Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

Ғамловчи тўқималар. 
Бу тўқималарда фотосинтез жа­
раёнида ҳосил бўлган озиқ моддалар — оқсиллар, карбон- 
сув, ёғлар тўпланади ва узоқ муддатга сақланади.
Ғамловчи тўқималар ўсимликнинг деярли ҳамма орган- 
ларида бўлади. Уруғларнинг муртакларида тўпланади. Улар 
муртакларнинг ривожланиши учун сарфланади.
Бир йиллик ўсимликлар ўсув органларида озиқ модца- 
ларни жуда оз миқцорда тўплайди, чунки уларнинг ҳаётий 
даври фақат бир вегетация даври билан тугалланади. Кўп 
йиллик ўсимликлар озиқ моддаларни илдиз, новда ва та- 
комиллашган органлар — тугунак, пиёзбош, ер ости нов- 
даларида, илдизмеваларда тўплайди. Бу озиқ моддалар тин­
члик даври ўтгандан сўнг ўзлаштирилади.
Ғамловчи тўқималар юпқа деворли тирик паренхим 
ҳужайралардан иборат. Ўша ҳужайраларда озиқ моддалар 
қаттиқ ва суюқ ҳолатда тўпланади. Қаттиқ ҳолда — крах­
мал, оқсил кристаллари (картошка тугунакларида) ёки 
алейрон доначалари шаклида, суюқҳолда — масалан, лав- 
лаги илдизмевалар, сабзи пиёзбошлилар, шакар қамиш, 
узум, тарвуз, қовун ва бошқаларда учрайди.
Ғамланган моддалар ферментлар таъсирида гидролиз- 
ланади ва сувда эрийдиган ҳолга келади, шундан сўнг ри- 
вожланаётган ўсимлик томонидан сарф этилади.
Чўл ва саҳроларда ўсувчи айрим ўсимликларнинг ҳужай- 
ралари йирик ва шилимшиқ ширага бой бўлади. Бундай 
ҳужайралар 
сув ғамловчи 
ҳужайралар деб аталади. Сув ғам- 
ловчи тўқималар баъзи ўсимликларнинг баргларида (ага­
ва, алоэ, семизўт), пояда (кактус, сутламада) бўлади.
Аэренхима тўқималар. 
Аэренхима (юнон. аэр — ҳаво; 
энхима — тўлдирилган) хужайраларининг оралиғи ҳаво 
билан тўлдирилган бўлиб, сув остида ёки сув юзасида қал- 
қиб ўсувчи 
гидрофит 
(юнон. г и д р о — сув; ф и т о н — 
ўсимлик) ва баъзи қуруқликда ўсувчи ўсимликларга хос 
хусусиятлардан ҳисобланади. Аэренхима тўқималари ўсим-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ликларни ҳаво (кислород ва карбонат ангидрид) билан 
таъминлайди, ўсимлик тўқималарини енгил қилади, шу­
нинг учун ҳам сувда ўсувчи ўсимликлар сув юзасида қал- 
қиб тура олади (зулфиобилар, ўқбарг, сувайиқтовони ва 
бошқалар).
Аэренхима тўқималари сув ва ботқоқликда ўсувчи ўсим- 
ликларнинг вегетатив органларида учрайди. Бу тўқималар 
паренхима хужайраларининг м о д и ф и к а ц и я м (лот. моди- 
ф икацио — шакл ўзгариш и) бўлиб, юмалоқ, юлдузсимон 
ва бошқа ш аклларда учраши мумкин.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish