Иловаларнинг ўрнатишни стандарт воситаси
Windows иловаларини ўрнатиш (ва олиб ташлаш) стандарт воситасини ишга тушириш, созлаш, бошқариш панели, дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш буйруғи билан ишга туширадилар. Кўрсатилган нишонга қўшалоқ чертилгандан сўнг хусусиятлар: дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш мулоқот дарчаси очилади. Эркин дастурий таъминотни ўрнатиш учун чиқариб ташлаш иловаси ишлатилади. Унинг саҳифасида илгари ўрнатилган дастурларнинг рўйхати тақдим этилган. Улар рўйҳатдан тўғри ўтказилган ва улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари бузулмаган бўлса уларни боабадлик (яъни бошқа иловаларнинг, дастурларнинг ишлашини бузмасдан) билан олиб ташлаш мумкинлигига ишонса бўлади.
Иловани ўрнатиш қўшилсин, чиқариб ташлансин, тугмачани босишдан бошланади. Ундан сўнг ўрнатиш устаси ёрдамчиси дастури ишга тушурилади. Шарҳлаш (Обзор) тугмачаси ёрдамида ўрнатилаётган илованинг дистрибутив мажмуасига кирувчи Setup.exe дастурининг жойлашган ерини излаб топиш керак, ундан сўнг тайёр тугмачасини босиш лозим.
Кўп ҳолларда иловани ўрнатгандан сўнг компьютерни қайта юклаш керак бўлади. Илова ўрнатиши бошлангунича очиқ бўлган иловалар ва ҳужжатларни ёпиб қўйишларининг сабабларидан бири ҳам шундадир.
Қайта юклаш зарурати операцион тизимнинг ўзига хос томони билан боғлиқдир. Унинг моҳияти эса шундаки, рўйхатга олиш ҳаракатларининг асосий иш тугалланаётган пайтда бажарилади. Бу фойдаланувчиларнинг ишини хизмат амаллари билан тўхтатиб турмаслик учун атайлаб қилинган. Агар буйруқ Shift тугмачаси босиб турилган пайтда берилса, қайта юклашни тезлаштириш мумкин. Бундай ҳолда компьютер қайта юкланмасдан операцион тизимнинг қайта ишга тушурилиши содир бўлади.
Windows иловаларини ўчириб ташлаш
Windowsнинг илгари ўрнатилган иловаларини ўчириб ташлаш ўша хусусиятлар: Дастурларни ўрнатиш ва ўчириб ташлаш мулоқот дарчасининг воситалари билан амалга оширилади. Бунинг учун ўчирилиб ташланаётган объект ажратиб олиниши ва қўшиш, ўчириб ташлаш тугмачасини босиш керак. Ўчириб ташлаш камдан-кам ҳолларда тўлиқ амалга ошади. Қайсидир компоненталарнинг қолиб кетиш эҳтимоли кўпроқ. Кўпинча айрим папкалар (одатда улар бўш бўлишади) қолиб кетадилар. Автоматик тарзда ўчириб ташланмаган компоненталарни қўлда ўчириб ташлаш керак бўлади. Уларни саватчага чиқариб ташлаш ва компьютерни бир неча кун давомида кузатиб бориш тавсия қилинади. Агар ана шундан кейин бошқа дастурларнинг ишлаш қобилиятлари бузулмаса бу компонентларни саватчадан олиб ташлаш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |