Йўналтирувчи чизиқлар ва координата линейкаларини акслантириш. Бунинг учун Layout (Макет) менюсининг Guides and Rulers (Направляюҳие и линейка-Йўналтирувчи чизиқлар ва линейка) буйруғини танлаш керак. Линейкадаги бирликлар системасини File(файл) менюсидаги Preferences (Установки) буйруғи ёрдамида ўрнатиш мумкин.
Шаблон-саҳифалар. Page Maker 6.0 ўз ичида бир нечта шаблон-саҳифалардан фойдаланади. Шаблон-саҳифаларда ҳужжатнинг ҳамма саҳифалари учун умумий бўлган элементлар олдиндан ўрнатилган бўлади. Шаблон-саҳифага ўтиш учун қуйи чап бурчакдаги шаблон-саҳифа пиктограммасида сичқонча тугмасини босиш керак.
Шаблон-саҳифанинг кўриниши
Йиғиш (монтаж) столида ҳужжатларни сақлаш.Page Мaker программасидаги (монтаж) йиғиш столини кўриш Layout (Макет) менюсидаги View (кўриш) пункти қисм менюсининг Entire Pasteboard (Монтаж столи) буйруғи ёрдамида бажарилади. Монтаж столи- Pasteboard даги расм, мақола, текст қисмларини ҳужжатнинг турли саҳифаларида ишлатиш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳужжатда қайта-қайта ишлатиладиган стандарт объектларни монтаж столида сақлаш қулайдир.
Асбоблар панели (Toolbox).Асбоблар панелини экранга чиқариш учун Window менюсининг Toolbox буйруғини ишга туширамиз.
Асбоблар панелининг кўриниши
Асбоблар панелидаги бирор асбобда сичқонча тугмасини икки марта босилса, аввалги ишлатилаётган асбоб инкор қилиниб, экранда янгисига тегишли мулоқот ойнаси очилади.
«Текст» асбоби билан ишлаш. «Текст» асбоби асбоблар панелида жойлашган кўринишидаги тугмачадир. Асбоблар панели экранда кўринмаса, уни очиш учун Window(Ойна) менюсидаги Toolbox(Асбоблар панели) буйруғини ишга тушириш керак.
Текстни форматлаш – бу символларни ва абзацларни форматлашдир. Текстни форматлаш учун аввал форматланадиган текст қисмини ажратиш керак.
Текст қисмини ажратиш учун, текст бўйлаб I-курсорни силжитиб битта символдан тортиб текстнинг ҳаммасигача ажратиш мумкин.
Текстни ажратишнинг яна бир усули бор. Бунинг учун «Текст» асбобини танлаймиз ва ажратиладиган текст қисмининг бошида сичқонча тугмасини босамиз, Shift тугмасини босиб турган ҳолда ажратилиши керак бўлган бўлакнинг охирида ҳам сичқонча тугмасини босамиз. Керакли текст қисми ажралиб қолади. Shift тугмасини босиб турган ҳолда курсорни йўналтирувчи тугмалардан бирини босиб ҳам текст қисмини ажратиш мумкин.
Сўзни ажратиш учун шу сўз устида «Текст» асбоби билан сичқонча тугмаси икки марта босилади.
Абзацни ажратиш учун абзац устида «Текст» асбоби билан сичқонча тугмаси 3 марта босилади
Символлар кетма-кетлигини ажратиш учун сичқонча кўрсаткичини белгиланган нуқтадан керакли жойгача Shift тугмасини босиб туриб сурилади.
Катта ҳажмдаги текстни ажратиш учун Edit (Правка-Таҳрирлаш) менюсининг Select All (Вўделить все- Ҳаммасини Ажратиш) буйру`идан фойдаланиш мумкин. Ctrl-A тугмалар комбинацияси эса шу операцияни тезроқ бажаради.