Ҳамширалик жараёни



Download 0,52 Mb.
bet8/28
Sana25.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#289762
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
2 5199565838935394001

ЮЗИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ
Юз қиёфасига патологик ҳолатлар, беморнинг ёши, жинси таъсир қилиши мумкин.
Кўз ва қовоқларни кўздан кечириш буйрак касалликлари (нефрит), анемиялар, узоқ вақт йўталиш таъсиридаги шишларни аниқлашга имкон беради.
Қовоқларнинг рангига аҳамият бериш керак: тиреотоксикозда, Аддисон касаллигида – тўқ рангда.
Ксантомаларнинг борлиги холестерин алмашинуви бузилишини кўрсатади.
Қовоқлар ёпилмасдан кўзнинг очилиб туриши кўз нервларининг параличида кузатилади. Кўз юмулиб қолиши шишда, микседемада кузатилиши мумкин.
Қорачиқларнинг ўзгариши ҳам бир қатор касалликлар ташҳисотида аҳамиятга эга бўлади.
Қорачиқларнинг кенгайиши коматоз ҳолатларда, атропин билан заҳарланишда кузатилади.
Қорачиқларнинг ҳар хил бўлиши (анизокария) нерв тизимининг зарарланишида кузатилади.
Ғилайлик қўрғошиндан заҳарланишда, ботулизмда, дифтерияда, бош мия зарарланишида (заҳм, сил, менингит, қон қуйилишлар) кузатилади.
Кўз оқ пардасининг рангига аҳамият бериш керак – жигар ва ўт йўллари касалликларида сарғиш рангли бўлади.
Буруннинг кескин катталашиши ва қалинлашиши ёки тузилишининг ўзгариши (эзилган бурун - гуммоз заҳм; юмшоқ тўқималар деформацияси – қизил волчанка) билан ўзига жалб қилиши мумкин.
Оғиз бўшлиғини кўздан кечиришда унинг шакли, лабларнинг рангига, герпес, бичилиш бор-йўқлигига аҳамият берилади. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ҳолатини кўздан кечиришга аҳамият берилади (афта, пигментация, қон талашишлар борлиги).
Милкларнинг ўзгариши қандли диабетда, цинга (зангила), ўткир лейкозда кузатилиши мумкин.
Тилни кўздан кечириш тил ҳаракатининг бузилишини аниқлаши мумкин (МНС зарарланиши, интоксикация, инфекциялар); рангининг ўзгариши: малина рангида – скарлатинада, қизил – ошқозон яра касаллигида; тилнинг қуруқ бўлиши интоксикация ва инфекциялар учун хос; оқ караш боғлаши – гастрит.


ПАЛЬПАЦИЯ
Пальпация (пайпаслаб кўриш) кўздан кечириш билан биргаликда олиб борилади. Пальпация қилишда бир қатор қоидаларга риоя қилиш керак бўлади: бемор ва ҳамширанинг ҳолати текшириш ўтказиш учун қулай, қўллари илиқ бўлиши керак. Палпацияни юмшоқ ҳаракатлар билан олиб борилади. Палпация ёрдамида терининг қуруқ, намлиги, эластиклиги, таранглиги (тургор) аниқланади. Нормада бурма қилиб олинган терини қўйиб юборса, у тезлик билан ёзилиши керак.
Палпация тери ости клетчаткаси қанчалик ривожланганлигини, шиш борлигини аниқлайди, шиш борлиги тахмин қилинаётган соҳани эзиб кўриб (эзилган соҳада чуқурча қолади) аниқланади.
Пальпация ёрдамида мушаклар, лимфа тугунларининг ҳолати ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Нормада лимфа тугунлари катталашмаган, оғримайдиган, ҳаракатчан, ўзаро ва атроф тўқималр билан чатишмаган бўлади.
Суякларни пальпация қилиш оғрийдиган соҳаларни, унинг букилганлигини, суяк тўқимасининг ўсиб кетганлигини (остеофития), бўғимга суюқлиқ йиғилганлигини аниқлашга имкон беради.
Қоринни, юрак соҳасини ва переферик томирларни пальпация қилиб жуда кўп маълумот тўплаш мумкин.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish