Америка қўшма штатларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими


-мавзу: АҚШда қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобининг умумий тамойиллари



Download 63,44 Kb.
bet5/8
Sana13.07.2022
Hajmi63,44 Kb.
#788067
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мирзаева Назира

3 -мавзу: АҚШда қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобининг умумий тамойиллари.
Молиявий ҳисоботни ташкил қилувчи бешлик (активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар, харажатлар) ташкилотнинг молиявий фаолиятнинг ўрнини белгилайдиган бухгалтерия ёки баланс тенглигини юзага келтиради ва икки асосий шакл ҳисоботининг алоқадорлигини кўрсатади: фойда ва зарар ҳақидаги баланс ва ҳисобот. Баланс тенглигининг асосий кўриниши қуйидагилар:
Активлар = Мажбуриятлар + Шахсий капитал.
Бундай кўринишда баланс тенглиги уч тузилган балансни бирлаштиради ва ундан капитал аниқловчисини келтириб чиқаради.
Олиб борилган аниқ даромад ва харажатлардан келиб чиқиб асосий бухгалтерлик тенгламаси қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
Активлар = Мажбуриятлар + Капитал + Даромадлар – Харажатлар.
Бундай шаклда бухгалтерия тенглиги ҳисобот асосий шаклларининг иқтисодий алоқадорлигини яққол намойиш этади: кирим ва чиқимлар ҳақидаги ҳисоботда ҳисобланган, харажатлар ва даромадлар орасида соф кирим (ёки соф чиқим) бор у корхонанинг шахсий капиталини кўпайтиради (камайтиради).
Даромадлар ва харажатлардан ташқари шахсий капитални кенгайишига таъсир кўрсатадиган ва корхонанинг «ташқи олам» билан алоқадорлигини кўрсатадиган икки компонент мавжуд: Мулк эгаларининг инвестицияси ва истисноси. Улар асосий баланс тенглиги муқаддимаси бўлиши мумкин:
Активлар = Мажбурият + Шахсий капитал + Даромад – Харажат +
Инвестициялар – Истисно.
Лекин баланс тенглигини бу шакли жуда кам қўлланилади, бунда фақат компания фаолиятининг шахсий фаолиятларида капиталнинг кенгайиш жараёнигина эмас, балки унинг удан тащыари ўзгаришининг имкониятлари ҳам намойиш этилади. Ўзича соддалиги ва аниқлигига қарамай бухгалтерия тенгламаси корхона фаолияти натижалари, жараёнлари ва маблағларининг умумий кўриниши ҳамда уларнинг молиявий ҳисоботдаги холатини намойиш этиш имконини беради.
АҚШда кенг тарқалган бухгалтерия ҳисоби счетларининг таснифи қуйида-гилардан иборат:
– асосий бухгалтерия тенгламасидаги счетлар таснифи;
– счётларни доимий, транзит ва вақтинчалик гуруҳларига ажратиш;
– счётларни молиявий ҳисобот шакли асосида таснифлаш.
Бухгалтерия ҳисобида халқаро стандартларга мувофиқ иккинчи усул қабул қилинган. Бунда счетлар уч категорияга ажратилиб, етти асосий турга бўлиб қўлланилади:

  • доимий счётлар: активлар, пассивлар ва акционерлар капитали;

  • вақтинчалик счётлар: кирим ва чиқим счётлари; транзит счётлар: даромад ва харажат счётлари.6

Доимий счётлар ёпилмайди, балки бир ҳисоб давридан бошқа счётга ўтказилади. Ундаги маълумотлар балансда акс этади. Бу счётлар асосий бухгалтерия тенгламаси билан ўзаро боғланган. Вақтинча счётлар компаниянинг тижорат фаолиятларига киришишда доимий счётларда ўзгаришини кўрсатади, ҳисобот даврининг охирида вақтинчалик счёт кирим ва чиқими қолдиқни доимий счётларга ўтказиш ёрдамида ёпилади.
Транзит счётларда даромад ва харажатлар ҳисобот даври давомида компаниянинг даромадлар ва харажатлар бўғинлари айланмасини акс эттиради. Бу счётларда ҳисобот даври охирида қолдиқлар бўлиши мумкин эмас. Улар даромадлар ва харажатлар қисмидаги кирим ва чиқимларнинг ҳисобот даври бошига доимий счётлар корреспонденцияси асосида “Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот” жараёнига тегишли бўлган вақтинчалик счётлар билан ёпилади.
Счётлар режаси ҳисобига мос равишда ишлаб чиқилган Бош китобда кўрсатилади. Охирги маълумотлар доимий счётларда ўз аксини топади. Компания счётлар режасининг аниқ тузилиши унинг фаолият хусусияти ва хажмига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида халқаро стандартлардан фарқли ўлароқ улардаги счётлар режаси кўрсатма тартибида айнан кўчирилмаган. Халқаро стандартларда компания счётлар режа-сини ишлаб чиқишда сезиларли даражада эркинликка эга. Шунингдек, умум-қабул қилинган тартиб мавжуд: счетлар режасининг йириклаштирилган маз-муни баланс ва бошқа муҳим ҳисоботнинг йириклаштирилган мазмунига бутунлай мос келади. Счетлар режасининг мазмуни кодли ракам ва шарҳга эга.
Биринчи код рақами режа ҳисоби бўлимининг тартибли рақамига мос келади: 1–активлар, 2–пассивлар, 3–шахсий капитал (компания эгасининг капитали), 4–даромадлар, 5–чиқимлар, 6–солиқлар.
Иккинчи рақам – бўлим таркибидаги мазмун рақамидир. Масалан: 11- пул маблағлари, 12-қисқа муддатли қимматли коғозлар, 13- дебиторлик қарзлари, 14-товар-моддий заҳираси, 15- бошқа айланма маблағлар, 16-шахсий мулк ( бино ва иншоат, асбоб - ускуна ва бошқалар), 17 - узоқ муддатли дебиторлик қарзлари, 18- инвестициялар, 19-бошқа оборотдан ташқари маблағлар. Бу номдаги счёт-ларнинг код рақамлари бирдан бошланса, улар активларга тегишлидир.
Кейин эса пассивларга тегишли бўлган ва код рақамлари иккидан бошланадиган счётлар мазмуни давом этади. Масалан: 21-тўловларга тегишли счётлар, 22-қисқа муддатли қарз мажбуриятлари, 23-тўланиши керак бўлган соликлар, 24-ажратилган мажбуриятлар, 25-бошқа жорий мажбуриятлар, 26-узоқ муддатли қарз мажбуриятлари , 27-тўланиши қолдирилган солиқлар, 29-бошқа узоқ муддатли мажбуриятлар.
Учдан бошланадиган счётлар мазмуни компания эгаларининг капитал ҳола-тини белгилайди. Масалан: 31-Акциялариниг устав жамғармаси, 32-акционер капиталиниг устав жамғармасидан юқори бўлган тўлов суммаси, 33-тақсим-ланмаган кирим, 34-бирор мақсадга қаратилган маблағлар (ажратилган ёки заҳирадаги маблағлар), 35-қайта баҳолашдаги тўғирловлар, 36-хорижий валюта-ларни қайта ҳисоблашда ўсиб бораётган натижаларни тўғирлаш, 37-жамланган даромад.
“Даромадлар” бўлимида биринчи кодли рақамдан кейин тўртинчи бўлиб ноль туради.
Чиқим маъносида 51-сотилган маҳсулот таннархи мос келади, 52-савдодан ушланмалар (сотиш харажатлари) ва бошқалар. Счётларнинг кейинги рақамланиши турланади, шу билан бирга худди шу ўринда фақат ҳар хил кодли рақамларида бутунлигича тасвирланади.
Бу счёт мазмунининг ичида кичик маънолар ҳам бор. Масалан: 111-мавжуд маблағлар (банкдаги счётларидаги қолдиқлар) ёки 131 - савдо фаолияти бўйича дебиторлик қарзлари. Ажратиш яна давом этиши мумкин. Масалан: 1310-компания бўлимлари бўйича дебиторлик қарзлари ёки 1317-гонорарлар бўйича дебиторлик қарзлари. Счёт мазмунининг парчаланиши ҳар бир компаниянинг ҳисоб тизими орасида турли туманлик билан ошиб бориши мумкин. Бундай майдалашишнинг кўп миқдорда кучайишида улар фаолиятининг ўзига хос хусусияти намоён бўлади. Қонунга кўра, компаниянинг ҳажмига боғлиқ ҳолда парчаланиш даражаси код рақамидаги уч-турт савдо белгиси билан белгиланган, тенгликка эришилади. Лекин, компаниянинг эҳтиёжлари кўп микдордаги парчаланишидан фойдаланиш мумкин.
Бухгалтерия ҳисобидаги битимлар ўлчовида аниқ сақлаш усулини талаб қиладиган катта миқдордаги маълумотлар йиғилади. Бу ерда бошқа муҳим омил бўлиб, фаолият маълумотларга тез кира олиш имконияти ва уни ҳар қандай фойдаланувчи учун олишга хизмат қилишидир. Бухгалтерия ҳисобида сақлаш ва тақсимлаш учун ҳисоб тузилмаси маълумотлари асосий ахборот сақловчи ва алоҳида трансакцияларни аккумляция қиладиган ҳисоблардан ташкил топади. Ҳар бир актив учун мажбурият ҳамда фирма капиталининг ҳар бир кўриниши даромадлар ва харажатлар ҳисобга олинган алоҳида счёт ажратилади. Кичик компанияларда фақат бир неча ўнликдаги счётлар талаб этилса, катта трансмил-лий корпорацияларда минглаб счётлар талаб қилинади.
Бухгалтерия балансининг турли моддалари учун олиб бориладиган счётлар доимий ёки ҳақиқий счётлар дейилади. Ҳар бир ҳисобот даврнинг охирида доимий счётнинг охирги қолдиғи аниқланади. Бу қолдиқ ҳисобот даврнинг охирида бухгалтерия балансида кўрсатилган рақамлардир.
Ҳисобот даврнинг охиридаги доимий счётлардаги қолдиқ жорий даврнинг бош қолдиғи сифатида кейинги ҳисобот даврига ўтказилади.
Лекин даромад ва харажат моддаларининг ўтказилиши бевосита “Тақсим-ланган фойда” ҳисобида даромадлар ҳақидаги маълумотлар учун зарур бўлади-ган ҳар хил ўзига хос моддалар аралашувини келтириб чиқаради. Бунда четлашиш натижасида даромадлар бўйича ҳисоботда кўрсатиладиган даромад ва харажатларнинг ҳар бир моддалари учун транзит ҳисоби очилади. Масалан, Америка бухгалтерия ҳисоби тизимида сотиш, сотиш таннархи, савдо харажатлари ва бошқалар учун транзит счётлари мавжуд. Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб қўлда ҳисобланганда ҳисоблар кейин китобга тикиладиган алоҳида карточка ёки коғоз варағига ёзилади. Бу китоб “Бош журнал” деб аталади. Ҳозирги вақтда кўп компаниялар компьютерлаштирилган ҳисоб-китобни қўллашни маъқул кўришади. Бундай ҳолларда ҳисоблар магнит ленталарида, дискларда, винчестерларда ёки махсус йиғилган катта ҳажмда стриммерларда сақланади. Бу тузилмада ахборотларни осонлик билан топиш учун ҳар бир ҳисоб рақамланади. Корреспонденциядаги ракамланган ҳисоблар йиғиндиси уларнинг номлари билан худди ўз режа хисоби каби кўриб чиқилади. Ҳисобларга мувофиқ равишда алоҳида операция ёзувлари дебет бошқа счётда кредит бошқа счётда ёзилган холда хатоларни топиш муаммосини қўяди. Бу вазиятдан чиқишга кирим пайтларда биринчи ёзувлар китоби деб номланадиган барча операциялар хронологик тартибда ёзилган биринчи инстанция ҳисобланган битим ёзувлари келиб тушадиган “Бош китоб” хизмат қилади. Кейинроқ ҳар бир операциянинг дебет ва кредити “Бош китоб” ҳисобига мувофиқ кўчирилади.7
Агар Бош китобда баъзи бир сабабларга кўра бухгалтер томонидан хато ўтказиб юборилса, у албатта тўғирланиши шарт. Америка бухгалтерия ҳисоб тизимида хатони тузатишнинг бир қанча турли йўллари мавжуд. Тузатиш йўллар хатонинг турига боғлиқ, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам хато қилинган ёзув ўчирилиши керак эмас. Агар хато ёзув “Бош журнал”да бўлса, унинг “Бош китоб”га кўчирилишида хато устидан чизиб ўчирилади ва тўғри ёзув унинг тепасига ёзилади. Шунга ўхшаб, агар ўтказилган хато “Бош китоб”га ўз кетидан нотўғри ёзувни эргаштирса, тўғри ёзув қолдирилиб, нотўғриси чизилади. Агар “Бош журнал”даги ёзув “Бош китоб”даги ҳақиқий бўлмаган счётга нотўғри кўчирилган бўлса, “Бош журнал”да корректорлик асосида бошқа ёзувни ёзиш шарт.
Бизнинг бухгалтерия ҳисоб тизимизда бундай тузатиш ўтказиб юборил-майди. Чунки бунда тушумларнинг кўриниши ва моддий бойликларнинг чиқарилиши юзага келади. Бундай кирим ва чиқимлар аслида бўлмаган, фақат одатдаги хато ўтган. Бундан ташқари дебет ва кредитлар бўйича, “Моддий қийматликлар” счёти норасмий муносабатни вужудга келтиради, кирим суммалари ҳам кўтарилади, уларни ҳимоялаш имкониятлари ҳам кенгаяди. Бундай ҳолат бизнинг миллий бухгалтерия ҳисоби амалиётида томонларга ажратиш услуби мавжудлиги ҳисобига юз бермайди.



Download 63,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish