Тадқиқотнингамалий натижалари қуйидагилардан иборат:
“Sinton Instrument Suns-Voc” стандартлаштирилган ўлчаш тизими асосида яримўтказгичли р-n-ўтишли структураларниннг асосий фотоэлектрик параметрларига температура таъсирини автоматик режимда экспериментал тадқиқ этишга имкон берувчи янги қурилма таклиф қилинган, яратилган ва қўлланилган;
замонавий "C#9.0" дастурий технологиядан фойдаланиш асосида "PVlighthouse" халқаро системасида ҳисоблаш натижаларини “Exсel” кўринишида қайта ишлашга имкон берувчи "STTemperature" дастурий тизими таклиф этилган ва ишлаб чиқилган;
сув конвекцияси ва унинг диффузион буғланиш иссиқлиги ҳисобига кремнийли фотоэлектрик энергия ўзгартиргичларнинг мақбул температурасини аниқлашнинг янги усули таклиф қилинган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқот жараёнида замонавий рақамли усуллар билан қўлланиладиган ҳисобланган маълумотлар, мантиқий бирлик, замонавий компьютерлаштирилган ўлчов асбобларидан фойдаланиш ҳамда ўлчаш натижаларини қайта ишлашнинг ишончли умумқабул қилинган усули билан олинган тажриба натижаларининг мос келиши ва айрим тажриба натижаларининг адабиётдаги назарий натижалар билан солиштириш ёрдамида асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган натижалар қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш вақтида кремний асосидаги p-n-структураларида юзага келадиган физик жараёнлар ҳақида билимларни чуқурлаштириш, шунингдек, кинетик параметрлар ва хусусий ва киришмали заряд ташувчиларнинг концентрацияси, кремний электрофизик параметрлари, p-n-ўтиш орқали заряд узатиш механизмларини ва омик контактлар томонидан йиғиш даражаси ўзгаришини аниқлаш ва илмий жиҳатдан асослаш имконини беради.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, “Sinton Instrument Suns-Voc” стандартлаштирилган ўлчаш тизими асосида яримўтказгичли р-n-структураларниннг асосий фотоэлектрик параметрларига температура таъсирини автоматик тарзда экспериментал тадқиқ этишга имкон берувчи янги қурилма яратилган;
замонавий "C#9.0" дастурий технологиядан фойдаланиш асосида "PVlighthouse" халқаро тизимида ҳисоблаш натижаларини “Exсel” кўринишида қайта ишлашга имкон берувчи "STTemperature" дастурий тизими ишлаб чиқилган;
сув конвекцияси ва унинг диффузион буғланиш иссиқлиги ҳисобига кремнийли фотоэлектрик энергия ўзгартиргичларнинг мақбул эксплуатация температураси аниқлаланган.