Америка қўшма штатларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими


Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, уларнинг тузилиши ва таркиби



Download 63,44 Kb.
bet2/8
Sana13.07.2022
Hajmi63,44 Kb.
#788067
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мирзаева Назира

Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, уларнинг тузилиши ва таркиби.





1-мавзу: Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимларининг вужудга келишининг умумий шарт-шароитлари.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида давлат эркин фаолият олиб бораётган барча хўжалик суъектларига бир хил ҳисоб юритишнинг тизимини ёзиб бериши бир томондан мумкин бўлмаса, иккинчи томондан эса, ҳар бир тадбиркор фаолиятига алоҳида ҳисоб тизимини ёзиб бериш имконияти ҳам йўқ. Шунинг учун ҳам у ёки бу операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қоидалари ва тамойилларини ишлаб чиқиш ҳар бир хўжалик юритувчи суъектнинг вазифаси ҳисобланади. Фақат тегишли давлат органлари ҳисоб сиёсатини шакллантириш учун барча шарт-шароитларни яратишлари зарур.
Жаҳон тажрибаси иқтисодиётни интеграциялашуви шароитида ҳар бир мамлакат бухгалтерия ҳисобининг асосий қоида ва тамойилларини марказдан тартибга солиши яъни, тегишли қонуний, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиши, ушбу ҳужжатлар асосида эса ҳар бир хўжалик суъекти ўзининг бошқарув ва ташкилий-технологик хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни аниқлаштириши зарур бўлади.
Бухгалтерия ҳисобининг давлат томонидан марказлаштирилган ҳолда тартибга солинишининг асосий мақсади бозордаги барча иштирокчиларнинг манфаатларини бирдай ҳимоя қилиш ва кафолатлаш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳасида фаолият кўрсатаётган профессионал бухгалтерлар ҳамда аудиторлар манфаатини ҳимоя қилишни кафолатлаш ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш инвесторлар, кредиторлар, мол юборувчилар ва бошқа бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар учун ҳам худди
юқоридагидек аҳамият касб этади.
Бухгалтерия ҳисобини марказлашган ҳолда тартибга солиш муаммоларидан бири молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланувчилар манфаатини ҳимоя қилиш билан боғлиқдир. Чунки хўжалик юритувчи суъектларнинг молиявий ҳисоботи маълумотларидан фойдаланувчилар барча маълумотларга бўлган талаби мазмуни ва ҳажми жиҳатидан турлича бўлиб, ҳатто улар бир-биридан кескин фарқ қилиши ҳамда зид бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисобини марказлаштирилган ҳолда тартибга солишда асосий эътибор шундай гуруҳ фойдаланувчиларининг манфаатига қаратиладики, уларнинг манфаати ҳал қилувчи ҳисобланади.
Мулкдорлар, кредиторлар ва бошқа бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини тўлароқ қондириш учун бухгалтерия ҳисобини марказлаштирилган ҳолда тартибга солиш жараёнида эмас, балки хўжалик суъектларининг ҳисоб сиёсатини шакллантириши жараёнида эътиборга олиниши зарур. Сабаби молиявий ҳисоботларни очиб бериш жараёнида ташқи
фойдаланувчилар учун зарур маълумотлар ёритилади.
Ҳисоб сиёсатининг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Биринчи марта ҳисоб сиёсатини халқаро миқёсда тан олиш 1973-йилда ташкил топган ҳисобнинг халқаро стандартлари комитети томонидан ишлаб чиқилган ва унга «Ҳисоб сиёсатини очиб бериш» номли 1- стандартида таъриф берилган эди. Ушбу таъриф тобора ривожлантирилиб борилмоқда.
1997-йилда «Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш» номли стандарт қайта ишланиб, у бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларининг учтасини: молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартининг (МҲХС) 1- «Ҳисоб сиёсатини очиб бериш», МҲХС 5-«Молиявий ҳисоботларда очиб бериладиган маълумотлар», МҲХС 13-«Қисқа муддатли активлар ва мажбуриятларни тақдим қилиш» ўзида мужассам этган. Ҳозирги пайтда ушбу стандарт молиявий ҳисоботлар халқаро
стандартининг биринчиси ҳисобланади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларининг кейинги (БҲХС ва МҲХС бир хил тушунча ва 1998-йилдан кейинги нашрларда МҲХС деб аталмоқда) 1-«Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш» стандартида ҳисоб сиёсатига қуйидагича таъриф берилган: «Ҳисоб сиёсати – бу компания молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва тақдим қилиш учун қабул қилинган аниқ тамойиллар, асослар, шартлар, қоида ва амалиётдир».
Республикамизда ишлаб чиқарилган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларининг 1- «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» деб аталади ва унда ҳисоб сиёсатига қуйидагича таъриф берилган: «Ушбу стандартда ҳисоб юритиш сиёсати деганда, хўжалик юритувчи суъект раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот, уларнинг қоида ва асосларига мос усулларнинг қўлланилиши тушунилади».
Юқоридаги икки таърифни таққослайдиган бўлсак, уларнинг қуйидаги фарқларини кўрсак бўлади.
1. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартида компания молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим қилиш учун қабул қилинган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида корхона раҳбари томонидан қабул қилинади. Масалаларнинг бундай қўйилиши, энг аввало, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартида тавсия кўринишида эканлигидан, яъни унинг асосида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ишлаб чиқилиши кўзда тўтилган.
2. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим қилиш учун қабул қилинган аниқ тамойиллар, асослар, шартлар, қоида ва амалиёт бўлса, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот, уларнинг қоидаларига ва асосларига мос усулларнинг қўлланилиши тушунилади. Албатта, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим қилишга кенг қамровли ёндошишни кўриш мумкин. Чунки ушбу стандартларни ишлаб чиқишда, асосан, ривожланган мамлакатлар компанияларида тўзиладиган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим қилишда қўлланиладиган шарт-шароитлар ва уларнинг бошқа мамлакатларнинг бухгалтерия ҳисоботини тузишидаги талаблари ҳам инобатга олинган.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида эса, мамлакатимизда қабул қилинган қонуний ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, республика иқтисодиёти ривожининг ўзига хос хусусиятлари ҳам асос қилиб олинган. Шу билан биргаликда БҲМС ва БҲХСда келтирилган талаблар, шарт - шароитлар аниқ мамлакатдаги қонуний ҳамда меъёрий асослардан келиб чиқиб белгиланади.
Бошқача қилиб айтганда, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартининг мақсади жахонда бухгалтерия ҳисобининг ягона меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил қилиш,тартибга солиш ва такомиллаштиришдир. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартининг вазифаси эса халқаро стандарт асосида республикамиз ҳисоб сиёсатини такомиллаштириб боришга қаратилган.
Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоботи билан узвий боғлиқ бўлиб, уни ишлаб чиқаришдан кўзланган асосий мақсад ҳам корхонанинг фаолиятини ҳисоботда аниқ ва объектив акс эттиришдан иборатдир.
Ҳисоб сиёсатининг иқтисодчилар томонидан турлича талқин қилинишига қарамасдан, уларнинг барчасида бухгалтерия ҳисобининг стандартларида рухсат этилган муқобил усуллардан корхона фаолиятига мос келувчи усулини танлаши зарурлиги уқтирилади. Иқтисодий адабиётларда берилган таърифларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва ҳисоб сиёсатига бағишланган адабиётларни ўрганиш унинг мазмуни ҳамда моҳиятини англаб етиш орқали унга қуйидаги таърифни бериш имкониятини яратди.
Ҳисоб сиёсати - хўжалик юритувчи суъектларда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий ҳужжатларда рухсат этилган усуллардан танлаб олинган ҳамда муқобил усуллар кўзда тўтилмаган ёки мутлақо мавжуд бўлмаган ҳолларда эса, қонунчиликка зид бўлмаган усулларни ишлаб чиқиш тушунилади. Чунки бухгалтерия ҳисобида барча операциялар бўйича қонуний ва меъёрий ҳужжатларда муқобил усуллар кўзда тўтилмаганлиги, баъзи масалалар бўйича ягона усулларга рухсат берилиши, айрим масалалар бўйича ҳисоб юритиш усули мутлақо мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда ҳисоб сиёсатини шакллантириш жараёнида ягона усуллар ҳисоб сиёсатига киритилади ва мутлақо мавжуд бўлмаган операциялар бўйича эса, касбий маҳоратдан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонуний ва меъёрий ҳужжатларга зид бўлмаган усулларни ишлаб чиқиш ҳамда хўжалик юритувчи суъектнинг ҳисоб сиёсатида расмийлаштирилиши зарур бўлади. Ҳисоб сиёсатини иқтисодчилар томонидан алоҳида эътибор билан ўрганилиши ва тадқиқ қилиниши унинг корхона фаолияти натижаларини ҳисоботда тўғри ва аниқ акс эттириш имкониятини вужудга келтиради.
Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши кўп жихатдан хар бир мамлмкат иқтисодиётининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Чунки мамлакат иқтисодиёти қанчалик ривожланса унга мос равишда бухгалтерия ҳисоби хам такомиллашиб боради. Корхона иқтисодиётининг бошқаришда бухгалтерия ҳисоби корхона тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш учун бошқарув қарорларини қабул қилишда зарур маълумотларни бериши лозим.
Бухгалтерия ҳисоби хар қандай бизнесда ўз фаолиятини хар-хил турларини боғловчи ришта хисобланади. У халқаро мулоқат воситаси ҳисобланади. Шунинг учун хам бухгалтерия ҳисобининг бизнес тили деб ҳам аталади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимларини ривожланишига таъсир этувчи омилларни икки гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга кирувчи ички омиллар бўлиб, уларнинг таъсирида хар бир мамлакатда амал қилаётган бухгалтерия ҳисобининг миллий тизими ривожланиб боради ва ўз навбатида мамлакат худудидан чиқиб бошқа мамлакатларда амал қилаётган бухгалтерия ҳисоби тизимларига таъсир кўрсатади.
Ички омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- мамлакатда бухгалтерия ҳисоби сохасида фаолият юритаётган илмий тадқиқот марказлари омиллар ва профессионал ташкилотларнинг таъсири;
- мамлакатдаги иқтисодий вазият;
- миллий ўзига хослик;
- ҳисоб сиёсати;
- солиқ сиёсати;
- мамлакатдаги умумий холатнинг таъсири.
Ташқи омиллар сифатида эса қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • трансмиллий корпорациялар кириб келиши ва ривожланиши;

  • чет эл инвестицияларининг жалб қилиниш даражаси;

  • бошқа қўшни мамлакатларнинг таъсири.

Мамлакатда бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш даражасига энг кучли таъсир этувчи ички омиллардан бири бухгалтерия ҳисоби соҳасида фаолият юритаётган илмий марказларнинг ва профессионал ташкилотлар ҳисобланади. Чунки, мамлакатдаги илмий марказлар томонидан бухгалтерия ҳисоби соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар бухгалтерия ҳисоби назариясси ва амалиётини ривожлантиришга кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, Нидерландияда Теодор Лимнерг томонидан бизнес иқтисодиётига янгича ёндо-шувнинг ишлаб чиқилиши ушбу мамлакатда амал қилаётган бухгалтерия ҳисобининг тизимини ўзгаришига олиб келди, ёки Финляндияда Марти Саарио бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ўзига хос ёндошув асосий пул маблағлари оқимига асосий эътиборини қаратган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг янги тизимини ишлаб чиқилди. Натижада мамлакатда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг такомиллашган тизими амал қила бошлади. Шунингдек ҳар бир мамлакатда бухгалтерия соҳасида фаолият юритаётган профессионал ташки-лотлар мавжуд бўлиб, бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимини ривожла-нишига таъсир кўрсатади. Айниқса буни ривожланган мамлакатларда фаолият юритаётган профессионал ташкилотларнинг амалга ошираётган ишларида яққол кўриш мумкин. Бизнинг мамлакатимизда ҳам бухгалтерлар ва аудиторларнинг профессионал ташкилоти ҳисобланган “Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассосицияси” бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларнинг ишлаб чиқариш жараёнида актив иштирок этмоқда. Мамлакатдаги иқтисодий вазият бухгалтерия ҳисоби тизимига бевосита таъсир кўрсатади. Масалан, мамлакат иқтисодиётидаги инфляция даражаси юқори даражада бўлса, бухгалтерия ҳисобининг инфляцияга асосланган тизимининг ишлаб чиқиш ва қўллаш зарурияти вужудга келади. Шунингдек, мамлакатда хусусийлаштириш ва мулкни давлат тасарруфидан чиқаришни тартибга солувчи қонуний ва меъёрий асослар ҳам бухгалтерия ҳисобининг тизимига бевосита таъсир кўрсатади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимларининг ривожланишига миллий ўзига хослик ҳам жиддий таъсир кўрсатади. У бухгалтерия ҳисобининг халқаро миқёсида яқинлашувига бевосита таъсир этувчи омил сифатида қаралади. Масалан, Америкалик олимлар Дуст ва Лигон бухгалтерия ҳисоби тизим-ларининг яқинлашувидан “Ташвишга тушувчи асосий манба бўлиб сиёсат ва миллийлаштириш ҳисобланади” деб ҳисоблайди. Ҳар бир мамлакат бухгалтерия ҳисобининг тизмини ишлаб чиқишда миллийликни сақлашга ҳаракат қилади. Масалан, АҚШ ва Канаданинг ўзаро алоқаларининг нақадар ривожланишига қарамасдан, Канада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тузилишига ўзига хос ёндашув бўлиш зарур деб ҳисоблайди. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг шаклланишига мамлакатнинг солиқ сиёсати ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Чунки, солиқ қонунчилиги бухгалтерия ҳисобининиг услубий асосларига таъсир кўрсатади. Дунёнинг айрим мамлакатларида бухгалтерия ҳисоботлари солиқ қонунчилигига мос равишда тайёрланиши лозим. Масалан, Германия шундай мамлакатлар сирасига киради. Бошқа мамлакатларда бухгалтерия ҳисобининг тизимининг бир неча вариантларидан бирини танлашга рухсат берилади. Мамлакатдаги умумий аҳвол ҳам бухгалтерия ҳисобининг тизимига таъсир кўрсатади. Масалан, 1880 йилларда Европада содир бўлган кризис, ёки 1929-1932 йиллардаги умумий кризис бухгалтерия ҳисобининг тартибга солувчи қонуний асосларни ривожланишига олиб келди. Натижада бухгалтерия ҳисоби тизимлари ушбу қонунчиликдаги талаблар асосида шакллантирилди.

Download 63,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish