ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
Зоология кафедраси
2-мавзу: Ҳайвонот олами хилма-хиллиги ўрганишда молекуляр усулларни қўллаш Режа: Геносистематика. Филогенетика. Ҳайвонот оламини ўрганишда молекуляр биохимия ва генетика усулларни қўллаш тарихи. Полимераза занжирли реакция. Секвенирлаш. Турларини идентификациялашда фойдаланиладиган молекуляр маркерлар. Митохондриал генлар (ДНК-баркодлаш), ядро генлари. Биохилма-хиликни ўрганишда молекуляр-генетик усуларнинг қўлланилиш тарихи - Биохилма-хилик ва систематикани ўрганишда 1960-1970 йилларда Аллозим технологияси (изофермент) анализи ишончли жойни эгаллади. Бу изоферментлар полиморфизмни очилиши билан боғлиқ.
- Паразит нематодалар турининг популяцион структурасини аниқлаш учун биринчи навбатда турли ферментлар, оқсиллар электрофорези методларини қўллашга асосланган. Бунда криптик турларни аниқлашда электорофорез ҳарактида оқиллар изоформаларни бўлиниш усулидир.
- Бу усуллар кўп меҳнат талаб қилувчи ва аниқланадиган ферментларнинг етарли даражада турғун (стабил) бўлмаслиги боис ҳамиша ҳам ишончли эмас эди. Шунга қарамасдан, муҳим натижалар олинган.
Бунга италиялик проф. Л.Пажжининг (1991) тадқиқотларини киритиш зарур. У денгиз ҳайвонларининг паразит аскаридалари асосий ферментларининг ўзгарувчанлик спектрлари тадқиқ қилинди. Жумладан, Pseudoterranova decipiens нематодасини 16 та энзим локуси, шу жумладан бир нечта малатдегидрогеназа, эстеразалар ва бошқа ферментлар ишлатди. Бу ферментларнинг спектрларидаги аниқ фарқлари, ушбу нематоданинг шимолий атлантика популяцияси учта генетик мустақил турлардан иборатлигини кўрсатди (А, В, С). - Бунга италиялик проф. Л.Пажжининг (1991) тадқиқотларини киритиш зарур. У денгиз ҳайвонларининг паразит аскаридалари асосий ферментларининг ўзгарувчанлик спектрлари тадқиқ қилинди. Жумладан, Pseudoterranova decipiens нематодасини 16 та энзим локуси, шу жумладан бир нечта малатдегидрогеназа, эстеразалар ва бошқа ферментлар ишлатди. Бу ферментларнинг спектрларидаги аниқ фарқлари, ушбу нематоданинг шимолий атлантика популяцияси учта генетик мустақил турлардан иборатлигини кўрсатди (А, В, С).
- Худди шундай ишлар Ostertagiinae кенжа оиласи полиморф нематодларининг таксономик ҳолати бўйича кўп изланишлар олиб борилган. Жумладан, Teladorsagia (=Ostertagia) авлодини учта, T. circumcincta, T. davtiani ва T. trifurcata турлари статуси борасида ноаниқликлар мавжуд эди. Кейинчалик, бу турларни аллозим анализи асосида кўриб чиқиб, улар битта турнинг турли морфалари деган хулосага келишган (Andrews & Beveridge, 1990).
- Ундан ташқари, фосфолипидлар таркиби бўйича ҳам талай ишлар амалга оширилди.
- «Ҳаёт штрих-коди» (Barcoding of Life - http://barcoding.si.edu/) – бу ҳалқаро лойиҳа бўлиб, генетиклар, зоологлар, ботаниклар, информатика ва электроника мутахасисларининг ёрдамида 2004 йили ташкил топган бўлиб, Ер шаридаги яшовчи барча ҳайвонлар ва ўсимликлар тури учун махсус белги бериш назарда тутилган.
- Бу белги билан ҳар қандай организм, хатто шикастланган, бирор бир бўлаги сақланган ёки ривожланишининг қуйи босқичида бўлган организм тўғри аниқланиши шарт.
ТИРИК ОРГАНИЗМ ТУРЛАРИНИНГ ШТРИХ КОДЛАШ ЛОЙИҲАСИ
«Ҳаёт штрих-коди» (Barcoding of Life) – (http://barcoding.si.edu/ ) - Аслида нима таклиф қилинган эди? Фойдаланиладиган намунадан ДНК ажратишда, биринчи навбатда таксономик таркиби шу соҳадаги эксперт томондан ҳар томонлама аниқланган ва ваучер намунанинг сақланган бўлиши керак. Агарда, намуна жуда кичик бўлса ва ундан бирор қисмидан ДНК ажратишни имкони бўлмаса, унда аниқ фотографияси бўлиши шарт (е-ваучер). Генбанк (GenBank) базасидаги маълумотларнинг аниқ эмаслиги ва муаммолардаги хатолар алақачон илмий адабиётларда муҳокама қилинмоқда.
- Сўз, секвенирлаш ҳатосида, намунадаги турларни таксономиясини аниқлашда бепарволик (этикетларни чалкаштириш, материални етарлича текширмаслик) ёки объектив сабаблар таъсирида, вариабеллик ҳолларда ва ёмон ажралувчи турлар хусусида боради (Harris, 2003).
Do'stlaringiz bilan baham: |