Амалиётнинг мазмуни
Ўзбекистон тарихи ва жаҳон тарихи фанлари бўйича педагогик амалиёт мазмуни ва тузилиши бўйича кафедрадаги ташкилий ишлар. Факультетнинг 4-курс талабалари, кафедранинг педагогик амалиёти бўйича масъул ўқитувчилари ва педагогика кафедраси масъул ўқитувчилари билан биргаликда педагогик амалиётга бағишланган конференцияни ўтказиш.Талабаларни ўқув муассасалар бўйича тақсимоти. Педагогик амалиёт ўтказиладиган ўқув муассасага бориш.Унинг раҳбарияти билан талабаларни таништириш ва ички тартиб - интизом ҳакида маълумот бериш. Талабаларни фан ўқитувчилари ва синфлар бўйича тақсимоти. Амалиёт даври учун иш режаларни тузиш. Фан ўқитувчиси ва синф раҳбарнинг иш ҳужжатларини ўрганиш. Бириктирилган фан ўқитувчисининг дарсларини кузатиш, иш тажрибасини ўрганиш. Тарих фанига ихтисослашган хонани жиҳозланиши билан танишиш. Бириктирилган синф ўқувчилар психологиясини ўрганиш учун Ўзбекистон ва Жаҳон тарихи фанларидан бошқа фанларни ҳам кузатиш. Ўқув муассасадаги тарих фанлари бўйича тўгарак фаолиятини ўрганиш ва унда иштирок этиш. Ўқитувчи ёрдамида Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, Ватан туйғуси, тарихдан ҳикоялар, дунё динлари тарихи ва бошқа гуманитар фанларидан дарсларни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг тахлил қилиш. Кейинги дарс учун конспект ёзиш, кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлаш. Бириктирилган синф ўқувчиларининг кундалик, синф ва уй иши дафтарлар юритишини текшириш. Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, Ватан туйғуси, тарихдан ҳикоялар, дунё динлари тарихи ва бошқа гуманитар фанларидан бўш ўзлаштираётган ҳамда қизиқиши юқори бўлган ўқувчилар билан дарсдан ташқари қўшимча дарс ташкил этиш ва уни ўтказиш. 1-октябр “Устоз ва мураббийлар” ва 21 октябь “Ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши” кунларига бағишланган тадбирни ташкил этиш ва уни ўтказиш бириктирилган синф ўқувчиларининг кундалик, синф ва уй иши дафтарлар юритишини текшириш ҳамда 1 ойлик ўқувчилик фаолиятига бағишланган синф мажлисини ўтказиш. Ўқитувчи ёрдамида Ўзбекистон тарихи, жаҳон тарихи, Ватан туйғуси, тарихдан ҳикоялар, дунё динлари тарихи ва бошқа гуманитар фанларидан янги педагогик технологиялар асосида ўқувчилар билими доирасида жорий назорат синов ўтказиш ва унинг тахлили. Ўқувчиларни назорат топшириқларини текшириш ва баҳолаш. Талабанинг ўз ташаббуси билан ёки амалиёт раҳбари маслахати орқали ўқув муассасаси предмет кабинетини жиҳозлар билан бойитиш, такомиллаштириш, кўргазмали қуроллар яратиш, деворий газеталар, стендлар чиқариш, ўқувчиларни мезей ва турли маданий-маърифий муассасаларига ўқув амалий саёҳатга олиб бориш, ижодий мусобақалар ва бошқа таълимий-тарбиявий тадбирлар ташкил қилиш. Педагогик амалиётнинг якуний конференциясига тайёргарлик. Педагогик амалиёт буйича барча ҳужжатларни расмийлаштириш. Амалиётчиларнинг педагогик амалиёти бўйича ўқув муассасасида якуний йиғилишини ўтказиш ва педагогик амалиёти давридаги фаолиятни баҳолаш. Ҳисобот тайёрлаш ва уни кафедрага топшириш. Факультетда 4-курс талабалари, кафедранинг педагогик амалиёти бўйича масъул ўқитувчилари ва педагогика кафедраси масъул ўқитувчилари билан биргаликда педагогик амалиёти тахлилига бағишланган ҳисобот-конференциясини ўтказиш ва талабаларнинг педагогик амалиёти режасини бажарилиши муҳокамаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |