- Лифо – “Охирги кирган – биринчи чиқади”.
- ФИФО – “Биринчи кирган – биринчи чиқади”.
Бу усуллар бизга таниш бўлганлиги учун уларга тўхталиб ўтирмаймиз.
Ғарб компаниялари томонидан эълон қилинган молиявий ҳисобот ауди-торлар томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисоботининг барча шаклларидан ташқари, чиройли безатилган буклетлар, бошқа кўп ахборотларни ўзида мужассамлаштиради. Одатга кўра, компания президентининг акционерларга мурожаати, директорлар кенгашига ҳисоботи ўтган йиллар давомида фирма ривожланишининг таҳлили, келажакдаги истиқболи таҳлили, инвестициялар хажми ва географияси тасвири, халқаро алоқалар, ҳар хил график, чизма, диаграмма, фотографиялар билан берилган ижтимоий сиёсат ҳақидаги маълумот ва бошқалар. Бундай ахборотлар тартибга солинмайди ва фақат компания қарорига мувофиқ ишлатилади.
Шунга қарамай, у фойдаланувчилар учун қарор қабул қилишда маълумотларга ёрдамчи сифатида жуда зарур манба ҳисобланади. Кейинги вақтларда Россиянинг йирик компаниялари, хусусан банклар, ўз ҳисоботларини шундай кўринишда чоп эта бошладилар.
АҚШда молиявий ҳисоботнинг қуйидаги ҳисоб кўринишлари мавжуд:
- баланс;
-молиявий натижалар тўгрисида ҳисобот ёки кирим ва чиқимлар тўгрисида ҳисобот.
“Америка бухгалтерия уюшмаси” (American Accounting Association AAA) – бухгалтерия ҳисоби ўкитувчи-профессорларининг ва амалиётдаги бухгалтер-ларнинг уюшмаси бўлиб, унинг асосий мақсади бухгалтерия ҳисоби назария-сини ривожлантириш, бухгалтерия хисоби доирасидаги илмий изланишларни қўллаб қувватлаш ва молиялаштириш, ҳисоб тизими ва хисоб таълимининг ўқитишни яхшилашдир. Уюшма ўз фаолиятини камитет орқали амалга оширади, монографиялар, комитет ҳисоботлари ва даврий нашрларни чоп этади. (“Бухгалтерия таълими” (Accounting Peview), “Бухгалтерия доираси” (Accounting Horizons) ва бошкалар. Америка бухгалтерия уюшмасининг хисоб назарияси ва тамойилларига тегишли бўлган нашрлар “Хисоб тизими ишлари қандай бўлиши керак “ деган саволга жавоб берадиган, олдиндан фикр билдирилган тавсияларни беради. Лекин, бу “Бухгалтерия ҳисоби стандарти ва тартиби тузилмаси”га (GAAP) кирувчиларни тавсифламайди. Назария нуктаи назаридан “Америка бухгалтерия уюшмаси” комитети бухгалтерия ҳисоби стандартларини қайта ишлашда, амалий тавсия беришда ва меморандумлар ҳамда “Молиявий ҳисоб стандартлари ҳакида низом” (FASB) таклиф қилинган стандарт лойихаларини мухокама қилишда катта роль ўйнайди. Юкорида келтирилгандан ташкари, бухгалтерия ҳисоби муаммолари билан “Бухгалтерларни бошқариш институти” (Institute of Management Accountants), “Раҳбарларнинг молиявий институти” (Financial Executives Institute) ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар шуғулланишади. Шундай килиб, молиявий ҳисобнинг назарияси ва амалиётини қайта ишловчи ташкилотлар фаолияти, АКШда ҳисоб жараёнининг стандартлаштириш, ҳисобни ташкил этиш ва ҳисобот тузилишини таъминловчи қоида ҳамда тартибларни кўриб чиқади. Юқорида келтирилган барча жараёнлар ўзида “GAAP” тизимини мужассамлаштиради.
“GAAP” тизими такидлаб ўтганимиздек, бухгалтерия ҳисоби стандарт ва тартиби тузилмаси бўлиб, у ўзининг иерархия тузилмасига эга. Одатда, “GAAP” тизими даражаси тўртгага ажратилади. Бундай ажратиш дипломли бухгалтерлар жамоасининг алоқ қоидалари билан келишишни шарт деб қўяди (қоида №203). Юкорида таъкидланганидек, агар компаниянинг молиявий ҳисоботининг якуни ҳисобнинг умуқабул қилинган тамойиллири (GAAP) билан ўзаро мос тарзда тузилган бўлса, аудитор компаниянинг молиявий ҳисоботи стандарт натижасини бериши мумкин. “GAAP” тизимининг турт даражасига кўра у ёки бу стандартлар фавқулотда ташкилотлар томонидан қабул қилинган хужжатларнинг бажарилиш мажбурияти аниқлайди.
Биринчи даража - ҳисобнинг расмийлашган тамойиллари (“Молиявий ҳисобнинг концепциялари низоми” (FASB) хужжатлари ва унга олдин кирган ташкилотлар):
- молиявий ҳисоб стандартлари (FASB);
- шарҳлаш (FASB);
- “FASB”нинг бекор қилимаган кейинги карорлари (APB);
- бухгалтерия ҳисоби изланишлар бюллетени (CAP).
Агар компаниянинг молиявий ҳисоботи бу хужжатлар талабини қондира олмаса, аудиторнинг стандарт натижани беришга хақи йўк.
Биринчи даражали хужжатлар – бу ҳисобнинг мажбурий стандартларидир. “GAAP” тизимининг бу қисми етарли даражада тез –тез “GAAP” билан бутунлигича ўхшаш деб қаралади.
Иккинчи даража - фавқулотда профессионал бухгалтерлик ташкилотлари томонидан қабул қилинган, мос равишда тасдиқланган ва аниқ бухгалтерия ҳисоби тамойилларида (стандартларида) белгиланган, умумқабул қилинган мавжуд амалиётда акс эттирилган хужжатлар. Уларга бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича раҳбарлик соҳаси, томонлар хақида ариза , техник бюллетенлар киради.
Агар бухгалтерия ҳисобида бухгалтер томонидан расмийлаштирилган хужжатлар биринчи даражали категорияда ихтисослаштирилмаса, аудитор маълумот олинган манбаларига етиб келиши лозим.
Учинчи даража – “Умумқабул қилинган” амалиёт ва хужжатлаштириш кўрсатилган, ўзида аниқ бўғин ёки аниқ вазиятларда кенг қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобнинг усулининг мужассамлаштирилишидир. Бу даража ҳисобни шархловчилар (AICPA) ва соҳаларда амалиётни кенг қўллайдиганлар томонидан тавсия қилинган.
Иккинчи ва учинчи холатларда аудитор бухгалтерия таҳлилини асос қилиб олса стандарт натижа бериши мумкин. Иккинчи ва учинчи даража хужжатлари-нинг биринчи даража хужжатларидан фарқли ўлароқ “GAAP” тизими учун афзал ҳисобланади.
Туртинчи даража - бошқа хужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби адабиётларида тавсия қилинган бухгалтерия ҳисоби амалиёти. Бу даража хужжатларига низом (APB), муаммолар хақида маърузалар (AICPA), амалдаги бюллетенлар (AICPA), ишчи гуруҳларини юзага келадиган муаммолар низоми (FASB), молиявий ҳисобнинг концепциялари низоми (FASB) ва бошка профессионал ташкилотлар- нинг бошқа ҳужжатлари (масалан, SEC), Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби адабиётлари ва вақтли матбуот киради. Бу манбалар маълумотларидан фойдаланишнинг аниқ жиҳатлари ҳужжат хусусиятига, корхона мавқейига, чиқарилган ҳужжатга турига боғлиқ. Бундай ҳолатда аудитор хулосаси юқори даражадаги профессионал мутахассислар муҳокамасига асосланади.
АҚШда корхона ва ташкилотларнинг ҳисоботи маълум аниқ бир вақт мобайнида тузилади. Хўжалик жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот тузиладиган саналар оралиғида бухгалтерия ҳисобида қайд қилинада ва янги ҳисобот тузилганда умумлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |