Миср - Мисрдаги уйғониш жараёнига Наполеоннинг (1798–1801й.) экспедицияси туртки бўлди. Мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлаш ниятида французлар Қоҳирада (1800й) араб тилида рўзнома нашр этдилар, оммага мўлжалланган қироатхона очилди. Наполеон Мисрда илмий институт ва типографияга асос солди. Мисрда маориф равнақига ислоҳатчи ҳукмдор Муҳаммад Али (1805-1849) сезиларли ҳисса қўшди. Унинг ҳукмронлигида Миср ва Ғарбий Европа ўртасида маданий алоқалар ранг-баранг шаклларда ривож топди. Унинг даврида биринчи давлат умумтаълим мактаблари, шунингдек, Рифа ат-Тахтавий (1801-1873) бошчилигида таржимонлар тайёрловчи чет тиллари мактаби очилди. Миллий кадрлар тайёрлаш учун Муҳаммад Али 1825 йилда Францияга илк бор 46 нафар ёш йигитни техник ва ҳарбий фанлардан таълим олиш учун юборди.
- Таржимонлар тайёрловчи мактаб директори «ал-Азҳар» шайхи Рифа ат-Тахтавий ҳам Муҳаммад Али томонидан Францияга жўнатилган эди. Саёҳат таасуротларини у «Париж ҳақидаги резюме» китобида баён этди. Бу китобда муаллиф В. Скотт, Руссо, Расин асарларини ўқиб олган таасуротлари ҳақида фикр юритади. Ат-Тахтавий мактабини битирган ўқувчилар бир қанча илмий ва ҳарбий адабиётларни араб тилига таржима қилдилар.
Жамолиддин ал - Афғоний Рифа ат-Таҳтавий - Рифа ат Таҳтавий фаолияти
- Таржимонлар тайёрловчи мактаб директори «ал-Азҳар» шайхи Рифа ат-Тахтавий ҳам Муҳаммад Али томонидан Францияга жўнатилган эди. Саёҳат таасуротларини у «Париж ҳақидаги резюме» китобида баён этди.
- Бу китобда муаллиф В. Скотт, Руссо, Расин асарларини ўқиб олган таасуротлари ҳақида фикр юритади. Ат-Тахтавий мактабини битирган ўқувчилар бир қанча илмий ва ҳарбий адабиётларни араб тилига таржима қилдилар.
Насиф ал-Язижий (1800-1871) - Насиф ал-Язижийнинг китобга меҳри барвақт уйғонди. Ўсмирлик чоғидаёқ у Қуръонни, ал-Мутанаббий девонини ёд биларди. Насиф ал-Язижий Байрутда ёзувчилик ва муаллимлик фаолияти билан шуғулланди, грамматика, поэтика, мантиқ бўйича катор дарсликлар яратди. Шоир сифатида у ал-Мутанаббий таъсирида бўлди, умр бўйи унинг асарларини шарҳлаш учун материал йиғди.
- Шарқда ва Европада ал-Язижий «мақома» адабий жанрининг сўнгги йирик вакили сифатида шуҳрат қозонди. У ҳозир ҳам машҳур бўлган «Мажма ул-баҳрайн» («Икки денгиз қўшилиши») мақомалар тўпламининг муаллифидир. Бу тўплам филологик жиҳатдангина эмас, этнографик материалга бойлиги билан ҳам диққатни жалб қилган эди. Консерватив дунёқараш эгаси бўлганига қарамай (унга Европа таъсири бегона эди) ал-Язижий янги араб адабиётининг юзага келишига улкан таъсир кўрсатди. Ўз шеърлари ва мақомалари билан кўҳна «ал-арабийя ла татанасар» («араб тилини насронийлаштириш мумкин эмас») тамойили эскирганини англатди. Унингча ҳар бир араб тилида сўзлашувчи насоро (масиҳий), араб миллати вакили сифатида ўз ватанининг янгилатишда иштирок этиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |