9. Иш столида нишонларни тартибга солиш учун:
а) иш столининг бўш жойида сичқончанинг ўнг тугмачасини босиш;
б) менюдан «нишонлар тартибга солинсин» буйруғини танлаш;
с) кўрсатилган усуллар: номлари бўйича, типлари бўйича, ўлчамлари бўйича, санаси бўйича, автоматик ва хоказолардан бирини танлаш лозим бўлади.
Windows йўл кўсатувчиси
Шундай қилиб сиз, папкалар дарчалари билан муомала қила оласиз ва Windowsнинг йўл кўрсатувчиси билан синовлар ўтказишга тайёрсиз. Windows бўйича илгариги баъзи йўриқномаларида Windows йўл кўрсатувчиси дастурини кўпинча Windowsларда файл диспетчерлари (File Manager) нинг яхшиланган версияси – файлларнинг “кучайтирилган” диспетчери деб аташган, лекин бу дастурни новигацион панелининг папка дарчаси деб аташ тўғрироқ бўларди. Бу панел сизнинг компьютерингизнинг ва унинг тармоқ ўрамининг “харита-схемаси”дан иборатдир.
Қуйидаги расмда айни бир папканинг папка дарчасида ичида сақлаган маълумотлар кўрсатилган. Расмдан кўринганидек windows йўл кўрсатувчисининг дарчаси иккита майдонга бўлинган. Ўнгдаги майдон папканинг дарчасига жуда ўхшайди ва худди шу дарчадек ишлайди. Чап майдонда Windows номлари макониннг тузулмаси чиқарилади. Бу ерда локал қаттиқ дисклар каталогларининг дарахти ва компьютерга уланган бошқа ҳамма ресурслар – дисководлар ва компакт-дискларни ўқиш ускуналари, тизим папкалари ва тармоқ серверлари кўрсатилган. Тузилма принтерларга, бошқарув панели (Control panel) ва саватча (Recycle Bin)ни йўлланмалар билан таъминлайди.
Папканинг исталган дарчаси каби Windows нинг йўл кўсатувчиси меню қатори ва мажбурий бўлмаган элементлар: асбоблар панели ва ҳолатлар қаторини ўз ичига олади. Меню сатри папка дарчасининг менюсига тўла ўхшашдир, фақат унда бўлган қўшимча сервис (Tools) менюси бундан истеснодир. Йўл кўсатувчининг дарчаси худди папканинг дарчасидек кўиб чиқишнинг тўртта режими: йирик нишонлар, майда нишонлар, рўйхат ва жадвалдан биттасини танлаш имконини беради. Сукут сақлаш бўйича уни майдонда ахборот жадвал режимида чиқарилади. Йирик нишонлар эса расмда фақат йўл кўрсатувчининг, папканинг стандарт дарчасига ўхшашлигини таъкидлаш учун тасвирланган холос.
Windows йўл кўрсатувчисининг чап майдони учта фазилатга эга: у папкалар ўртасида бир-бирига ўтишни сезиларли даражада енгиллаштиради, папкалар тузулмасини кўриб чиқиш имконини беради ва файлларни чап майдондан ўнгига ташиб ўтиб уларнинг ўрнини алмаштириш, жойидан пастга кўчириш, нусхаларини олиш имкониятини яратади. Иккинчи томондан эса дарчанинг бўлиниши экрандаги ахборот ҳажмини оширади. Агар сизга папканинг одатдаги дарчаси кўпроқ ёқадиган бўлса, унда windowsнинг йўл кўрсатувчисини ишга тушурмаслигингиз мумкин. Аммо йўл кўрсатувчи билан бирозгина ишлагандан кейиноқ унинг қудратига ўзингиз тан беришингиз мумкин. Ҳар ҳолда буни ўзингиз ҳам қиласиз. Сиз Windows йўл кўрсатувчисидан доимий ёки вақти-вақти билан фойдаланишингиз ё бўлмаса уни умуман ишга тушурмаслигингиз мумкин
Маслаҳат: Windows йўл кўсатувчиси ўрнига сиз windows 3.х даги файллар диспетчеридан фойдаланишингиз мумкин. Уни ишга тушуриш учун бош менюдан “бажарилсин” буйругини танланг. win-file ни киритинг ва Enter тугмачасини босинг. Экранда 3.11 ишчи гурухлари учун Windows билан биргаликда етказиб бериладиган файллар диспетчери дарчаси пайдо бўлади.
Файллар диспетчерининг Windows йўл кўрсатувчисидан ягона устунлиги шундаки, унинг асбоблар панелининг созлаш мумкинлигидир. Бошқа жиҳатлардан олганда эса, агар сиз файллар диспетчери билан ишлаш тажрибасига эга бўлмасангиз у ўзлаштириш ва фойдаланишда Windows йўл кўрсатувчисидан кўра мураккаброқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |