Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


l-§ . ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙИШИ



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

l-§ . ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙИШИ
Вегетатив кўпайиш (лот. в е г е т а т и в у с — ўсиш) — 
ўсимликларнинг жинссиз кўпайиш шаклларидан бири 
бўлиб, бир ўсимликдан бир организмнинг юзага келиши 
билан изо^ланади.
Вегетатив кўпайиш барча ўсқмликларга хос белгидир. 
Бу жараён бир ва кўп ҳужайрали сувўтлари (спирогира, 
вошерия, валония, каулерпа ва бошқалар)да замбуруғ ва 
лишайниклар танасининг регенерациясига қараб тананинг 
бир неча бўлакларга бўлиниб кетиши ёки юксак ўсимлик- 
ларда, илдизпоя, бачки, пиёз, тугунак каби органларни 
юзага келиши, шунингдек тананинг айрим қисмларидан бир 
бутун ўсимлик пайдо бўлиш хусусиятига асослангандир.
Юксак, чунончи ёпиқ уруғли ўсимликларда, вегетатив 
кўпайишнинг бир неча тури (масалан, табиий шароитда 
илдизпоя, бачки, пиёзтугунак, ажратувчи куртаклар чиқа- 
риш ва бошқалар) учрайди. Вегетатив кўпайиш ўсимлик- 
лар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Мевачиликда унинг икки: 
қаламча ва куртак пайванд усуллари қўлланилади.
Табиий ва сунъий вегетатив кўпайиш. Бундай кўпайиш 
кўпинча уруғдан кўпайиши қийин бўлган ўсимликларда 
учрайди. Бу жараён кўпйиллик ўсимликлар орасида (ўт. 
чала бута, дарахт) тез-тез кўринади. Кўпинча ўрмонзор- 
ларда дарахтларнинг остида ўсишга мослашган ўтчил ўсим-


ликларнинг уруғлари деярли пишиб етилмайди. Бунга асо­
сий сабаб ёруғликнинг етарли бўлмаслиги ҳамда чангла- 
тувчи ҳашаротларнинг озлигидир. Шунинг учун бу хилда­
ги ўсимликлар ер ости илдизпоя си, илдизтугунак, пиёз­
бошлар ёрдамида жуда ҳам тез кўпаяди ва кўплаб ёш 
ўсимликлар ўсиб чиқади (ландиш, қизилмия (ширинмия), 
лола ва бошқалар).
Вегетатив кўпайишнинг энг кўп тарқалган табиий усул­
лари қуйидагилардир:
1. Илдизпоя. Талайгина кўп йиллик ўтчил ўсимликлар 
илдизпоялари ёрдамида вегетатив кўпаяди. Илдиз пояла- 
ри калта ва бўғин оралиғи қисқа бўлган ўсимликларда (ма­
салан, ажриқ, ғумай, тоғрайҳон, кийикўт ва бошқалар) кур­
таклар бир-бирига яқин туради, шунинг учун ҳам ер усти 
новдалари ғуж бўлиб чиқади. Илдизпоялари узун бўлган 
ўсимликларда куртаклар бир-биридан узоқ жойлашган, шу 
сабабли улардан чиқадиган ер усти новдалари тарқоқ ҳолда 
жойлашади (қамиш, қиёқ ва бошқалар).
2. Тугунаклар. Ўзбекистоннинг адир ва чўлларида ўса- 
диган зира (Bunium persicum), хашаки зира (қарғаоёқ) ва 
скорцонера ўсимликларидлдизпоясининг ер остида қалин- 
лаш (йўғонлаш)ган қисми тугунак деб аталади. Тугунак- 
ларда ўсимлик учун зарур озиқ моддалар тўпланади ва 
вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Бундай кўпай- 
ишни картошка, топинамбур ва бошқа ўсимликларда 
кўриш мумкин. Бу хилдаги тугунаклар ер остида жойлаш­
ган и учун ер ости тугунаклар деб аталади.
3. Пиёзбошлар (бошпиёз). Ўрта Осиё чўл, адир ва тоғ 
ўсимликлари орасида лола, нарцисс, чучмўма, бойчечак, 
лилия (пиёзгул), пиёз кабилар пиёзбошлар билан кўпая- 
ди. Баъзи ўсимликларда пиёз куртаклари барг кўлтиқлари 
ёки тўпгулларида ҳосил бўлади. Саримсоқ ва лилия син­
гари ўсимликларнинг пиёзи майда пиёзчалардан иборат, 
улар тўкилса, ундан янги ўсимлик ўсади. Баъзи ўсимлик- 
ларнинг гулларида уруғ ўрнида кичкина баргли новдалар 
ҳосил бўлади ва кейинчалик она ўсимликдан узилиб ил­
диз чиқаради (масалан, қўнғирбош, 115-расм, 6, Б). Бун­
дай ўсимликлар болаловчи ўсимликлар деб аталади.


4. И лдизбачкилар вегетатив 
кўпайишнинг бир воситаси бўлиб, 
илдиздаги куртаклардан ўсиб чиқа- 
диган қўшимча бачки поядир (ма­
салан, янтоқ, печак, какра, олхўри, 
терак, тол, қайрағоч ва бошқалар). 
Илдизбачкилар, қўшимча илдизлар- 
нинг эндоген усул билан ҳосил 
бўлган куртакларидан ривожланади 
ва жуда қисқа муддат ичида катга 
майдонларни эгаллайди.
Табиатда шундай ўсимликлар 
борки, улар бир неча хил вегетатив 
кўпайиш хусусиятига эга. Масалан, 
адир ва қирларда ўсадиган газакўт 
илдизбачкилар, илдизпоя ва парти- 
куляция воситасида кўпаяди (116- 
расм).
Маданий ўсимликларни табиий 
кўпайиш хусусиятларини ўрганиб, 
вегетатив кўпайтириш мумкин. Ма­
салан, боғ, парк ва скверларда 
экиладиган зийнатли, манзарали 
ўсимликларни илдизпоялари, ил- 
дизбачкилари ва тупларини бўлиш 
воситасида кўпайтириш мумкин. 
Лоладошлар (пиёздошлар) оиласи- 
нинг кўпчилик вакиллари сунъий 
равишда пиёзбошлар, тугунаклар 
ёрдамида кўпайтирилади (масалан, 
пиёз, саримсоқ, лола, гулисумбул 
(гиацинт), илонгул (гладиолус) ва 
бошқалар.
Ўсимликларни қаламчалар воси­
тасида кўпайтириш. Қаламча усули 
билан гул, мевали дарахт ва токлар 
кўпайтирилади. Қаламча она орга- 
низмидан ажратиб, шохчалари 20— 
40 см узунликда қирқиб олинган 
бўлакчалардан иборатдир.

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish