Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги,
услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги.
Бу курсни ўзлаштириш учун талабалар эволюцион таълимот бўйича – одамзот
эволюцияси, турли тизим гурух организмларининг эволюцияси, анатомия ва морфологиядан – одам танаси ва қисмларининг умумий тузилиши, алоҳида аъзолар ва тизимлар тузилиши, одам танасининг яҳлит тузилиши ва унинг ташқи муҳит билан алоқасини, физиологиядан-аъзоларнинг иш фаолиятини, гигиенедан-яшаш нормал ўсиш, ривожланиши, ўқиши, меҳнат қилиши учун зарур шароит яратишни, гистологиядан – ривожланишнинг морфофункционал элементи сифатида организм тўқималарининг тузилиши ва фаолиятини, цитологиядан – ҳужайра таркибий
тузилмаларининг тузилиши ва функцияси, турли аъзо ва тўқималардаги махсуслашган ҳужайраларнинг тузилишини, индивидуал ривожланиш биологиясидан – эмбриогенезнинг ривожланиш босқичлари, гистегенез қонуниятлари ва постнатал онтогенезда тўқима тузилмаларининг морфофункционал ривожланишини аҳамияти, эмбриологиядан-муртак ривожланишини, биокимёдан – биомолекулалар тузилиши, уларнинг бажарадиган вазифаси, энзимларнинг ҳусусиятлари ва моддалар алмашинувида тутган ўрни, фотосинтез ва нафас олиш жараёнлари, организмда метаболик жараёнларнинг бошқарилишини, биофизикадан – биологик жараёнларнинг кинетикасини ва термодинамикасини, молекуляр биофизика асослари, биологик мембраналар тузилиши ва фаолияти, электр ўтказувчанлик, қисқарувчи тузилмалар биофизикаси, рецепцияни, математикадан – эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, корреляция ва дисперсия коэффициентлари, дифференциал тенламалар ва математик моделлаш қонуниятларини билишлари шарт.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.
Интерактив сўзи инглизча сўз бўлиб, “интер” - ўзаро ва “акт” - ҳаракат қилмоқ
маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерактив – яъни “ўзаро ҳаракат қилмоқ” маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига ўқувчи ва ўқитувчининг мақсадли ҳаракатини киритиш мумкин. Интерактив ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади. Бугунги кунда ўқитиш тизимидаги энг самарали интерактив ўқитиш методлари ва технологияларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин бўлади:
“Кейс-стади”, “ФСМУ”, “Хулосалаш (Резюме)”, “Кластер”, “Чархпалак”, “Ақлий ҳужум”, “Скарабей”, “Венн диаграммаси”, “Тушунчалар таҳлили”, “Аквариум”, “Пинборд”, “БББ”, “Жуфтликларда ишлаш”, “Тоифалаш”, “Бешинчиси ортиқча” технология усуллари ва оғзаки, амалий, кўргазмали, муаммоли изланиш, баҳс-мунозара бошқа методлар.
Интерактив ўқитиш методлари ва технологиялари ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танланади. Хусусан, анатомия фанини ўқитишда ҳам юқоридаги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш мумкин.
Ўқувчиларни мустақил ва ижодий фикрлашга ўргатишда таълимнинг мантиқий ва
интерфаол методларидан самарали фойдаланилган ҳолда амалий машғулот дарсларни тўғри ташкил этишга эътибор бериш ҳамда ўқувчиларнинг назарий эгаллаган билимларни амалий малака ва кўникмаларга айлантириш лозим.
Интерактив усуллар ўқувчилардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнидаги фаолликни,
ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, ўқитиш мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради;
Дарсда ўқувчиларни мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш, тўпланган
фикрларни ва ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида ифодалай олишга ўргатади;
Ўқувчиларни эркин, мустақил ва мантиқий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб улардан назарий ва амалий тушунча ҳосил қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир эта олишга, уни маъқуллашга, шунингдек, мавзунинг таянч тушунчаларига изоҳ беришда эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатади;
Таълим беришнинг замонга хос техник воситаридан: ўқув қўлланма, компютер, проектор, слайдлар, мультимедиа, флипчарт, тарқатма материаллар ва бошқа компютер дастурларидан фойдаланиши керак.
Баҳолаш – таълим жараёнининг маълум босқичида ўқув максадларга эришганлик
даражасини олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш , натижаларини аниқлаш ва тахлил қилишдан иборат жараёндир. Таълим жараёнида таьлим олувчиларнинг назарий билимлари ва ақлий лаёқатини баҳолашда оғзаки ва ёзма баҳолаш топшириқ шаклларидан фойдаланилади.
Тест усули таълим олувчиларнинг назарий билимлари ва ақлий лаёқатини баҳолашда оғзаки ва ёзма баҳолаш топшириқ шаклларидан фойдаланилади.
Тест усули, рейтинг тизими, ўқувчининг билим ва кўникмаларини эгаллаш жараёнини назорат қилишдан эса педагогик жараён натижаларини ҳолисона баҳолашда фойдалинилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |