Бошқарма бошлиғи:
|
О.Қодиров
|
Барча ирригация тизими
бошқармаси бошлиқларига
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 42-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 1-августидан ирригация тизими бошқармалари фаолиятини тугатилиши , уларга тегишли бўлган моддий бойликлар ва мажбуриятлар ҳавза бошқармасига ўтказилиши кўрсатилган.
Бугунги кунга қадар кўрсатилган топшириқлар ижроси бажарилмай келинмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизлардан 1 кун муддатда:
Муҳр (думалоқ, кадрлар бўлими, девонхона, касаба уюшмаси) ва штампларни ҳавза бошқармасига топшириш;
Ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамидаги пул маблағларини ҳавза бошқармаси рухсатисиз ишлатмаслик;
Дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳар бир ташкилот кесимида солиштирма далолатнома қилиш ва ҳавза бошқармасига етказиш (01.09.2018-йил ҳолатида) ҳамда шу ташкилотлар билан тузилган шартномаларни асл нусхасини етказиш;
Коммунал тўлов (газ,энергия,телефон) шартномаларини тайёрлаб бериш талаб этилади.
Ушбу топшириқларни ўз вақтида бажармаган раҳбарларга интизомий жазо берилиши тўғрисида расман огоҳлантираман.
Бошқарма бошлиғи:
|
О.Қодиров
|
Ижрочи: Ж.Султонов
Do'stlaringiz bilan baham: |