Амаliy pedagogika vа psixologiya kafedrasi ijod psixologiyasi fanidan маъруза матнлари ишланмаси


I.2. Ижод психологиясининг вазифалари



Download 290 Kb.
bet3/33
Sana24.02.2022
Hajmi290 Kb.
#202998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
6 1 Ijod Psixologiyasi (Salaxutdinova M) Maruza matni

I.2. Ижод психологиясининг вазифалари. Психологик сиғишувчанликни таъминловчи сифатларни ҳисобга олмасдан ижодий гуруҳни шакллантириш мумкин эмас. Бусиз гуруҳ руҳан бирика олмайди ва иш имкониятлари пасаяди. Шунинг учун ижодий иқлимни яратиш учун нафақат қобилиятлар тузилишини, балки шахснинг бошқа хусусиятларини – иродавий сифатлари, эмоционал томонларини ҳам œрганиш талаб қилинади. Бундан ташқари, тадқиқот лабораторияларидаги меҳнатни тœғри илмий ташкил этишнинг аҳамияти катта бœлиб, бунинг учун ижодий жараён характери, унинг қонуниятлари ва босқичлари ҳақида бирмунча аниқ тасаввурга эга бœлиш керак. Жумладан, илмий ва бадиий ижоднинг œзаро муносабати муаммоси, олим ижодида бадиий сезгирлик масаласи жуда қизиқ ва эътиборга лойиқ. Ижодий фаолият психологиясини œрганиш амалий аҳамият касб этяпти. Бизнинг замонамизда талант ва ижодий иқтидор иқтисодий тараққиёт асоси ва миллий нуфуз воситаси бœлиб хизмат қилади.

  1. 3. Ижод психологиясини тадқиқ этиш йœналишлари. Ижодни тадқиқ қилиш бир неча йœналишда олиб борилади. Биринчи йœналиш – илмда самарали меҳнат қилиб, уни кашфиётлар билан бойитган ва кексаликда œз меҳнатининг характери ҳақида ҳикоя қилишга интилувчи олимлар тажрибасини œрганиш. Бундай олимларнинг ҳикоялари жуда қизиқ. Бироқ, ғоя туғилган, илмий муаммо яралган шароитни таҳлил қилиб, муаллифлар ижодий жараён механизмлари ҳақида, унинг психологик тузилиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайдилар.

Иккинчи йœналиш – модел тажриба методи. Унда ҳам муҳим камчиликлар бор. Улардан бири – синалувчига аллақачон бажарилган вазифа таклиф қилинади ва олдиндан унинг ечими борлиги айтилади. Ижодий жараён фақат ечимни топиш эмас, муаммо қидиришда махсус зийраклик, тœғри вазифа қœя олишдир. Бу атрофдаги номутаносибликларни махсус идрок қилиш, қабул қилинган назарий тушунчалар ва реал ҳаётнинг фарқларини кœра олишдир. (Тажриба назариядан қанча узоқ бœлса, у Нобель мукофотига шунча яқин, - деб таъкидлаган Жолио-Кюри). Модел тажрибанинг яна бир қийинчилиги лабораторияда олинган хулосани реал ҳаётий вазиятларда ижодий жараёнга тадбиқ этиш ҳуқуқи муаммоси билан боғлиқ.
Ижод тадқиқидаги учинчи йœналиш – ижодкор шахснинг психологик хусусиятларини œрганиш, психологик тестлар, психоневрологик текширув, анкета методи ва уни статистик ишлаб чиқишдир. Албатта, бу ерда ижодий жараённинг нозик механизмларини англаш ҳақида сœз бœлиши мумкин эмас. Тадқиқотчилар фақатгина мактабдан, ҳеч бœлмаганда университетдан бœлажак кашфиётчиларни танлаш учун қандай инсоний хусусиятларни аниқлаш кераклигини билишга уринадилар.
Ижод муаммосининг бир нечта қирралари мавжуд: ижод жараёни, ижодкор шахс, ижодий қобилиятлар, ижодий иқлим. Булардан яна бир нечта масалалар келиб чиқади: масалан, ижодий қобилиятларни тарбиялаш ва қœллашнинг шартлари қанақа? Ижоднинг қайси босқичлари ижодкор шахснинг у ёки бу хислатлари билан боғлиқ? Ижодий гуруҳнинг оддий гуруҳдан фарқи нимада? Нима учун баъзи одамлар бошқалардан кœра кœпроқ ижодга интиладилар?
Қадимги юнон мифологиясида Аполлон ақл, соғлом фикр, тартиб, аниқлик, мантиқ худоси бœлган. Дионис ақлсизлик, тасаввур, ижод – инсон табиатидаги барча алғов-далғов, жиловсиз нарсалар худоси бœлган. Эврипид трагедияларидан бирида Аполлоннинг мухлиси Дионис ҳақида номаъқул гапиради ва қони қайнаган вакханлар томонидан бурда-бурда қилиб ташланади. Шу тариқа, ақл ва ижод бир-бирига қарама-қарши туради, деган қараш аллегорик тарзда ифодаланган эди.
Биз ҳозиргача ижодий қобилиятларни ғайритабиий, фақат алоҳида шахсларга тегишли нарса деб ҳисоблардик. Ижодкор шахслар учун қандайдир махсус психологик қонунлар бœлиши керак деб œйлардик.
Аслида ижодий қобилиятларнинг туғма белгилари ҳар қандай одамга, ҳар қандай нормал болага хос. Фақат уни очиш ва ривожлантира олиш керак. Йирик ва ёрқин талантлардан кичик ва сезилмас талантгача – узилмас «талантлилик континууми» мавжуд. Бироқ, ижодий жараён моҳияти ҳамма учун бир хил. Фарқи – ижоднинг аниқ материалида, ютуқлар кœлами ва ижтимоий аҳамиятида. Ижодни œрганиш учун фақат гениал одамларни тадқиқ қилиш шарт эмас. Ижод элементлари кундалик ҳаётий вазифаларни ечишда кœринади, уларни «одатий» фикрлаш жараёнида ҳам кœриш мумкин.



Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish