Амалй математика ва информатика



Download 1,64 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#271392
Bog'liq
БАЁННОМА1


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Жиззах филиали “Амалй математика ва информатика” кафедрасининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ТТЖ да давра сухбати ўтказилганлик тўғрисида
-1 баённомаси
16.10.2020 йил. Жиззах шаҳри.


Қатнашдилар: кафедра профессорлари т.ф.д., проф., А.Р.Ахатов,
т.ф.д., проф., Н.О. Рахимов, ассистентлари О.А. Қаюмов, Ж.Т. Қувондиқов, Х.Т.Дусанов, О.Д.Примқулов, М.Р.Тожиев ўқитувчи-стажёрлари Ш.А.Б.Улуғмуродов, Д.Р.Хасанов ТТЖ тарбиячи-педагог ва ТТЖ талабалари.


Кун тартиби:

  1. “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус мазмун моҳиятини талабалрага тарғиб қилиш мақсадида ” давра сухбати ўтказиш.

  2. 1-октяабрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” куни муносабати билан “Сизга таъзим устозлар” мавзусида бадиий кеча ўтказиш.



Эшитилди: Кун тартиби биринчи масаласи бўйича кафедра мудири О.А.Қаюмов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида бир қанча маълумотлар айтиб ўтди.
Сўзга чиқди: Кафедра мудири О.А.Қаюмов қуйдагилар ҳақида маълумот берди. Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилигимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман ва шаҳарларда маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Иккинчи ташаббусга доир масалалар муҳокама қилинар экан, диёримизда 12 мингдан зиёд спорт иншоотлари борлиги, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги қайд этилди. Умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичи мамлакат бўйича 56 фоизни, жумладан, Сурхондарё вилоятида 12 фоизни, Хоразмда 14 фоизни, Қорақалпоғистонда 15 фоизни ташкил этади, холос.
“1 октабр–Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади. Ўқитувчининг шарафли касби тўғрисида маълумотлар берилиши мақсадга мувофиқдир. Республикамиз ва олий таълим етакчи профессор-ўқитувчилар фаолияти билан таништириб ўтилди. Ўқитувчилик азал-азалдан еътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар еътибор қаратилмаган, еъзозланмаган.
Устоз деганда ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-еҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳечқандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхур, ҳар биримиз учун азиз ва мўтабар бўлган улуғ зот бу – муаллим ва мураббийдир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо етган. Мамлакатимизда 1996 йил 27 декабр қабул қилинган “Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисидаги қонун Давлат ва Ҳукумат томонидан устоз ва мураббийларга қаратилган ғамҳурлик ва еътиборнинг юксак намунасидир.
“Амалий математика ва информатика ” кафедрасида 5 та муҳим ташаббус бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Масалан: Гуруҳлар ўртасида Шахмат мусобақаси; Китобхонлик танловлари; Кичик гуруҳларга бўлинган холда” “ Ёш ижодкорлар”, “Ёш дастурчилар”, “ИТ девелоперс” гуруҳлари ўртасида компьютер технологиялар ва интернитлардан самарали фойдаланиш бўйича мусобақалар ўтказиб борилди.
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, йиғилиш қуйдагича;


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Кафедра мудири О.А.Қаюмовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари иштирокида филиал ТТЖ да кафедра кунида 5та мухим ташаббус тадбирлари сифатли ўтказилиши таъминлансин.
3. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари иштирокида филиал ТТЖда кафедра кунида 1-октяабрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”
Сизга таъзим устозлар” мавзусида бадиий кеча сифатли ўтказилиши таъминлансин.
Йиғилиш раиси: О.А.Қаюмов
ТТЖ тарбиячи-педагог: А.Нурматов

Йиғилиш котиби: Ш.А.Б.Улуғмуродов






Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish