Амалий машғулот ёрдамчи релелар. Вақт релелари


Электромагнит оралиқ релелари



Download 257,73 Kb.
bet2/3
Sana05.07.2022
Hajmi257,73 Kb.
#742436
1   2   3
Bog'liq
8 амалий машғулот Ёрдамчи релелар.

8.2 Электромагнит оралиқ релелари.
О ралиқ релелари ёрдамчи релелар ҳисобланади. Улардан бир вақтда бир неча ўзаро боғлиқ бўлмаган занжирларни қўшиш ёки узишда ва шунингдек катта токларни занжирини бақувват контактлар билан қўшиб узувчи релелар сифатида фойдаланилади. 4.6,а,b-расмларда оралиқ релеларининг ҳимоя схемаларида қўлланишларига оддий мисоллар келтирилган.
Оралиқ релелари уланиш усулларига қараб икки гуруҳга бўлинади: параллел (4.6.а) ва кетма-кет (4.6.б) уланган релелар.
Параллел уланган релеларнинг чулғамлари манбанинг тўлиқ кучланишига, кетма-кет уланган релеларники эса, ёки ўчиргичнинг ўчириш чулғамига, ёки бирор бошқа аппарат билан занжир токига кетма-кет уланади.
Бу икки хил релелардан ташқари, қўшишга ушлаб турувчи чулғамли оралиқ релелар ҳам ишлаб чиқилади. Улар ток релесининг контактлари билан параллел, ушлаб турувчи чулғам ва ўчиргичнинг занжирига кетма-кет уланадилар. Булар қисқа вақт реленинг чулғамига таъсир этган ток импульсига таъсир жавоб бериб, бирор жараён тамом бўлмагунча уни (релени) ишлаган ҳолатда ушлаб туради.
Бир-бирига боғлиқ бўлмаган занжирларни улаб-узиш учун реле бир неча контактга эга. Оралиқ релелари асосий реле бераётган хабарни қувватини ошириш учун ҳам хизмат қилади.
Оралиқ релеларининг контактлари ҳимоя занжирларини қўшиш учун одатда 50-200 Вт ва ўчиргичларнинг занжирларини қўшиб узиш учун 1500-2000 Вт қувват истеъмол қилади.
Ўзгармас токда ишлайдиган РП-210, РП-232 оралиқ релелар 24, 48, 110, 220 В кучланишларга мўлжалланган бўладилар, уларнинг бешта қўшиб-узишга мўлжалланган контактлари бор, истеъмол қилувчи қуввати 6-8 Вт.
Ўзгарувчан токда ишлаш учун РП-321 ва РП-341 типдаги 100, 127, 220 ва 380 В кучланишларга мўлжалланган оралиқ релелар ишлаб чиқарилади.
Оралиқ релеси сифатида (ўзгармас ва ўзгарувчан токда ишловчи) кичик габаритли МКУ-48 реле ва кодланувчи реле КДР ҳам ишлатилади. Улардаги контакт пластинкаларини танлаш билан кўп миқдордаги қўшувчи ва узувчи контактлар тўпламини олиш мумкин.
Параллел уланган оралиқ релеларининг ишончлилигини ошириш учун уларнинг ишлаш кучланишлари номинал қийматнинг 60-70% ини ташкил этиши мақсадга мувофиқ. Оралиқ релеларнинг қайтиш коэффициентларига ҳеч қандай талаб қўйилмайди, чунки уларнинг контактлари реле чулғамида ток бўлмаганида қайтиши етарли. Уларнинг ишлаш вақти айниқса тезкор ҳимояларда жуда кичик бўлиши керак. Тез ишловчи оралик реленинг ишлаш вакти 0,01-0,02 сек.

Download 257,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish