Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади ривожланиши, аъзолари ва тизимларининг функцияларини бир-бирига боғлаш, спорт билан шуғулланиш жараёнида организмда вужудга келадиган ўзгаришларни ўрганади.. Бу фан организмни ташкил этувчи ҳар бир тизимига тегишли аъзоларни жойлашувини, тузилишини бажарадиган функциялари билан боғланган ҳолда, жинсий тафовутларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, атроф-муҳитнинг аъзолар тузилиши ҳамда вазифасига бўлган таъсирини ўрганади.
Фаннинг вазифалари. Хозирги замон анатомияси қадимий анатомиядан фарқли ўлароқорганизмнинг ягона тизим эканлигини, унинг ташқи муҳит билан чамбарчас боғлиқлигини, аъзоларнинг шакли билан функциясининг бир-бирига бевосита алоқадор эканлигини назарда тутади.
Барча тизимлари бўйича назарий билимлар берибгина қолмасдан мавжуд адабиётлар, атласлар, муляж, скелет ва уни суякларидан фойдаланиб амалиёт дарсларини олиб бориш тавсия этилади.
Фанни ўзлаштириш бўйича ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар.
Билимлар:
- Хужайра, тўқима, аъзо, аъзолар тизими ва организм яхлит тизимлигини;
- Суяклар тизми, классификацияси, суякларнинг тузилиши, уларнинг таркиби ёшга
Боғлиқ ҳусусиятлари, бўғим тузилиши, бўғимдаги ҳаракатлар;
- мускуллар, уларнинг функцияси, скелет мускулларининг асосий гуруҳлари, тузилиши , функцияси, мускулларнинг ишлаши;
- жисмоний юкламалар таъсирида мускул тизимида адаптацион ўзгаришлар;
- қоннинг таркиби, қон айланиш тизими, юракнинг тузилиши, катта ва кичик қон айланиш доираси;
- нафас олиш, нафас олиш аъзоларининг тузилиши ва вазифаси, одам организмида нафас олиш тизимининг ахамияти;
- овқат ҳазм қилиш аъзоларининг тузилиши ва вазифаси, одам организмида овқат ҳазм қилиш тизимининг аҳамияти;
- моддалар алмашинуви, плаcтик ва энергия алмашинувининг ўзаро боғлиқлиги;
- айиришнинг аҳамияти, тери, сийдик айириш аъзоларининг тузилиши;
- анализаторлар: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери орқали сезиш ҳақида тушунчалар;
- жисмоний юкламанинг организмга таъсири;
- соғлиқни сақловчи ва унга зарар келтирувчи омилларни билиши керак;
Кўникма:
- органлар тизимини ва органларни таний олиш, уларнинг тузилиши билан
функцияларининг ўзаро боғлиқлигини жисмоний меҳнат ва спортнинг инсон организмига
кўрсатадиган ижобий тасирини билиши;
- қадди-қомат ўзгаришини, ясси-оёқлик ривожланишининг сабабларини тушунтира олиши;
- шахсий гигиена қоидаларини, меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилиш.
- рационал овқатланиш қоидаларини билиш, чекиш, спиртли ичимликлар ичиши ва
наркотик моддаларни истеъмол қилишининг зарарини тушунтира бера олиши;
- қон кетганда ва бошқа шикастланишларда биринчи ёрдам кўрсата олиш;
- дарслик, матн ва расмлар билан ишлай олиш, қисқача ахборот тайёрлай олиш.
- ташқи муҳит шароитининг бола организмига таъсирининг гигиеник аҳамияти.
Малака: Ўқувчилар мустақил равишда илмий-оммабоп адабиётлар, маълумотлардан
фойдалана олиш, рефератлар, ахборотлар тайёрлаш, маърузалар қилиш кўникма ва малакасини эгаллаган бўлишлари керак.
Ўқувчиларнинг билими ва ўқув кўникма малакаси рейтинг усулида баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |