Умумий ҳолатда ускуна компьютерга икки марта аппарат жиҳатдан ва дастур жиҳатдан уланади. Аппарат уланиш деганда ускунанинг компьютер билан она платадаги слотлар ёрдамида, ё бўлмаса тизимий блокнинг орқа деворидаги стандарт портларнинг ташқи узиш жойлари (разъемлари) ёрдамида уланиши тушунилади. Аралаш уланиш ҳам бўлади. Бунда янги ускунанинг интерфейс платаси она платанинг слотига қўйилади ва бунинг оқибатида ажратиш жойи орқа деворга чиқувчи янги (ностандарт порт вужудга келади. Одатда бундай уланиш билан маълумотларнинг узатишнинг юқори тезлигида бўлишини талаб қилувчи ускуналар, масалан, сканерлар ёки тармоқ ускуналарини улайдилар.
Дастурий улаш деганда операцион тизим ва ускуна орасида воситачи бўлган драйвер-дастурларни ўрнатиш тушунилади. Драйверни ўрнатишда операцион тизим ресурсларнинг бир қисмини янги ускунага ажратади, шунингдек операцион тизимнинг реестирида ускуна ва унинг драйвери рўйхатга олинади.
Аммо умумий қоидада истиснолар ҳам бор. Қаттиқ дисклар эгилувчан дисклар ва клавиатура каби “стандарт” ускуналар драйверларни талаб қилмайдилар, чунки улар билан қандоқ ишлаш кераклиги ҳақидаги маълумотлар кириш-чиқишнинг базавий тизими (BIOS)да мавжуд. Улар операцион тизим юклангунга қадар билиб олиниши ва ишлаши керак. Бу мониторга ҳам, видеоадаптер ҳам таълуқлидир, аммо драйверсиз улар энг оддий стандарт моделлар сифатидагина аниқланиб олинадилар. Конкрет моделнинг функционал имкониятларининг ҳаммасидан фойдаланиш учун драйверни албатта ўрнатиш зарур.
Сичқонча ва CD-ROM дисководи бирмунча камроқ «стандартлашган» ускуналар ҳисобланадилар. Улар доим ҳам BIOS воситалари билан билиб, аниқлаб олинавермайди, аммо Windows 98 операцион тизим юкланганидан сўнг улар энди стандарт ускуналар ҳисобланадилар ва операцион тизим таркибида бўлган драйверлар билан хизмат кўрсатилади, бироқ агар гап одатдагидан ташқари, ғайри оддий моделлар ҳақида кетса, улар учун драйверлар талаб қилинмаслиги ҳам мумкин.
Бошқа ускуналарнниг мутлоқ кўпчилиги дастурий драйвер бўлишини талаб қилади. Аппарат таъминоти сотилиши пайтида ускунага эгилувчан ёки лазер дискидаги дастурий драйверларни қўшиб сотиш умум қабул қилинган қоидага айланган. Бундай имконият мавжуд бўлмаган ҳолларда операцион тизим таркибига кирувчи драйверлар кутухонасидан фойдаланса бўлади. Агар кутубхона ускунаниг конкрет моделини қўллаб қувватламаса, драйверни интернетдан, ускунани ишлаб чиқарган фирманинг серверидан ёки Microsoft компаниясининг ушбу компания ишлаб чиқараётган операцион тизимлари ускуналари учун драйверлар тўплами бор бўлган серверидан олиш мумкин. Ҳатто эски ва ишончли ишлайдиган ускуналар учун ҳам маълум бир вақт оралиғида (бир йилда икки марта) ишлаб чиқарувчининг серверига ташриф буюриб туриш ва драйвернинг янгиланган версиясини олиб туриш тавсия қилинади. Ускуналарнинг драйверларининг ўз вақтида янгиланиб турилиши ускунаниг иши самарадорлигини оширади. Дастурий таъминот билан мослашувчанлиги (биргаликда ишлай олиши) ни яхшилайди, тизимнинг умумий ишончлилигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |