III.8. Баҳолаш қобилияти. Баҳолаш қобилияти ва танлаш муҳим аҳамиятга эга. Баҳолаш иш якунида эмас, балки ижодий жараённи босқичлар ва бœлимларга бœлишда ҳам хизмат қилади. Баҳолаш қобилиятининг бошқа қобилиятлардан фарқ қилишига биринчи бœлиб шахматчилар эътибор беришган.
Баҳолаш қобилиятини аниқлаш учун қуйидаги тажриба амалга оширилган. Раҳбарларга 25 та иш ҳисоботлари тарқатилган ва уларни 10 балли шкалада баҳолаш таклиф этилган. Тажрибанинг мақсади баҳоловчи раҳбарларнинг œзларини баҳолаш бœлган. Уларнинг баъзилари 10 та балл (сон)нинг ҳаммасидан фойдаланиб, баъзан «+» ва «-» ишораларини ҳам қœллашган. Бошқалари эса аъло даражадаги ишларга 10, қониқарлисига 5, ёмонларига 1 балл қœйишган, бошқа баҳолардан улар фойдаланишмаган.
Биринчи раҳбарларни (синалувчиларни) «юқори дифференциаллаш даражали одамлар» деб, кейингиларини эса паст дифференциаллаш даражасига эга одамлар деб баҳолашган. Баҳолаш қобилияти паст одамлар, умуман, раҳбарликка паст қобилиятли одамлар бœлиб чиқишган: улар œз қœл остидагиларни ёмон билишган, уларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олмай вазифалар беришган, яхши ишчиларни ёмон, қобилиятсизларини эса талантли деб ҳисоблаганлар. Уларнинг гуруҳлари самарасиз ишлаган.
Баҳолаш келажакда қандай йœлдан бориш кераклигини белгилайди. Ижодда мантиқий баҳолашдан ташқари эстетик баҳолаш ҳам муҳим ҳисобланади.
III.9. Улаш ва бœшатиш қобилияти. Қабул қилинган қœзғовчиларни бирлаштириш, шунингдек, аввалги ахборотлардан янги маълумотларни тез ажратиш қобилияти инсонга хос. Бусиз қабул қилинган ахборот билимга, интеллектнинг бир қисмига айланмайди.
Қабул қилинган маълумотни улаш принципларидан бири – оддийликдир. Одатий нарса ҳам оддийликка киради. Маълумотларни бирлаштириш, улаш ва гуруҳлаш принциплари турли-туман. Янги маълумотни илгари идрок қилинганлари билан боғлаш, гуруҳлаш, билимлар тизимига солиш «улаш» қобилияти шартларидандир. Катта одам нарса ва ҳодисаларни айнан идрок қилмайди, балки тафаккур элементлари билан, перцептив идрок қилади. Шунинг учун кœпинча хато хулоса чиқарилади. Қоронғида кетаётган одам ариқ бœйида турган нарсани бœйи узун одам ёки кичикроқ дарахт деб идрок қилиши мумкин. Лекин яқинлашиб қараса, бу ҳайкал бœлиб чиқади. Демак, предметни идрок қилишда, ариқ бœйида нима туриши мумкин: одам ёки дарахт деган ҳукм иштирок этган.
Ижод қилиш учун нарсаларни айнан œзидек, соф идрок қилиш талаб қилинади. Шунда ижод маҳсули – расм, шеър, ҳикоя, илмий кашфиёт ва ҳоказолар оригинал бœлади. Кузатишлар фақат назарий хулосаларга асосланса ҳам хато, ёлғон кашфиётларга олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |