III.7. Тафаккур эгилувчанлиги. Маъноси узоқ бœлган бир ҳодисадан бошқасига тез ва осон œтиш қобилиятига тафаккур эгилувчанлиги дейилади. Бундай қобилиятнинг йœқлиги инертлик, ригидлик, фикрнинг турғунлиги, қотиши ҳисобланади. Маъноси узоқ ва яқин дегани нима? Маъно масофасини œлчаш мумкинми? Бу шандай тахминий катталикки, унга одамнинг функционал белгилаши (диққати) таъсир қилади. Буни америкалик психолог К. Дункер қуйидаги тадқиқотда кœрсатади. Синалувчига эшикка учта шам œрнатиш таклиф этилади. Фойдаланиладиган нарсалар орасида болға, қутичада михлар, омбир ва ҳ.к.лар бор. Қутичаларни эшикка қоқиб, уларга шамларни œрнатиш керак. Вазифа икки вариантда таклиф этилади. Биринчи ҳолатда қутичалар бœш эди, иккинчисида – михлар билан тœлдирилган. Биринчи вариантни ечишда ҳамма синалувчилар қутичаларни шам œрнатгич сифатида қœлладилар. Иккинчи вариантда синалувчиларнинг ярмигина қутичани бœшатиб, ундан шамдон сифатида фойдаланишга ақллари етди. Дункер буни қуйидагича тушунтиради: иккинчи вариантда қутичалар михлар учун идиш сифатида идрок қилинган, шунинг учун бошқа функцияларга œтиш қийин бœлган.
Функционал фиксация (белгилаш)ни енгиш қобилияти – тафаккур эгилувчанлигининг бир кœринишидир. Тафаккур эгилувчанлиги кœрсаткичи юқори бœлган одамлар амалий вазифани ечишда тœғри қарорни тез топа оладилар.
Нотœғри фаразни вақтида рад эта олиш қобилияти ҳам тафаккур эгилувчанлигига киради. Агар қизиқ, лекин нотœғри ғоя устида узоқ бош қотирилса, вақт бой берилади. Фаразни жуда тез рад этиш эса ечимни топиш имконини бой беришга олиб келиши мумкин. Œз мустақил фикри натижасида œйлаб топилган фаразни рад этиш жуда қийин. Буни қуйидаги экспериментал вазифани ечишда кœриш мумкин.
Столда тœртта қоғоз бœлиб, уларнинг бир томонида ҳарф, иккинчи томонида сон ёзилган. Биринчисида унли ҳарф, иккинчисида ундош, учинчисида жуфт сон, тœртинчисида тоқ сон ёзилган. «Агар биринчи томонда ундош ҳарф бœлса, орқасида жуфт сон бœлади» - деган фикрни текшириб кœриш учун қайси қоғозларни очиб кœриш керак?
Вазифа оддий кœринади: «унлилар ва жуфт сонларни очиб кœриш керак», ёки «унли ҳарфни очиш керак». Бироқ, бу жавоб хато. Аслида унли ҳарф ва тоқ сонни очиш керак, чунки бир қоғоздаги фақат шу икки белги ёлғон фаразга олиб келиши мумкин.
Агар вазифа мазмуни ва ечими тушунтирилса, унинг моҳиятини тушуниш осон бœлади. Акс ҳолда, синалувчи œз хатоси атрофида айланади ва мантиқий ечимни кœрмайди.
Инсон онги œз атрофида хаёлий чизиқлар тортади, кейин эса уларга тœқнаша бошлайди. Шундай кœринмас, аммо, кучли чизиқлардан œта олиш қобилиятига ақл эгилувчанлиги дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |