Амалий машулот б´йича дарс ´тиш



Download 4,2 Mb.
bet11/16
Sana04.03.2022
Hajmi4,2 Mb.
#481949
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Қорин чурралари ва унинг асоратлари

Копростаз асосан ёши улғайган одамларда, аксарият аёлларда содир бўлади. Бунда одатда чурранинг ўзида ҳам, бутун қорин бўйлаб ҳам оғриқ нисбатан кам бўлгани ҳолда чурра бўртмасининг хажми катталашади. Кейинчалик қоринда оғриқ пайдо бўлади, лохаслик ва интоксикация, кекириш, кўнгил айниши, қусиш пайдо бўлади.
Чуррада ахлат туриб қолганда дастлабки ёрдамнинг асосий вазифаси қорин прессининг перистальтикасини кучайтиришга ёрдам бериш ва шу тариқа нажас туриб қолишиига барҳам бериш учун чурра ичидагини қорин бўшлиғига репозиция қилиш (ўтказиш) ҳисобланади. Чурра бўртмасини массаж қилиш ёки оз-моз босиб турадиган боғлам боғлаш маълум даражада ёрдам беради.
Чурра бўртмасига муз солинган халтача қўйиш ёки бўртган жой терисига хлорэтил оқимини таъсир эттириш шу мақсад учун хизмат қилади. Улар таъсири остида ичакларнинг қонга тўлиқлиги камаяди, уларда қиска вақтга спазм вужудга келади, ичак репозицияга осон берилади, унинг перистальтикаси кучаяди.
Тўғриланмайдиган чурра симптоматикаси. Тўғриланади­ган чурраникидан одатда яққолроқ ифодаланган. Диспептик бузилишлар, қабзиятлар кўп учраб туради.
Тўғирланмаслик чурра қопини атроф тўқима билан ишқаланиши оқибатида бириктирувчи тўқима хосил бўлиб битишмалар хосил қилиши билан юзага келади. Тўғирланмаслик қисман еки тўлиқ бўлиши мумкин, шунда қисман тўғирланмалсликда чурра сақланмаси бир қисми тўғирланиб тўлиқда эса сақланма тўлиқ ташқарида бўлади. Тўғирланмасликка сабаб кўпинча бандаж тақиб юриш ҳам сабаб бўлади ва кўп холларда кўпкамерали чурраларда юзага келади. Тўғриланмайдиган чурра кўпинча ичакнинг механик тутилиб қолиши (битиб кетиш, буралиш, стриктура), чурра пардаларининг яллиғланиши ва қисилиши билан асоратланади.
Жойига солинадиган чуррада (сурункали асоратланган) илгари тўғриланадиган чурра тўғриланмайдиган бўлиб қолади, бироқ бунда оғриқ ҳам бўлмайди. Тўғриланмайдиган чурраларнинг кўп қисми хаётда орттирилган битишмалар борлиги билан боғлиқ.
Чурранинг ўткир яллиғланиши. Чурранинг ўткир яллиғланиши камроқ учрайди. Ичак девори соҳаси чуррани яллиғлантирадиган манба ҳисобланади. Бунда чуррада, кўпинча гипогастрал соҳасида ўртача оғриқ сезгилари, Қориннинг чуқур жойлашган қисмида тўлиқлик ҳисси пайдо бўлади, қорин девори зонаси таранглашиши эҳтимол.
Бундай яллиғланишларни даволаш уларнинг ичидаги нарсани қорин бўшлиғига албатта репозиция қилиш, кейин ўринда ётиш режимини сақлаш, ичак ва қовуқ функцияси устида назорат қилишдан иборат. Бунда чурранинг қисилишига йўл қўймаслик учун чурра ҳолатини тез-тез назорат қилиб туриш зарур. Одатда шундан кейин чурра яллигланиши камайиб боради ва йўқолади. Чурра патоген микроблар иштирокида яллиғланганда сероз ва сероз-фибриноз экссудат тезда йирингли ва ҳатто йирингли-чириган бўлиб қолади. Чурра халтачасидаги инфекция рефлектор қусишга, бутун қорин бўйлаб қорин пардаси яллиғланишига, қорин оғриши, ичаклар парези, перитонит манзарасига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай ҳолларда қорин деворининг ўзгармаган тўқималари чегарасига яқин жойда ревизион лапаротомия операциясини бошлаш ва агар қорин бўшлигида ҳамма нарса жойида бўлса, бу жароҳатни ёпиш ва шундан кейингина яллигланган чурра тўқималарини кесишга ўтиш керак.
Чурраларар асоратларини олдини олиш бу ўз вақтида хар қандай қорин чуррасини эрта муддатда бартараф этишдир. Чурранинг миавжудлиги жаррохлик амалиётига кўрсатмадир.

Download 4,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish