Казус №9
Амир Темур ҳукмронлиги даврида бир деҳқон унга ўз маҳаллий
ҳокимининг адолатсизлигидан, солиқ ва йиғимлар миқдорини ҳаддан зиѐд
ошириб юбрганлигидан нолиб шикоят қилди. Амир Темур ўз мулозимларига
вазиятни ўрганиб, тезда маълумот етказишларини топширди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу масала Тумур тузуклари бўйича қандай ҳал қилиниши керак?
Қонун бўйича деҳқон зиммасига қандай солиқлар тўлаш ва ишларни
бажариш мажбурияти юкланган эди?
Жавоб
Ушбу казусга ҳуқуқий баҳо беришда қуйидаги саволларга жавоб бериш
керак бўлади.
1. Амир Темур аҳолидан солиқ йиғишда, феодалларнинг ўзбошимчалигига ва
ҳаддан ошишларига қандай муносабатда бўлган?
2.Адолатсизликдан, солиқ ва йиғимлар миқдорини хаддан зиѐд ошиб
кетишидан нолиб келган дехқоннинг шикоятига Темур тузукларида нима
дейилган?
3.Аслида дехқонга қонун бўйича қандай
солиқлар тўлаш ва ишларни
бажариш мажбурияти юкланган эди?
Ушбу саволларга қуйидаги адабиѐтларга мурожаат этган холда жавоб
берамиз.
1.Саидов А.Х., Тошқулов Ж.У. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. –
Тошкент: ИИВ Академияси, 1996. – Б. 86-154.
2. Темур тузуклари, Тошкент 1991 йил.
Биринчидан,
Бизга
тарихдан маълумки
Темур ўзининг ҳарбий юришлари
натижасида ниҳоятда катта ҳудудни истило қилган. Унинг давлатигина Ўрта
Осиѐдан ташқари Олтин Ўрда ҳудуди, Туркия, Сурия, Шимолий Африка,
Эрон, Кавказ орти ва Шимолий Ҳиндистон кирган.Темур жуда кўп қўшни
мамлакатларни ўзига қаратиб, жуда катта империяни вужудга келтирган.
Бунда асосан ўтроқ аҳолининг асосий машғулотларидан бири деҳқончилик
бўлган.
Бу даврда давлатнинг иқтисодиѐтига деҳқонлар хам талайгина хмсса
қўшишган.
Темур империясида ерга ва ирригация тизимига эгалик феодал
муносабатларнинг асосини ташкил этган. Давлатдаги барча ерларни 3 турга
ажратиш мумкин:
Удалить Водяной Знак
Wondershare
PDFelement
1) давлатга ѐки амирга қарашли бўлган ер;
2) суюрғол сифатида олинган ѐки мерос тариқасида авлодан-авлодга ўтиб
келган хусусий эгаликдаги ерлар;
3) вақф ерлар – мачит, мадраса ѐки бошқа диний муассасалар ихтиѐридаги
ерлар
1
Демак, ерларни ушбу юқоридаги турларга ажратилиши оқибатида
дехқонлар ер эгаларининг талаблари ва давлат солиқларини хам тўлашлари
керак бўлган.
Аҳолидан хирож, молу-жиҳот, совурун, қўналға, бож, шилон пули сингари
солиқ ва жарималар ундирилган. Хирож баъзан суғориладиган ерлардан
олинган ҳосилнинг 1/3 қисми, ѐмғир суви билан битган ерларда умумий
даромаднинг 2/4 қисми ҳажмида тўпланган.
Амир Темур аҳолидан солиқ йиғишда, феодалларнинг ўзбошимчалигига ва
ҳаддан ошишларига қарши бўлган. Давлат мулозимларини бундай холатлар
учун хатто жазолашгача борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |