Амаliy pedagogika vа psixologiya kafedrasi ijod psixologiyasi fanidan маъруза матнлари ишланмаси


Амалий машғулотлар учун вазифалар



Download 290 Kb.
bet15/33
Sana24.02.2022
Hajmi290 Kb.
#202998
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
6 1 Ijod Psixologiyasi (Salaxutdinova M) Maruza matni

Амалий машғулотлар учун вазифалар


  1. Ижодий қобилият турларини аниқловчи тестлар мажмуасини йиғинг.

  2. Гуруҳда ва индивидуал ижодий қобилиятларингиз турини аниқланг.

  3. Формула ёки график шаклидаги кодларни нутқли кодга айлантиринг ва таҳлил қилинг.



IV mavzu. ИЖОДИЙ ИҚТИДОР МАНБАЛАРИ


Darsning maqsadi: talabalarda ijodiy fajliyat mohiyati to’g’risida tushuncha hosil qilish. Ijodning umumiy tuzilishi va motivlari haqida, uning ahamiyati va vazifalari haqidagi tushunchalarni shakllantirishdir.
Tayanch iboralar: irsiyat, muhit, intellectual koeffisient, psixika, regressiya.
Dars o’tish usuli: ma’ruza.
Pedagogik texnologiyalar: interaktiv usullar, aqliy hujum, klaster, an’anaviy usullar.
Dars o’tish vositalari: kompyuter texnologiyalari tadbiqi: slaydlar, animasiyalar, elektron darslik, elektron ma’ruza, elektron qo’llanmalar.
Mashg’ulotning xronologik xaritasi: kirish, masalaning qo’yilishi – 10 minut; 1-savol – 20 minut; 2-savol – 20 minut; 3-savol – 20 minut; xulosalar – 10 minut.


Darsning mazmuni:


IV.1. Ирсият. Шахс иқтидорли бœлиши учун ирсият муҳимми ёки тарбия деган савол атрофида кœп баҳслар бœлади. Уларнинг қайси бири устун эканлигига жавоб қидирамиз.
Тарихдан маълум бœлишича, буюк шахсларнинг авлод-аждодлари орасида кœп талантлилар, ҳатто генийлар бœлар экан. Амир Темур сиёсатда, ижтимоий фаолиятда талантли, гениал шахс деб тан олинган. Унинг аждодлари ва авлодлари ҳам бу соҳаларда бошқалардан устун туришган. Алишер Навоий Амир Темур ҳақида «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида « - агарча назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хуб маҳал ва мавқеъда œқубдурларким, анингдек бир байт œқуғони минг яхши байт айтқонча бор» - деб ёзади. Шу тазкирада 21 та темурий шаҳзоданинг шоирлик иқтидорига эга эканликлари бирма-бир таъкидланади. Тарихда ном қолдирган гениал шахслар – Улуғбек Мирзо, Бобур Мирзо, Ҳусайн Мирзолар Амир Темур авлодига мансуб бœлишган. Алишер Навоий тазкирасига кирган ижодкор шаҳзодаларнинг аксарияти девон тузишган. Бу рœйхатга ҳали Бобур Мирзонинг қизлари киритилмади.
И.С. Бах оиласининг беш авлодидан 16 та композитор етишиб чиққан. Л. Толстой ва А.С. Пушкиннинг катта оналари опа-сингил бœлишгани ва бошқа кœп мисоллар қобилиятли бœлишда ирсий омил кучлироқ деган хулосани беради.
Лекин тарихда юқорида келтирилган мисолларга қарама-қарши мисоллар ҳам учрайди. Гениал математик Д. Гильбертнинг œғли ташқи кœриниши бœйича худди отасига œхшарди, аммо, математик қобилиятга эга эмас эди.
Шахс ва унинг авлодлари етиштирилаётган бирор пахта навига œхшаб, бир хил хусусиятга эга бœлмайди. Фақат унда генотипга боғлиқ ҳолда у ёки бу хил қобилиятни аниқлаш ва ривожлантириш мумкин. Ҳар бир одам œз генетик конституциясига, ота-онасидан берилган генлар умумлашмасига эга.
Инсон зотига хос бир хил генотипга эга одамлар, бир вақтнинг œзида якка, фақат œзларига хос генотипга ҳам эгадирлар. Монозигот (бир тухумдан шаклланган) эгизакларгина œхшаш генотипли бœлишлари мумкин. Айтмоқчимизки, ижодий иқтидор ҳам авлодда œзгармас даражада, айнан такрорланмайди. У фақат қулай, етакчи омил бœлиб хизмат қилади. Ёзувчиларнинг фарзандлари кœпинча таржимон, муҳаррир, журналист бœлиб етишадилар, ҳеч бœлмаганда уларнинг нутқ қобилиятлари œртачадан юқори бœлади. Бунинг сабаби регрессия қонуни. Интеллектуал коэффициенти (ИК) юқори бœлган ота-оналарнинг болаларида иқтидорли бœлиш имконияти кучли. Лекин улар œртача даражага (регрессия) тушиб қолишлари кузатилади.
Бунга мисол: умумий аҳоли ИК си – 100. Невропатолог шифокор ёки назариётчи физикларнинг ИК си – 160 деб айтайлик. Шундай ИК лиларнинг болалари ИК си аҳоли умумий ИК си ва ота-оналари ИК си œртасида бœлади, яъни пасаяди ва тахминан 130 ИК га тенг бœлади.


Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish