1747-йил Нодиршох улимидан сунг Афганистан шохи деб элон килинади.
1747 йил 19 дан 20 июнга ўтар кечаси Хабушандаги ҳарбий лагерда ўз ўтовида ухлаб ётган Нодир шоҳ исёнчилар томонидан ўлдирилади. Турли халқлар ва қабилалардан ташкил топган қўшинда саросималик бошланади ва бир неча бир-бирига рақиб томонларга бўлиниб кетади. Асосан Нодир шоҳнинг шахсий обрўси ва ҳарбий куч бирлаштириб турган давлат ҳам у ўлгандан сўнг тарқалиб кетди. Афғон қабилалари амалда мустақил бўлиб қолдилар. Нодир шоҳ қўшинидаги афғонлар Садозайлар уруғидан бўлган Аҳмадхоннинг уддабуронлиги туфайли шоҳ хазинасининг бир қисми ва артиллериясини олиб ажралиб чиқишга муваффақ бўлдилар. 1747 йил кузида жангларда тобланган бу қўшин Қандаҳорга кириб келди.

Аҳмад шоҳ давлатининг тузилиши ва ҳарбий ташкиллаштирилишида қабилачилик принципларига амал қилинди. Мамлакат вилоятларга, вилоятлар маҳаллаларга булинган бўлиб, вилоят бошлиқлари ҳокимлар, маҳалла бошлиқлари эса субадарлар деб аталади ва улар шоҳ томонидан тайинланади. Бундай бўлинишда қабилаларнинг жойлашувига эътибор қаратилиб, ҳар бир қабила яшайдиган ҳудуд алоҳида маъмурий бирликка ажратилади. Одатда ушбу маъмурий бўлинманинг раҳбари этиб шу ерда яшайдиган қабиланинг бошлиғи тайинланади.

Давлатнинг муҳим ташкилоти «улуғ девон» ҳисобланиб, у молия ишларини бошқаради, солиқ йиғимлари ва муҳим хўжалик ишларини бажаради.