Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc 03


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривож­лани­ши­нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги



Download 202,92 Kb.
bet4/26
Sana21.06.2022
Hajmi202,92 Kb.
#689913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
avtoreferat

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривож­лани­ши­нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамият, маънавий-маърифий, маданий ривожланиш, инновацион иқ­ти­содиётни шакллантириш” дастурининг устувор йўналишига мувофиқ ба­жа­рилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмийтадқиқотлар шарҳи2. Ҳозирги даврда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти масаласига бағишланган илмий тадқиқотлар дунёдаги етакчи илмий марказлари ва олий ўқув юртларида, жумладан, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Француз маркази(French Institute for Central Asian Studies (IFEAC), Франция), (The Central Asia Program (CAP) at George Washington University, АҚШ), Гарвард университети Россия ва Евроосиёни тадқиқ қилиш маркази (The Davis Center for Russian and Eurasian Studies at Harvard University, АҚШ), Сеул Миллий университети (The Seoul National University Asia Center (SNUAC), Корея Республикаси), Гумбольдт университети (Humboldt-Universität zu Berlin, Германия), Будапешт Корвинус университети (The Center for Central Asia Research of Corvinus University of Budapest, Венгрия), Москва давлат университети Осиё ва Африка мамлакатлари институти (Институт стран Азии и Африки Московского государственного университета имени М.В. Ломоносова, Россия Федерацияси)да олиб борилмоқда.
Жаҳонда олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий натижалар олинган: собиқ совет мамлакатидаги иқтисодий ўзгаришларнинг минтақа ҳаётига таъсири, пахта саноатининг шаклланиши, колхозлардаги миграциялар, мусулмон жамиятидаги ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича илмий асосланган хулосалар берилган(French Institute for Central Asian Studies (IFEAC), Франция); совет ҳокимиятининг ўлкада олиб борган маъмурий сиёсати натижасидаги иқтисодий жараёнлар, юзага келган ижтимоий муаммолар ва уларни бартараф этиш имкониятларига доир масалаларга ечимлар таклиф қилинган (The Central Asia Program (CAP) at George Washington University, АҚШ); социалистик иқтисодий тизим инқирози натижасида юзага келган ҳолатни ижтимоий трансформациялар орқали шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмлари кўрсатиб берилган (The Davis Center for Russian and Eurasian Studies at Harvard University, АҚШ); совет иттифоқи парчалангандан сўнг Марказий Осиёдаги чегаравий ва чегара олди ҳудудларида товарлар, капитал ва кишилар оқимининг ҳаракатланиши, кундалик турмуш тарзида ислом дини омиллари каби масалалари бўйича асосланган назарий тавсиялар ишлаб чиқилган (The Seoul National University Asia Center (SNUAC), Корея Республикаси); Амударё ҳавзасидаги табиий ўзгаришлар натижасида юзага келган инқирози ҳолатлар, қашшоқликка қарши кураш борасида ҳудудда шаклланган стратегия ва тажрибалар натижалари таҳлили қилинган (Humboldt-Universität zu Berlin, Германия); геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришлар, турли лойиҳаларни жорий этишга уринишлар шароитида ҳудудларни барқарор ва тезкор иқтисодий ривожлантириш учун тавсиялар ишлаб чиқилган (The Center for Central Asia Research of Corvinus University of Budapest, Венгрия), ҳудуддаги миллий иқтисодий тузилмалари ва такрор ишлаб чиқариш жараёнларини қиёсий ўрганиш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ва башорат қилиш усуллари ишлаб чиқилган (Институт стран Азии и Африки Московского государственного университета имени М.В. Ломоносова, Россия Федерацияси).
Дунёда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт тарихи бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: совет мафкурасининг жамият ривожига кўрсатган салбий оқибатлари, ўлкадаги иқтисодий ўзгаришлар, собиқ Совет даврида ўлкадаги ижтимоий ҳаёт ва у билан боғлиқ муаммолар, ҳудудлардаги демографик ҳолат, урбанизация жараёнлари, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг натижалари, ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар.

Download 202,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish