I. Малака амалиётининг мақсад ва вазифалари
Малака амалиётининг асосий мақсади – талабаларнинг ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш, илмий ҳамда назарий билим ва кўникмаларини амалиётга тадбиқ этишни ўрганиш, бўлғуси мутахассислиги бўйича касбий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Бакалавриатнинг “Молия” йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар малакавий амалиёти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги вилоят, шаҳар ва туман молия бошқармалари ва бўлимларида ўтказилади. Мазкур амалиётнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқув жараёнида “Молия”, “Ғазначилик” “Пул ва банклар”, каби фанлардан олинган назарий билимларни амалиёт билан боғлаш;
давлат молиясини бошқариш юзасидан шаклланган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
талабаларнинг малакавий ишларини амалий маълумотлар билан бойитишга қулай шароит яратиш;
Молия вазирлиги тизимидаги молия бошқармалари ва уларнинг маҳаллий тузилмалари, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳудудий бўлинмаларининг давлат бюджетини шакллантириш ва бошқариш, давлат бюджетининг ғазна ижросини ташкил этиш юзасидан фаолиятларини ўрганиш;
бюджетни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, ижро этиш, бюджет ижросини назорат қилиш амалиёти билан танишиш;
тегишли бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган ижтимоий соҳа муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш амалиётини ўрганиш;
II. Амалиёт мавзулари ва уларнинг амалиёт кунлари бўйича тақсимланиши
№
|
Мавзулар
|
кунлар сони
|
1
|
Корхонада тайинланган раҳбар ва корхона билан танишиш. Амалиёт раҳбари ва амалиётчи талабанинг ҳуқуқ ва бурчлари билан пухта танишиб чиқиш
|
5
|
2
|
Вилоят, туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида маҳаллий бюджетларнинг аҳамияти
|
6
|
3
|
Вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий бюджети даромадлари тахлили
|
6
|
4
|
Вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий бюджети харажатлари тахлили
|
7
|
5
|
Халқ таълимини молиялаштириш бўлими ишини ўрганиш
|
7
|
6
|
Умумтаълим мактаблари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш
|
7
|
7
|
Мактабгача тарбия муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш
|
8
|
8
|
Маданият муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш
|
8
|
9
|
Соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларини режалаштириш ҳамда молиялаштириш
|
8
|
10
|
Бюджет ташкилотларининг маблағларидан оқилона фойдаланишлари устидан молия бўлимларининг молиявий назоратни ташкил этиш амалиёти
|
7
|
11
|
Хулоса ва таклифлар киритиш. Корхона фаолиятига тегишли маълумотлар асосида амалиёт ҳисоботини тайёрлаш.
|
6
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |