5
КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳон
тилшунослигида тил бирликларини инсон омили билан боғлиқ ҳолда ўрганишга
қаратилган тадқиқотларнинг кўлами ортиб бормоқда. Жумладан, замонавий
тилшуносликда воқеликда кечаётган ҳодисаларни лисоний номлаш,
уларни
коммуникатив воқелантиришнинг асосий воситаларидан бири бўлган “ҳурмат”
семантик майдонининг лингвопрагматик хусусиятларини ўрганиш муҳим
аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, майдон тизимида кечадиган тил ва унинг
сатҳларининг
систем
хусусиятларини
белгилашда
муҳим
саналувчи
парадигматик ва синтагматик муносабатларнинг когнитив ва коммуникатив
фаолиятлар уйғунлигида ҳосил бўлишини исботлаш ҳамда ушбу ҳамжиҳатлик
шароитида ҳосил бўладиган лисоний маҳсулотни аниқлаш бугунги тилшунослик
учун долзарблик касб этмоқда.
Дунё
тилшунослигида, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳам мулоқотнинг
ҳурмат бирликлари (аёллар, эркаклар шахси ва болаларни улуғловчи тил
воситалари) тадқиқи тилнинг турли аспектларида амалга оширилган. Замонавий
ҳаёт реалиялари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги дунёнинг барча жамиятида
мулоқот ўта эркин, кутилмаган ҳамда тил қоидаларидан йироқлиги билан
характерланади. Бунда ҳурмат бирликларининг вербал ва новербал
воситаларининг ўрни ҳар қачонгидан ортган ва улар ўз
зиммаларига прагматик
ҳамда культурологик юкни ола бошлади. Айниқса, уларнинг жинсий хосланган
ва нутқий вазият билан боғлиқ прагматик ва культурологик жиҳатлари
тадқиқотчилар эътиборидан четда қолмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий соҳадаги ислоҳотлар
самарасини ошириш зарурати бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан
янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. “Ҳурмат” семантик майдонини
ташкил этувчи воситалар ҳам инсон нутқий фаолиятининг ажралмас қисми ва
унинг мулоқот жараёнидаги ўрнини ўрганишга қизиқишнинг ортиши табиий
ҳолдир. Зеро, “Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил
давлат ўз
миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз
маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва
ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир”
1
. Мана шу
умумий вазифани бажаришда “ҳурмат”нинг вербал ва новербал усуллар орқали
ифодаланишини аниқлаш масаласи ўз ечимини кутмоқда. “Ҳурмат” семантик
майдонини ташкил этувчи тил воситаларининг махсус хосланган шакллари учун
ҳурматни
ифодалаш асосий вазифадир, масалан,
-лар: дадамлар келдилар
;
хосланмаган шакллари эса бошқа вазифа бажариш жараёнида ҳурматни ҳам
ифодалайди: масалан, исм-шарифни айтиш аслида расмий муносабат белгиси,
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи
ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон Фармони. Манба:
http://lex.uz/docs/4561730
6
бироқ у ҳурматни ҳам ифодалайди –
Аҳмад Улуғович!
Ушбу мавқени белгиловчи
омиллар монографик тарзда тадқиқ этилмаган. Нутқ жараёнининг иккинчи
жиҳати – конституатив, экстралингвистик омилларининг намоён бўлиш
хусусиятлари ҳам “ҳурмат” семантик майдони билан боғлиқ
аспектда махсус
ўрганилмаганлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон “Олий
ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида”, 2019 йил
13 августдаги ПФ-5781-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-
сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон
“Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-
6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги
Фармонлари; 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-cон “Олий
ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28
майдаги СҚ-297-IV-сон “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер
тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур
фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган
вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация маълум даражада хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: