Амалий машғулот 1 машғулот: таълимда ўҚувчиларнинг билиш жараёнлари ва индивидуал-психологик хусусиятлари



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana23.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#167652
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2.2.2-maruza



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
1- 
машғулот: ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ 
ВА ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. 
(2 соат амалий машғулот) 
Таълимда ўқувчиларни билиш жараёнлари: сезги, идрок хотира, тасаввур, 
тафаккур. Ўқувчининг индивидуал типологик хусусиятлари, темперамент, 
характер ва қобилиятлари. Ўқувчиларнинг ўзлаштириш имкониятларига кўра 
дифференциал ёндашиш. 
Режа: 
1.1. Таълимда ўқувчиларни билиш жараёнлари. 
1.2. Ўқувчининг индивидуал типологик хусусиятлари. 
Машғулотнинг асосий мақсади: тингловчиларда турли ёшдаги болалар 
сезги ва идрокининг ривожланиши тўғрисидаги билимларини шакллантириш ва 
ривожлантириш. 
Машғулот тингловчиларнинг турли ёшдаги болалар сезги ва идрокининг 
ривожланиши тўғрисидаги билимларини текшириш мақсадида “Ақлий ҳужум” 
технологиясини ўтказиш билан бошланади. 
Сунг тингловчилар “Венн диаграммаси” методи ёрдамида турли ёшдаги 
болаларнинг диққат ва идрок хусусиятларини тақослайдилар. 
Машғулот болалар билан ўтказиладиган методикалар билан индивидуал 
ишлаш асосида давом эттирилади. 
Машғулот якунида ўқитувчи томонидан барча тингловчиларнинг иши 
текшириб чиқилади. 
Машғулот муҳокама билан якунланади. 
Инсон онги бир қарашда яхлит нарса, аслида эса у айрим жараёнлардан 
иборат. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни, ўзини билишига имкон берувчи 
онгни ўрганиш учун уни алоҳида психик жараёнларга бўлиб ўргана 
бошлаганлар. Бу жараёнлар - сезгилар, идрок хотира, диққат, тафаккур, нутқ ва 
бошқалар. Бу жараёнлар шу қадар бир-бири билан боғлиқки, бирини 


иккинчисиз тасаввур қилишнинг ўзи қийин. 
Сезги ўз моҳияти жиҳатидан бирмунча содда психик жараён (акс эттириш 
жараёни) бўлишга қарамай, барча билимларимизнинг асосий манбаидир. Нарса 
ва ҳодисаларнинг айрим белгиларини, хусусиятларини акс эттиришдан иборат 
бўлган сезиш жараёнининг физиологик моҳияти машҳур физиолог 
И.М.Сеченов ва И.П.Павловларнинг анализаторлар ҳақидаги таълимотларида 
атрофлича очиб берилган. Академик И.П.Павлов организмнинг ҳиссий акс 
эттириш аппаратларини анализаторлар деб атайди. Мана шунинг учун ҳар бир 
сезги органи анализаторларнинг барча қисмларини ўз ичига олади. Маълумки, 
академик И.П.Павлов таълимотига кўра, дар бир анализатор асосан уч қисмдан 
иборат: 
1) 
Ташқи таъсирларни қабул қилиб олувчи периферик қисм (буни одатда 
рецептор деб юритилади); 
2) 
таассуротни марказга олиб борувчи (афферент) ва марказдан тегишли 
жавоб реакциясини олиб қайтувчи (эфферент) нерв толалари; 
3) 
анализаторларнинг орқа ёки бош миядаги марказий қисми. 
Сезги мана шу қисмларнинг яхши ва равон ишлашига боғлиқдир. 
Анализаторларнинг биронта қисми ишдан чиқса, сезиш бўлмайди. Демак, 
сезишнинг физиологик асосида анализаторлар ишидан иборат бўлган 
организмнинг рефлектор фаолияти ётади. 
Анализаторларнинг асосий вазифаси организмга таъсир этаётган турли 
қўзғовчиларни айрим бўлакларга ажратишдан, яъни анализ қилишдан 
иборатдир. Шунинг учун ҳам сезги органлари анализаторлар деб аталади. 
Сезги ва идрокнинг ривожланиши бошқа, тобора қийинроқ бўлган билиш 
жараёнларининг (хотира, хаёл, тафаккур) пайдо бўлиши учун замин яратади. 
Ривожлантирилган сенсорика замонавий одамнинг амалий фаолияти 
такомиллашувининг асосидир. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish