Р.Т.Шамсутдинов
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш раиси,т.ф.д., профессор
М.О.Алихожиев
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби, т.ф.н., доцент
У.С.Абдуллаев
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш
қошидаги Илмий семинар
раиси, т.ф.д., профессор
КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда кучайиб бораётган глобаллашув жараёнлари, аҳоли сонининг ўсиши, ишлаб чиқариш жараёнларининг интеграциялашуви минтақалараро ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатлар ривожига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу сабабдан ҳар бир минтақанинг ривожланиш имкониятларини излаб топиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш долзарб масалага айланиб бормоқда. Жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан БМТнинг минг йиллик ривожланиш дастури доирасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Шунга қарамасдан кўпгина ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт билан боғлиқ муаммолар ўзининг объектив ечимини кутмоқда.
Дунё миқёсида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий тарихи, совет мафкурасининг жамият ривожига кўрсатган салбий оқибатлари, ўлкадаги иқтисодий ўзгаришлар, собиқ Совет даврида ўлкадаги ижтимоий ҳаёт ва у билан боғлиқ муаммолар, жанубий ҳудудлардаги демографик ҳолат, урбанизация жараёнлари, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг натижалари каби муаммолар устувор мавзулар сифатида кенг ўрганилмоқда. Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихини объектив тадқиқ этишни тақозо этмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатда сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий соҳа тараққиёти учун амалга оширилган ислоҳотлар жамиятнинг маданий ҳаётини юксалтиришга замин яратди. Шу билан бирга сўнгги йилларда республикада ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва жаҳон андозаларига мос равишда режали ривожлантириш тизимини шакллантириш бўйича манзилли дастурларни амалга оширилаётганлиги эътиборга моликдир. Зеро, “ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини кўтариш муаммоларнинг амалий ечими бўлиб хизмат қилмоқда”1. Албатта, ҳудудлар кесимида уларнинг ривожланиш жараёнларининг тарихий тажрибасини англаш ва аниқ илмий хулосалар чиқариш долзарб саналади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги
ПФ-5386-сон “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармони, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар” тўғрисидаги, 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги, 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |