Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Эртаю кеч тўқ-тўқ қилиб, Оғриб кетмасми бошинг? (Турсунбой Адашбоев.  “Осмондаги дарвоза”, 95-бет);  Чой узатганда туринг



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/49
Sana20.07.2022
Hajmi0,97 Mb.
#826482
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49
Bog'liq
1651727319349194daraja

Эртаю кеч тўқ-тўқ қилиб, Оғриб кетмасми бошинг?
(Турсунбой Адашбоев. 
“Осмондаги дарвоза”, 95-бет); 
Чой узатганда туринг, Рухсат берсам 
ўтиринг
(Худойберди Комилов. “Мазали китоб”, 29-бет)
Антонимларнинг бошқа сўзларга, жумладан, синонимларга муносабати 
ўта мураккаб ва серқирра ҳодиса саналади. Болалар шоирлари буни жуда 
яхши билганлар ва ўз шеърларида ундан ҳар вақт усталик билан фойдаланиб 
келганлар. Зид маъноли сўзлар иштирокида поэтик ҳолат юзага 
келтирилаётганда тилда мавжуд бўлган синонимик қатордаги доминанта 
сўздан эмас, балки услубий бўёқдорликни таъминлаш, таъсирчанликни 
ошириш мақсадида ундан кейин турган лексик бирликларга ҳам қайта-қайта 
мурожаат қилганлар.
III боб
«Мустақиллик даври ўзбек болалар шеъриятида бадиий 
воситалар лингвопоэтикаси»
деб номланиб, унинг 1-фаслида 
«Болалар 
шеъриятида ўхшатишлар лингвопоэтикаси» 
ҳақида сўз юритилади.
 
Мустақиллик даври ўзбек болалар шеъриятида алоҳида ўрин тутган 
бадиий тасвир воситаларидан бири ўхшатишдир. Адабиётшуносликда унга 
нисбатан ташбеҳ атамаси ҳам қўлланади. Ўхшатишнинг юзага келишида 
35
Хатамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1979. – Б. 32.
36
Ҳожиев А. Кўрсатилган манба. – Б. 17.
37
Шукуров Р. Ўзбек тили антонимларининг лексик-семантик табиати: Филол. фан. номз. ... дисс. – Тошкент, 
1973. -153 б.; Исабеков Б. Лексическая антонимия в современном узбекском языке: Автореф. дисс. 
канд.филол.наук. –Ташкент, 1073. – 19 с.; Абдуллаева Д. Ўзбек тилида антисемия: Филол. фан. номз. ... дисс. 
автореф. – Тошкент, 2010. – 27 б. 
38
Шукуров Р. Ўзбек тилида антонимлар. – Тошкент: Фан, 1977. – Б. 4.


19 
икки нарса (тушунча), икки ҳаракат ва ҳолат ўртасидаги ўхшашлик эътиборга 
олинади
39
. Бирор предметнинг маълум бир белгисини бошқа бир предметга 
солиштиришга ўхшатиш дейилади
40
. Ўхшатишдан мақсад эса тасвир объекти 
бўлган предмет ёки ҳодисани ёхуд уларнинг бирор хусусиятини ёрқинроқ 
тасвирлаш ва чуқурроқ очиб беришдир
41
.
Ўзбек 
тилшунослигида 
ўхшатишнинг 
лисоний 
хусусиятлари 
М.Мукаррамов ва Р.Қўнғуров томонидан атрофлича очиб берилган
42

Кейинги йилларда ўхшатишнинг когнитив ва лингвомаданий белгиларини 
систем-структур ва функционал-услубий йўналишларда очиб беришга 
қизиқиш рус
43
ва ўзбек тилларида сезиларли даражада ортди
44
. Ўхшатиш 
асосида юзага келадиган шеърий санъатларнинг структуравий ва функционал 
хусусиятлари бўйича З.Мамажоновнинг тадқиқоти юзага келди
45
.
Ўзбек болалар шеъриятида ўхшатиш алоҳида белгиларга эга.
У болаларнинг ёши, тафаккури, дунёқараши, психологияси, теварак-атрофга, 
жонли ва жонсиз нарсаларга бўлган муносабати асосида шаклланади ва 
болалар нутқида ўзининг муқим ўрнига эга бўлиб боради.
Ўхшатишларни ўхшатиш конструкциясидаги грамматик воситанинг 
иштирокига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
I. Морфологик усул ёрдамида ўхшатиш ҳосил қилиш. а)

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish