинг сессиясида президент уч муддат билан сайланади.

    Бош Ассамблея ўтказиш вақтида саноат сохасида етакчи мутахассислар иштирокида халқаро стандартлаштиришнинг муҳим муаммолари ва йуналишлари мухокама килинади.
    ИСО кенгаши йилига бир марта утказилиб, унда ташкилотнинг фаолияти, хусусан, техникавий идораларнинг тузилиши, халқаро стандартларнинг чоп этилиши мухокама этилади, кенгаш идораларининг аъзоларини ҳамда техникавий қўмиталарнинг раисларини тайинлайди ва бошқа масалалар кўрилади.
    Маҳсулот сифатини яхшилаш, бошқариш ва таъминлаш бўйича охирги вақтда қилинган ишларни мужассамлаб, ИСО ўзининг бир қатор меъѐрий ҳужжатларини ишлаб чиққан.
    Бу ҳужжатларга мисол тарикасида ИСО 9000, 10011, 10012 ва 14000 сериясидаги стандартларни кўрсатиш мумкин.

    Download 6,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   133




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish