Амалий машғулот ёрдамчи релелар. Вақт релелари



Download 257,73 Kb.
bet1/3
Sana05.07.2022
Hajmi257,73 Kb.
#742436
  1   2   3
Bog'liq
8 амалий машғулот Ёрдамчи релелар.


8 амалий машғулот
ЁРДАМЧИ РЕЛЕЛАР.
8.1 Вақт релелари
Вақт релелари реле химояси қурилмалари ва автоматик ускуналарини улаш ва узиш харакатларини суьний секинлатиш учун хизмат қиладилар.
1 -расмда химояларда вақт релеларини улаш схемаси берилган.
Вақт релесининг чўлғамига кучланиш берилгандан кейин то у ўз контактларини улагунча кетган вақт реленинг сабр вақти дейилади.
Реле химояси схемаларида ишловчи вақт релеларига бўладиган асосий талаблардан бири бу уларнинг аниқлигидир. Вақт релеларининг ишлаш вақтларидаги хатолик 0,25 сек, айрим холатларда 0,06сек.дан ошмаслиги керак. Айрим хабар ва автоматика қурилмаларида вақт релеларидаги хатолик каттароқ хам бўлиши мумкин.
Вақт релелари номинал кучланишининг 80% қиймати берилганда ишончли ишлашлари керак.
КТ релелари қайта улашга тезда тайёр бўлишлари учун ўзларида оператив ток манбаси ўчганда ишлайдиган ва бир зумда қайтарадиган қисмга эга бўлиши зарур.

Вақт релесининг тузилиши
Кучланиш остида чулғамдан ток ўтганда якор тишли сегмент билан ричагни бўшатиб ўзакка бир лахзада тортилади. Бошқарувчи пружинанинг таъсирида ричаг харакатга келади (соат механизми ёрдамида секинлашади). Ричаг  тезлик билан  бурчакка боглиқ вақт t=f()да харакатга келади ва контактларни қўшади.
Реленинг ишлаш вақти
Якор ричаглар системаси орқали соат механизмларига бурилиш беради ва бу билан бир вақтда вақт бўйича сабрсиз улайдиган лахза контактини улайди. Кучланиш ўчирилганда ричаглар системаси ўзининг бошланғич холатига қайтади, лахза контактлари узилади, бунда бурилган соат механизми ричагга таъсир этади, харакатланувчи контактни силжитади ва контактлар узилади. Сабр вақти контактни силжитиш билан ўрнатилади.
Электромеханик вақт релелари сифатида синхрон кичик моторли вақт релелари хам қўлланилади.
В ақт релесининг габаритларини камайтириш учун узоқ вақт кучланиш остида бўладиган реле чулғамлари кетма-кет уланган қўшимча қаршилик rд билан боғланган бўлади. Қаршилик rд нормал ҳолатда лаҳзада ишлайдиган реленинг узулувчи контакти билан шунтланган. Реле ишлагандан кейин бу контакт узилади ва қаршилик rд реленинг занжирига уланади.
4.12- расмда 1-чўлғам; 2-магнит ўтказгич; 3-якорь; 4-қайтарувчи пружина; 5-ўтказгич симча; 6-қўзғалувчан контакт; 7 ва 8 –қўзғалмас контактлар; 9-палец (бармоқ); 10-тишли сектор; 11-характлантирувчи пружина; 12-пружинани тортиш учун скоба; тишли ғилдирак; 14- фрикцион уловчи механизм; 15-харакалантирувчи тишли ғилдирак; 16- соат механизмининг трубкаси; 17 ва 18- тишли узатма; 19-анкерли тишли ғилдирак; 20-анкерли скоба; 21-юкчалар; 22- қўзғалувчан контакт; 23-қўзғалмас контакт; 24-шкала.

Соат механизмининг пружинаси (11) доим тортилган ҳолатда бўлади. Чўлғамга (1) кучланиш берилганда якор (3) қайтарувчи пружина (4) қаршилигини енгиб, тортилади ва соат механизмининг ричагини (9) қўйиб юборади. Соат механизми пружина (77) таъсирида ҳаракатлана бошлайди ва қўзғалувчан контактни (22) бир текис ҳарактланишини таъминлайди, у эса берилган вақт оралиғидан сўнг қўзғалмас контактни (23) ёпади. 23 ва 23 контактларнинг ёпилиш вақти 23 контактнинг ҳолатини ўзгартириш йўли билан ўзгартирилади. Соат механизмининг бир текис характланиши анкерли механизм (20) ёрдамида таъминланади, унинг ҳаракатланиш тезлиги юкчаларнинг (21) холатини ўзгартириш ёрдамида созланади.
Реле таъминлаш манбасидан узилганда якорь (3) пружина (4) таъсирида тяга (9) га таъсир этиб олдинги холатига кайтади, бунда реле контактлари очилади, пружина (11) кўтарилади ва реле кейинги харакатга тайёр. Релени олдинги холатга қайтариш тез амалга оширилади, чунки реле олдинги холатига қайтаётганда етакловчи шестернани (15) шестерна ғилдираги (13) билан бўлинишини таъминловчи фрикцион маҳкамлаш мосламаси (14) мавжуд.



Download 257,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish