Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

115 
-раем.
Қўнғирбош.


116
-расм.
Газакўтнинг илдиз
бачкилари билан кўпайиши.
Қ аламча, ўсим лю
турига қараб, бир нечг 
кун (тол, терак, чакан- 
да), бир неча ҳафта ёю- 
бир неча ойдан кейиғ 
илдиз олади. Қаламча- 
ларда янги новдалар 
қўлтиқ куртакларида
ъ
чиқади, қўшимча кур­
таклар ҳосил бўлмайди.
Қаламчалар новдадаь 
(тол, терак, смородина 
чаканда, ток ва бошқа- 
лар) баргдан (масалан 
бегония) ёки илдизпоя- 
дан (қоқи, малина) ибо­
рат бўлиши мумкин 
Баъзи ўсимликлар (тол 
терак) жуда ҳам осонли* 
билан илдиз чиқаради. 
аммо, айрим ўсимлик- 
лар (масалан, чаканда. 
атиргул) қийинчилик 
билан илдиз чиқаради 
Шунинг учун ҳам бун­
дай ў си м ли к л ар н и н

қаламчалари гетероаук- 
син деган модда эритма- 
сида (12—24 соат) ушла- 
ниб, уларнинг илдиз 
олишлари тезлаштири- 
лади.
Қ и ш л о қ хўжалик 
амалиётида жуда кўг 
мевали ва манзарали 
ўсим ли клар (дарахт, 
бута ва ўтчил ўсимлик- 
лар) қаламчалар восита­
сида кўпайтирилади. Б> 
усул билан олинган


ўсимлик, уруғдан кўпайтирилган ўсимликка нисбатан тез 
ҳосилга кириб, нав хусусиятлари тўлиқ сақланади.
Пархиш усули билан кўпайтириш. Бунда ўсимлик шох­
лари ёки новдалари (ток, самбитгул) ёйсимон қилиб ерга 
эгилади ва новдасининг учи ердан чиқиб турадиган қилиб 
тупроққа кўмилади. Бир қанча вақтдан кейин новданинг 
ерга кўмилган куртакларидан қўшимча илдизлар ҳосил 
бўлади. Келгуси баҳор ёки кузда илдиз чиқарган пархиш- 
ларни бошқа жойга кўчириб ўтказиш мумкин.
Пайванд қилиш усули билан ўсимликларни кўпайтириш. 
Қийинчилик билан илдиз чиқарадиган, қаламча ва пар­
хиш йўли билан кўпаймайдиган, уруғлардан кўпайганда 
эса мураккаб гибрид бўлганлиги учун айниб кетадиган, 
она ўсимлик навини бермайдиган мева дарахтлари пай­
ванд қилиб кўпайтирилади. Баъзан пайванд дарахтларнинг 
шохлари синиб, яланғоч бўлиб қолган жойларни тўлди- 
риш ёки пастки қисми қисман зарарланган дарахтни сақ- 
лаб қолиш мақсадида қилинади.
Пайванд пайвандланаётган ўсимликнинг нав хусусия­
тини мустаҳкамлаш ва сақлаш, хўжалик кўрсаткичлари паст 
навларни сифатли, совуққа, зараркунанда ва касалликларга 
чидамли навлар билан алмаштириш, гуллаши ва мева ту- 
гишини тезлаштириш мақсадларида қўлланилади.
Пайванд деб бир ўсимликка иккинчи ўсимлик қалам- 
часи ёки куртагини улашга айтилади. Пайванд қилинади- 
ган ўсимлик пайвандтаг, уланадигани пайвандуст деб ата­
лади. Бу усул қишлоқ хўжалигида, айниқса мевачиликда 
энг кўп қўлланилади.
Пайванднинг икки усули (куртак пайванд ва қаламча 
пайванд)дан кўп фойдаланилади.
Куртак пайванд ёки окулировка (лот. о к у л ус — кўз) 
июнь ўрталаридан сентябрь ўрталаригача ўтказилади. Кур­
так пайванд учун кўпинча ёз охирида тиним даврида 
бўлган, ўша йили ҳосил бўлган ва келгуси йилда ўсадиган 
куртаклар, ҳосилга кирган ҳамда нав хусусияти яхши бўлган 
новдалардан олинади. Куртак пайванд қилишдан 3—4 кун 
олдин кўчатзор суғорилади. Пайвандтаг илдиз бўғзидан 
15—20 см (атиргул) ёки бир метргача (тут) барча ён шох­
лар олиб ташланади. Пайвандтаг пўстлоғи ёғочлик қис- 
мигача 3 см узунликда “Т” шаклида пайванд пичоғи би-



Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish