ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ – парвариш режасини амалга ошириш
Беморларни парвариш қилиш режаси, беморнинг ушбу муаммосини ҳал этишга қаратилган парвариш хусусиятларини акс эттириши керак. Уларни “Ҳамширалик аралашувининг хусусиятлари” графасига қайд этилади.
“Парвариш режасини амалга ошириш” графасига Сиз парвариш режасини амалга ошириш бўйича қилган ҳамма ҳаракатларингизни аниқ кўрсатиб, ёзиб қўясиз.
БЕШИНЧИ БОСҚИЧ – баҳолаш
Мунтазам баҳолаш жараёни, кутилаётган ва эришилган натижаларни солиштиришда ҳамширадан аналитик фикр юритишни талаб этади.
Сиз натижаларни баҳолашни қўйилган мақсадларга мувофиқ олиб боришингиз керак.
Сўнгра ҳамширалик жараёни харитаси, ҳамширалик кузатуви кундалиги тўлдирилади, беморга ва унинг оиласига уйига кетганидан кейинги ҳаёт тарзи ҳақида берилган ҳамширалик тавсиялари, касаллик тарихига тикиб қўйилади.
ҲАМШИРАЛИК ЖАРАЁНИ ХАРИТАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |