амалиётнинг баҳолаш мезони
Педагогик амалиёт давомида талаба фаолияти натижалари рейтинг меъёрлари - балларининг фаолият турлари буйича таксимоти куйидагича;
Пассив амалиёт даври
Пассив амалиёт икки ҳафта давом этади, унда талабалар қуйидаги ишларни бажарадилар;
1.Ўқув режаси, кундалик, тематик режа, ишчи дастур, журналлар, ҳар бир дарс режалари билан танишиш;
2. Дарслик, ўқув қўлланмалари, услубий тавсияномалар, услубий мақолалар билан танишиш;
3. Бир соатлик мустакил дарс ўтиш учун тайёргарлик, дарс режаси конспектини тузиш (Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, Ватан туйғуси, тарихдан ҳикоялар, дунё динлари тарихи ва бошқа гуманитар фанларидан);
4. Синф раҳбари, дарсдан ташқари ишлар ташкилотчисининг иш режаси билан танишиш, бир соатлик тарбиявий дарс режасини тузиш .
Фаол амалиёт даври
Амалиётнинг бу даври тахминан 3-4 ҳафта давом этади. Бу даврда талаба мустақил дарс беришга тайёрланади, дарс беради, уларни таҳлил килади, синф ва мактабдаги ташкилий ишларда қатнашади, ота - оналар мажлисини тайёрлашда синф раҳбарларига фаол ёрдам беради, предмет кабинетларини жиҳозлашда ва дидактик материалларни тайёрлашда қатнашади.
Назорат баллари тахминан қуйидагича тақсимланиши мумкин;
1. Мустақил дарсни дастур асосида кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар, техник воситалар ёрдамида ўтиш;
2. Дарснинг шакли, дарс мавзусига монанд услуб танлагани, муаммоли ижодий усуллардан кенг фойдалангани учун;
3. Дарснинг тахлили бошланиши олдидан ўз дарсини қониқарли таҳлил қилиб олгани учун;
4. Дарс таҳлилида фаол қатнашгани учун;
Фаол амалиётда хаммаси 2-5 баҳода баҳоланади.
Стажерлик амалиёти.
Амалиётнинг олдинги икки даврида талаба педагогикадан, психологиядан ва ўқув фанидан услубиётчи - ўқитувчи раҳбарлигида фаолият кўрсатса, энди талаба ҳамма ишларни мустақил режалаштиради ва бажаради. Дарснинг мақсади, усули ва воситаларини ўзи мустақил танлайди ва уларни тўғри танланганини тажрибада синаб кўради. Педагоглик касбига ўзининг уқуви ва маҳоратини синаб кўради, натижавий конференцияда қатнашади, ўз амалиёти бўйича ҳисобот тузади, уни педагогик амалиёт раҳбарлари олдида ёклайди. Стажерлик амалиёти натижалари кўпи билан 40 баллда баҳоланади. Стажерлик амалиёти 4 ҳафта давом этади.
Амалиёт натижасида 5 баҳо олган талабалар “аъло”, 4 баҳо олган талабалар “яхши” ва 3 баҳо олганлар “қониқарли” баҳоланади.
Изоҳ: Талабанинг ўз ташаббуси билан ёки амалиёт раҳбари маслаҳати орқали мактаб предмет кабинетини жиҳозлар билан бойитиш, такомиллаштириш, кўргазмали қуроллар яратиш, деворий газеталар, стендлар чиқариш, ўқувчиларни ўқув - амалий саёҳатга олиб бориш, ижодий мусобақалар ва бошқа таълимий -тарбиявий тадбирлар ташкил қилишдан иборат фаолияти учун қўшимча баллар қўшиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |