Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси


Ички секреция безлари ҳақида тушунча. Гормонлар



Download 2,51 Mb.
bet3/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
лекция

Ички секреция безлари ҳақида тушунча. Гормонлар.

“Эндокринология” термини бирламчи изоҳига асосан, медицинанинг ички секреция безларини нормаси ва патологиясини ўрганувчи сохасини билдирган. Ички секреция (ўз махсулотини қонга секрецияловчи) безлар тизимига анъанавий равишда: гипофиз, эпифиз, қалқонсимон ва қалқонолди безлари, айрисимон без,буйрак усти безлари, жинсий безлар (гонадалар)ва ошқозон ости безининг оролчалар аппарати киритилган (расм 1).






Расм 1. Ички секреция безлари
1.гипоталамус. 2. эпифиз. 3. гипофиз.
4. қалқон олди безлари. 5.қалсимон бези. 6.айрисимон без. 7. ошқозон ости бези. 8. буйрак усти бези. 9. тухумдон.
10. ёрғоқ.

Хозирги кунда “классик” ички секреция безларига тегишли бўлмаган органлар орқали ҳам гормонал табиатли моддалар ишлаб чиқарилиши аниқланган. Эндокрин фаолиятига эга бўлган органларга буйраклар (ренин, эритропоэтин), юрак (бўлмачалар натрийуретик фактори), ошқозон ичак трактининг гормон махсулотловчи хужайралари (секретин, гастрин, холецистокинин ва б.қ.), ёғ тўқимаси (лептин), киради


Эндокринологиянинг асосий тушунчасига “гормон” термини киради.
Гормоннинг классик таърифи унинг маълум орган (эндокрин бези) томонидан ишлаб чиқарилиши, дистан таъсири (яъни қон оқими билан транспорти) ва жуда оз миқдорларда специфик таъсирини назарда тутади. Ҳозирги кунда бу тушунчанинг фақат оҳирги учинчи характеристикаси ўзгармай қолган. Кўп сонли текшириш натижалари гормонларининг қондаги физиологик миқдорлари 106 дан 1012 ммоль/л гача эканлигини кўрсатди. Гормонга берилган таърифдаги дастлабки икки характеристикаси қайта кўрилиб, талқини анча кенгайган. Кенг қўлланилаётган иммуноцитохимик усуллар ёрдамида, баъзи гормонлар фақат эндокрин безлари орқали эмас, балки МНС, ошқозон-ичак тракти ва организмнинг бошқа тўқималарида ҳам синтезланиши аниқланган. Бундан ташқари ҳозирги кунда организмда диффуз жойлашган ва у ёки бу тегишли гормонлар ишлаб чиқарувчи ҳужайралар - АПУД системаси деб номланган ва мукаммал ўрганилган. Шундай қилиб, гормонлар фақат ички секреция безлари орқали ишлаб чиқарилади деган тушунча шубҳа остидадир. Масалан: гипофизэктомия қилинган хайвонлар қонида кўп бўлмаса ҳам гипофиз олдинги бўлаги гормонлари борлиги аниқланган. Гипоталамик гормонлар - статинлар ва либеринлар ошқозон ости безида ва ичакларда кўп миқдорларда аниқланган.
Албатта эндокрин безлари хаётий зарур бўлиб, улар гормонларининг бошқа манбъалари без олиб ташлангач, тўлиқ компенсация ҳолатини таъминлай олиши қийин. Шундай бўлишига қарамай ноэндокрин тўқималарда ҳам гормон ишлаб чиқарилиши аниқланган фактдир.
Бундан ташқари оҳирги ўн йилликда биологик фаол бирикмалар аниқланган бўлиб, уларнинг хусусиятига кўра «гормонлар» гуруҳига киритиш мумкин, аммо улар классик эндокрин безларида синтезланмайди. Мисол қилиб, иммун системасининг гормонларини: инсулинга ўхшаш ўсиш факторларини (ИФР-I, ИФР-II), эндорфинлар, энкефалинлар, лейкотриенлар ва бошқаларни келтириш мумкин.
Гормонлар «таъсирининг дистантлиги» ҳам ўзини тўлиқ оқламайди, ҳозирги кунда кимиёвий ва шу билан бирга гормонал информация қўшни хужайраларга хужайралар аро суюқлик орқали ёки ҳужайралар ўртасидаги тирқишли контактлар орқали амалга ошади.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish