Щварцман феномени терига қорин тифининг культураси юборилади, бир суткадан сўнг, венага яна қорин тифи культураси юборилади, шундан сўнг биринчи юборилган жойда геморрагик-некротик яллиғланиш кузатилади. Бу феномен механизмида қорин тифи эндотоксинининг организмга токсик таъсирини суммацияси ётади.
Санарелли феномени вабо вибриони эндотоксинини венага, ўлимга олиб келмайдиган дозаси юборилади, бир суткадан сўнг, ичак таёқчаси культураси юборилади. Бунда, шок типидаги умумий реакция келиб чиқади. Здродовский таъкидлашича бундай феноменни бошқа микроорганизмларни эндотоксинларни юбориб чақирса бўлади. Ушбу иккала феномен инфекцион касалликларини ривожланишида тушунишимизга ёрдам беради.
Аллергияни олдини олиш. Гипосенсибилизация
Аллергик касалликни олдини олиш антигенни организмдан изоляция қилиш йўли билан ҳамда махсус иммунологик толерантлик ёки иммунодепрессив ҳолат чақириш ёрдамида амалга оширилади.
Иммунологик толерантлик чақалоқ ёки эмбрионга олдиндан маълум антиген юбориш йўли билан чақирилади. Бунинг аҳамияти шундаки органни трансплантация қилишда, аллергик касалликлари ирсий келиб чиқишини у ёки бу антигенга нисбатан олдини олиш мақсадида чақирилади. Катта инсонларда эса кўп миқдорда эриган антиген юбориш йўли билан амалга оширилади (паралич Фелтона).
Иммунодепрессив ҳолат кўплаб антигенларга қарши антителалар ишлаб чиқаришни пасайтириш йўли билан амалга оширилади. Унинг ҳар хил усуллари бор: м: нурлатиш, иммунодепрессантлар, махсус антилимфоцитлар антиантителалар юбориш йўли билан амалга оширилади.
Агар, организм сенсибилизация бўлиб улгурган бўлса ёки организмда аллергик реакция бошланган бўлса, қуйидаги усуллар қўлланилади.
Антитела ишлаб чиқаришини юқоридаги усуллар ёрдамида пасайтирилади.
Безредко бўйича десенсибилизация қилиш ёки специфик гипосенсибилизация амалга оширилади.
Специфик гипосенсибилизация организм юқори сезувчанликка эга бўлган антигенни оз-оз дозадан юбориш йўли билан амалга оширилади, бунда оғир реакциялар кузатилмайди, дозалар орасидаги интерваллар шундай бўлиши керакки, ишлаб чиқарилган биологик актив моддалар инактивацияланиб улгуриши лозим. Бундай усул билан поллиноз, бронхиал астма, тарвоқни даволашда жуда фойда беради. Безредко бўйича десенсибилизация зардоб билан даволашда жуда қўл келади.
Биологик актив бирикмаларни инактивацияси, ушбу мақсадда организмга протеолитик ферментлар, булутсимон ҳужайраларда цАМФни кўпайтирувчи препаратлар юборилади.
Биологик актив моддалар таъсиридан ҳужайраларни ҳимоялаш наркоз, спазмолитиклар, бронхлар торайишини олдини олади, кўпроқ Н1 рецепторларни блокловчи антигистамин препаратлари юборилади.
Аллергия ва ирсият. Иммуноцитлар структураси ва уларнинг асосий ҳоссалари, дезактивация тизимнинг ишлаш принциплари наслдан-наслга ўтади. Шундан, наслдан-наслга аллергия ва парааллергия юзага чиқиш мойиллиги ўтади, лекин аллерген бўлмаса ушбу реакциялар ҳеч қачон реализацияланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |