Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet47/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80
Bog'liq
лекция

Ташхис ва қиёсий ташхис.
Тиреоидэктомид ёки радиоактив I 131 билан даволанишдан сўнг клиник белгилари яққол ривожланган гипотиреозни ташхислаш қийинчилик туғдирмайди. Типик клиник белгиларига эга бўлмаган гипотиреознинг енгил кечишларини ёши ўтганларда юрак-қон томир етишмовчилиги ва буйрак касалликларидан, ёшлар ва ўрта ёшлиларда эса “идиопатик” шишлардан фарқлаш керак.
Бирламчи гипотиреоз қатор диагностик лаборатор текширишлар билан аниқланади. Гипотиреозда оқсил боғланган йод миқдори, қалқонсимон бези орқали I 131 ютилишининг камайиши кузатилади. Қондаги ТТГ, Т3, Т4 миқдорлари радиоиммун, ферментатив усуллари ёрдамида текширилади.
Бирламчи гипотиреозда ТТГ миқдорини аниқлаш (бир неча ўн баробар ортади) эркин тироксин индексини ҳисоблаш аҳамиятлидир.
ТТГ ва Т4 даражалари ўртасида ўртасида лагорифvик боғлиқлик бўлиб, Т4 нинг кўп бўлмаган камайишига жавобан ТТГ миқдори анча кўпайиши мумкин. Шунинг учун қондаги Т4 нинг нормал ва ТТГ нинг кўп бўлиши субклиник гипотиреоз сифатида баҳоланади.
Аутоиммун гипотиреозда қонда ҳусусий серологик маркерлар (тиреоглобулинга, тиреоцитлар пероксидазасига антителолар) аниқланади. Бирламчи ва иккиламчи гипотиреозни фарқлаш учун тиролиберин (ТРГ) билан синама ўтказилади. Қондаги ТТГ миқдори 200мг ТРГ томир ичига беришдан 30 дақиқадан сўнг текширилади. Бирламчи гипотиреозда ТРГ берилганидан сўнг ТТГ миқдори 25мкед /мл ва ундан ортиқ кўтарилади, иккиламчида ТТГ миқдори ўзгармайди. Периферик гипотиреозда Т3 миқдорлари камайган Т4 нормада ёки камайган, ТТГ миқдори эса нормал бўлади.
Даволаш.
Гипотиреознинг ҳамма турларида L- тироксин билан ўрин босувчи терапияни қўллаш тавсия қилинади. Даволаш препаратнинг катта бўлмаган дозаларидан бошланиш керак: ёки катталарда 12,5 мкг/сут, юрак-қон томир касалликлари борларда 6,5 мкг/сут. Препарат эрталаб нонуштадан 30 дақиқа олдин берилади. Кейинчалик дори миқдорлари доимий ушлаб турувчи миқдорларигача, ёшларда ҳар 3-4 ҳафтада, кексаларда эса 2-3 ойда секин-аста кўтарилади. L-тироксиннинг ушлаб турувчи миқдорлари бемор вазнининг ҳар бир килосига 1,6 мкг ҳисобидан белгиланади (аёллар учун – 100 мкг/сут, эркаклар учун 150 мкг/сут) ўта семизларда дори миқдорлари “идеал вазн” га нисбатан ҳисобланади. Янги туғилган чақалоқларда (тана вазнига 10-15 мкг/кг) ва болаларда (тана вазнига 2 мкг/кг дан ортиқ) тиреоид гормонлари метаболизмининг ортиқлиги ҳисобига бериладиган дори миқдорлари нисбатан каттадир.
Ҳомиладорлик вақтида тироксинга талаб 45% га ортади, бу ҳолатда албатда қондаги эркин Т4 ва ТТГ миқдорлари ҳар 2 ойда текширилиб туриши керак. Тўлиқ ўрин босувчи терапияни 4 ой давомида қўллаш натижасида ТТГ миқдори нормаллашмаса, L-тироксин миқдори яна 25мкг га кўтарилади. ТТГ миқдорлари нормаллашгандан сўнг бир неча йил давомида назорат текшируви 6 ойда 1 марта, кейинчалик эса йилига 1 марта ўтказилади.
Иккиламчи гипотиреозда даволаш шу тариқа олиб борилади, фақат даволаш адекватлигини ТТГ миқдорларига эмас қондаги Т4 миқдорларига қараб баҳоланади. Иккиламчи гипотиреозда L–тироксин билан даволаш иккиламчи гипокортицизм компенсациясидан сўнг бошланади.
Субклиник гипотиреозда ўрин босувчи терапияни қўллаш бўйича ягона фикрга келинмаган. Кўп текширишлар натижалари бўйича гипотиреозда ривожланувчи морфологик ўзгаришлар шу жумладан атеросклеротик ва атероген дислипидемия касалликнинг субклиник босқичида ҳам кузатилишини кўрсатган. Шунинг учун оғир йўлдош касалликлар (биринчи ўринда юрак касаллиги) бўлмаган тақдирда, ўрин босувчи терапияни шу босқичдан бошлаш тавсия қилинади. Субклиник гипотиреозни даволаш мақсади ҳам ТТГ миқдорларини нормаллаштиришдир, ва бунга тана вазнининг ҳар 1 кг га сутка давомида 1 мкг дан L-тироксин бериш кўпинча кифоя қилади. (75-100 мкг). Ҳозирги кунда Т3 препаратларидан фойдаланишдан воз кечилмоқда. Т3 (лиотиронинни) препаратлари қўлланилганидан сўнг қонда унинг миқдорлари тез кўпаяди ва фақат 2-4 соатдан кейин наормаллашади. Натижада беморларда кунига бир неча соат медикаментоз тиреотоксикоз ҳолати ривожланиши мумкин. Бу эса беморларда юрак етишмовчилигининг ривожланиши ва кучайиши ҳавфини оширади. Комбинацияланган препаратларни қўллаш ҳам Т3 қонцентрациясининг анологик динамикасини чақиради. L-тироксин билан монотрапиянинг ўтказилиши Т3 нинг қондаги қонцентрациясини секин-аста кўтарилишига ва 8 ҳафтада нормаллашувига олиб келади.
Гипотиреоид комани даволашда тиреоид гормонлари глюкокортикоидлар билан бирга берилади. Биринчи сутка давомида тироксин 250 мкг дан ҳар 6 соатда берилади, кейинчалик оддий миқдорларга ўтилади. Ошкозон зонди орқали трийодтиронин (аввалига 100 мкг, кейин 25-50 мкгдан ҳар 12 соатда) берилади. Томир ичига томчилаб 10-15 мг преднизолон ёки 50-75 мгдан гидрокортизон, мускуллар орасига эса-50 мг гидрокортизон суткасига 3-4 марта берилади. 3-4 кундан сўнг касаллик динамикасига қараб, глюкокортикоидлар миқдорлари секин-аста камайтирилади.
Суюқликлар қуйилиши 1 суткасига 1 литрдан ортмаслиги керак. Пассив иситиш (хона температурасини соатига 1 градусга кўтариш, адеалга ўраш) тавсия қилинади. Грелкалар билан иситиш переферик вазодилатация ҳисобига гемодинамиканинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish