Расмда Windows йўл кўрсатувчисининг сукут сақланган ҳолда кўриб чиқиш режимидаги дарчаси кўрсатилган. Унда асбоблар панели ва сатри мавжуд, дарчанинг ўнг майдони эса папканинг ичида бўлган маълумотлар ҳақида жадвали шаклидаги ахборотни акс эттиради. Бевосита асбоблар панелининг остида дарчанинг чап ва ўнг майдонларининг номлари: ҳамма папкалар ва “MSOffice” (Contents of “MSOffice”) папкасининг ичидагилар жойлашган. Бу номлар (агар улар экранда бўлмаса) windows йўл кўрсатувчисининг дарчасида пайдо бўлиши учун вид менюсидан папаметрлар буйруғини танланг, кўриб чиқиш (View) қўшимчаси бўйича чертинг ва ахборот қатори чиқарилсин (Inlude deseription Par for right and left) байроқчасини ўрнатинг. Ном (Name), ўлчами (Size), тип (Tupe) ва ўзгартирилган (Modified) устунларининг сарловҳалари дарчанинг ўнг томонида жойлашганлигига аҳамият беринг. Улар тегишли устунларда қандай ахборот борлиги ҳақида ахборот берибгина қолмай, рўйхатни саралаш имконини ҳам берадилар. Бунинг учун керакли сарлавҳага чертиб қўйишнинг ўзи кифоядир.
Маслаҳат. Рўйҳатни тескари тартибда саралаш учун худди шу сарлавҳани қайтадан чертиб қўйиш керак.
Windows етук кўрсатувчиси дарчасининг шаклини қуйидаги усулларда бир-бири билан ўзгартириш мумкин:
бирданига иккита майдон ўртасидаги кенгликни ўзгартириш учун сичқончани “бўлиниш” тарафига кўчирилишининг ўзи кифоя;
ўнг майдондаги устунлардан бирининг ўлчамларини ўзгартириш учун сичқончанинг кўрсаткичини уларнинг сарлавҳаларини бўлувчи чизиқга ўрнатинг ва кўрсаткич қўшалоқ стрелка шаклига киргандан сўнг чегарани керакли жойгача суринг;
агар сиз устунниг кенглигини унда энг узун ячейканинг матни жойлаша оладиган даражада қилмоқчи бўлсангиз унинг сарлавҳаси-нинг ўнг чегарасини қўшалоқ қилиб чертинг;
устунларнинг бирини дарчанинг ўнг майдонида яшириш учун тегишли бўлувчини ушлаб олинг ва уни устун ғойиб бўлмагунга қадар чап тарафга тортиб боринг. Агар сиз яширган устунни ўрнатмоқчи бўлсангиз, сичқончанинг кўрсаткичини устунчанинг сарлавҳаси чегарасида сизга керакли бўлган устундан чапга ўрнатинг ва кўрсаткич кесилган (бутун эмас!) қўшалоқ стрелка шаклига кирган заҳоти бўлувчини ўнг тарафга кўчиринг ва устун яна экранда пайдо бўлади.
Ўнг майдон сарловҳалари Windows йўл кўрсатувчиси дарчасиниг экранида нима тасвирланаётганлигига қараб ўзгарадилар. Сиз диск папкасида нималар борлигини кўриб чиқаётганингизда сарловҳалар худди расмдагидек кўринишда бўлади, аммо менинг компьютерим тармоқ ўрами, саватча ёки тизим папкаcси ўрганилаётганда сарлавҳалар бошқача бўлади.
Маслаҳат. Ҳар бир локал дискдаги бўш майдонни ҳажмини билиш учун сичқончани ўнг тугмачасини менинг компьютерим нишони устида чертинг ва йўл кўрсатувчи буйруғини танланг. Ундан кейин дарчанинг ўнг майдонидаги учинчи ва тўртинчи устунларда қаттиқ дисклардаги майдоннинг умумий ҳажми ва бўш жойни кўрасиз. (Маълумотлар йўқ бўлган тақдирда тур менюсини очинг ва жадвални кўриб чиқиш режимини танланг.