Андижон машинасозлик институти магистранти Жалолова Зилола Хамидулло қизи



Download 23,38 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi23,38 Kb.
#796913
Bog'liq
Мақола Зилола


ДИЗЕЛ ВА КАРБЮРАТОРЛИ ДВИГАТЕЛЛАРНИ АСОСИЙ ИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАХЛИЛИ
Андижон машинасозлик институти магистранти Жалолова
Зилола Хамидулло қизи
Маълумки, транспорт воситаларининг куч агрегати сифатида ички ёнув двигателлари кенг тарқалган. Бу двигателарнинг юқори тежамкорлиги, чидамли ва узоқ муддат ишлаши, ишга тушишга доимо тайёрлиги, етарли даражада ихчамлиги, бу двигателларни трактор ва автомобилларда кенг миқёсда қўлланилишига олиб келган. Бензинли двигателлар енгил автомобиллар учун асосий энергия манбаи хисобланади. Бундай двигателларни ишлаб чиқариш кўпайиб бориши билан бирга уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам такомиллаштириб борилмоқда.
Двигателсозларнинг илмий изланишларидан бири двигател кўрсаткичларини яхшилашга ва унинг айрим узел ҳамда агрегатларида учраб турадиган камчиликларини, ишлатиш шароитини ҳисобга олган холда, такомоллаштиришга қаратилганлигидир. Бу соҳада енгил автомобилларда бензин ёки дизел ёнилғисидан фойдаланилганда двигателларнинг асосий кўрсаткичларини ўзгариши ва тахлилий хулосалар чиқариш учун таъминлаш тизимини ишига алоҳида эътибор қаратиш керак.
Автотрактор двигателларида ишлатилаётган ёнилғилар бир қанча талабларни қаноатлантириши керак. Бу талабларнинг баъзилари барча двигателлар учун умумий бўлади, бошқалари эса у ёки бу турдаги двигателларда амалга оширилаётган иш циклининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб аниқланади. Ёнилғилар арзон, захираси кўп ва фойдаланишга ярайдиган, захарсиз, ташишга қулай, сақлаш пайтида турғун, ёнганида етарлича иссиқлик чиқарадиган, двигател деталларини емирмайдиган бўлиши керак.
Келтириб ўтилган тахлил ва маълумотлар асосида бугунги кунда ички ёнув двигателларида газ ёнилғисидан фойдаланиш мақсадида транспорт воситаларига турли усулларда газдан фойдаланиш жиҳозларини ўрнатилиб келинмоқда. Бунда транспорт воситаларидан фойдаланишда эксплуатацион сарф-харажатлар ва унинг иқтисодий мутаносиблигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири хисобланади.
Табиий газ-кенг тарқалган, тез топилувчи ва экологик тоза энергия манбаи хисобланади. Бироқ бу ўз навбатида портлаш даражаси юқори, инсон саломатлигига хавфли бўлган ёнилғи ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг қўлланиб келинаётган дизел ёқилғиси келажакда карбюраторли транспорт воситаларининг асосий ёнилғиларидан бирига айланиши мумкин. Автомобил дизеллари ишлатиш соҳасининг бунчалик кенгайиб боришига асосий сабаб шуки, улар карбюраторли двигателларга қараганда тахминан 25...30 фоиз кам ёнилғи сарфлайди. Шу сабабли енгил автомобилларни ҳам дизел иш режимига ўтказиш тежамкорликни тубдан яхшиланишига ва бажариладиган иш таннархининг кескин камайишига олиб келади.
Карбюраторли двигателларда иш жараёнида дизел ёнилғисидан фойдаланишнинг самарадорлиги, двигателдан чиқаётган газларнинг заҳарлилик миқдорини камайтиришни таъминлаш, транспорт воситасининг барча эксплуатацион кўрсаткичларини сақлаган холда иш режимини оширишдан иборат.
Двигателларнинг таъминлаш тизими асосан ёнилғи билан хавони тозалаш ва улардан керакли таркибда ёнилғи аралашмасини тайёрлаб, силиндирларга киритиш хамда ишлатилган газларни ташқарига чиқариб юбориш учун хизмат қилади. Карбюраторли двигателенинг таъминлаш тизими двигателнинг иш режимига мос равишда маълум таркибдаги ёнувчи аралашма тайёрлаш ва уни керакли миқдорда цилиндрларга узатиш ҳамда улардан ишлатилган газларни чиқариш учун хизмат қилади.
Таъминлаш тизими тирсак валининг ўзгарувчан айланишлар частотаси ва ҳар хил юкланмаларда двигателнинг ишлашини таъминлайди. Дизелнинг иш циклига мос равишда таъминлаш тизими қуйидаги жараёнларни амалга оширади: сиқиш тактининг сўнгида двигател цилиндларига ёнилғини пуркаш; ёниш камераси ҳажмида ёнилғини тўзитиш ва уни буғлантириб, ҳаво билан аралаштириб иш аралашмасини ҳосил қилиш; пуркалаётган ёнилғи миқдорини ҳайдовчи томонидан ўзгартириш; тирсакли вал бурчак тезлигига мос равишда пуркалишни илгарилатиш бурчагини автоматик ўзгартириш; юкланмага мос равишда пуркаладиган ёнилғи дозасини ўзгартириш.
Автомобил дизеллари ишлатиш соҳасининг бунчалик кенгайиб боришига асосий сабаб шуки, улар карбюраторли двигателларга қараганда тахминан 25...30 фоиз кам ёнилғи сарфлайди. Шу сабабли енгил автомобилларни ҳам дизел иш режимига ўтказиш тежамкорликни тубдан яхшиланишига ва бажариладиган иш таннархининг кескин камайишига олиб келади.
Карбюраторли двигателларда иш жараёнида дизел ёнилғисидан фойдаланишнинг самарадорлиги, двигателдан чиқаётган газларнинг заҳарлилик миқдорини камайтиришни таъминлаш, транспорт воситасининг барча эксплуатацион кўрсаткичларини сақлаган холда иш режимини оширишдан иборат. Маълумки дизел двигателлари карбюраторли двигателларга нисбатан бақувват, сиқиш даражаси юқори бўлган двигателлар хисобланади. Бироқ бу турдаги двигателлар фақат юк автомобилларида ва тракторларда қўлланилади.
Дизел цикли бўйича ишлаш учун Captiva автомобили мослаштирилган дизел двигателининг ёнилғи аппаратларини конструктив ўзгаришлари бўйича илмий асосланган ва тажриба билан тасдиқланган тавсияномаларни дизел двигателларини лойиҳалашга ихтисослашган ташкилотларда қўллаш (фойдаланиш) мақсадга мувофиқдир. Хисоб ва тажрибавий тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш методлари, шунингдек дизел иш жараёнининг тадқиқотлари натижаларини ички ёниш двигателлари бўйича мутахассисларни тайёрлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Мақолада келтирилган маълумотларни тахлил этиш асосида қуйидаги хулосага келинди:
Дизел ва карбюраторли двигателларни асосий кўрсаткичларини тахлил этиш асосида илмий изланишлар олиб борилган бунда авваламбор дизелли ва карбюраторли двигателларини ёнилғи билан таъминлаш тизими бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлинган ва уларнинг афзалликлари тахлил қилинган.
Бунинг учун Captiva автомобили двигатели мисолида уни бензин ҳамда дизел ёнилғиларидан фойдалангандаги иссиқлик хисоби жараёнлар бўйича хисоблаб чиқилган ва тахлилий хулоса қилинган.
Таклиф қилинаётган дизел ёнилғисига ўтказиш усулини Captiva автомобили двигателида қўлланиш натижасида автомобилнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини анча яхшилашга, двигателнинг ишлатиш шароитига мослашиши янада ортишига эришилган. Иссиқлик ҳисобини бажаришда хақиқатга жуда яқин бўлган кўрсаткичлар ва коеффитциентлардан фойдаланилганлиги сабабли, олинган натижалар реал шароитга жуда мос келиши, лекин улар энг аввало тажрибада ўз тасдиғини топиши кераклиги аниқланган. Captiva автомобили двигателини бир йўла бензинда ва дизел ёнилғисида ишлатиш унда кўп ёнилғилик усулини қўллашга имкон яратади, натижада дизел ёнилғиси газ бўлмаган тақдирда бензинда акс ҳолда дизел ёнилғисида ишлаши мумкинлиги тахлил этилган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.Мирзиёев.Ш.М. Аxолига транспорт xизмати кўрсатиш xамда шахарлар ва кишлокларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўгърисида. Президент карори ПК № 2724, 10.01.2017.


2.А.Муxитдинов ва бошкалар. Автомобиллар. Конструкция асослари. “Истиклол нури“ нашриёти. Т.: 2015.
3.Giancarlo Genta, Lorenzo Morello, Francesco Cavallino, Luigi Filtri “The Motor Car: Past, Present and Future. Springer Science” Business Media Dordrecht 2014.
4.A.Muxitdinov va boshqalar. Transport vositalarining tuzilishi. Design of vehicles.-T.: “Ta`lim” nashriyoti. 2014.


Download 23,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish