Амалиёт бўйича ҳимоя балли: Сана: 2019й


“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ”Акциядорлик жамиятидаги фаолият асосларининг белгиланиши



Download 1,22 Mb.
bet6/24
Sana03.03.2022
Hajmi1,22 Mb.
#481420
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўзбекистон Республика товар хомашё

3. “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ”Акциядорлик жамиятидаги фаолият асосларининг белгиланиши

Биржа фаолиятининг асосий максади ва соҳаси куйидагилардир:


- олдиндан тайинланган жой ва муайян вақтда, белгиланган қоидалар асосида оммавий ва ошкора биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали биржа товарлари савдоси учун зарурий шарт - шароит яратиш;
- биржа савдоларини ташкил этиш ҳамда талаб ва таклифнинг ҳақиқий нисбатини аниқлаш асосида биржа товарларининг нархларини чиқариш орқали биржа товарларининг бозорини яратиш;
- кўргазма-ярмарка савдолари, электрон аукцион савдолар ва бошқа электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Устав максадларига эришиш учун Биржа қуйида келтирилган вазифалар ечимини таъминлайди:
- Биржа аъзоларига савдо залидан, биржа савдоларининг ягона электрон тизимидан, зарур маълумотлардан фойдаланиш, ҳамда профессионал фаолият учун зарур шароитларни яратиш;
- талаб ва таклиф нисбатлари асосида биржа товарлари нархларининг котировкасини амалга ошириш;
- Биржа аъзолари ва уларнинг мижозларининг биржа фаолияти давомида юзага келган келишмовчиликларни қонунчилик ва Биржанинг локал ҳужжатлари асосида ҳал қилиш учун кўмаклашиш;
- Биржа товарлари билан операцияларни амалга оширувчи мутахассислар малакасини ошириш учун шароит яратиб бериш;
- босма ёки бошқа турдаги оммавий ахборот воситаларини чиқариш йули билан Биржа фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборот фаолиятини амалга ошириш;
- Биржа томонидан ташкил этиладиган электрон савдоларнинг технологияси ва усулларини такомиллаштириш;
- Биржа товарлари бозорининг инфраструктураси ривожланишига кўмаклашиш ва бошқ.
Биржа куйидаги асосий принциплар асосида иш юритади:
- Биржа савдоларининг ошкоралиги ва оммавийлиги;
- Биржа савдоларида нархлар шаклланишининг эркинлиги;
- Биржа битимларини тузишнинг ихтиёрийлиги;
- тузилган Биржа битимлари бажарилишининг таъминланиши;
- Биржа барча аъзоларининг савдоларда катнашиши учун шароитларнинг тенглиги ҳамда биржа битимларининг фақат олдиндан маълум бўлган жой ва вақтда ташкил этиладиган биржа савдоларида тузилиши.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрдаги “Биржалар ва биржа фаолитияти тўғрисида” ги қонунига мувофиқбиржалар фақат акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади. Шундан келиб чиқиб биржа мулки корпоратив акциядорлик мулкидир.
Ўзбекситон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Биржанинг юқори органи – ЎзРТХБ акциядорларининг Умумий мажлисидир.Бошқарув органи – ЎзРТХБ Кузатув кенгаши, Ижрочи органи эса – ЎзРТХБ Бошқармаси ҳисобланади. Булардан ташқари Биржада тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати ҳамда корпоратив консультант фаолият олиб боради (3-расм).


3-расм. Товар-хомашё биржасининг таркибий тузилмаси

Товар-хом ашё ва фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ биржа фаолиятини (валюта биржалари фаолияти бундан мустасно) тартибга солувчи ваколатли давлат органи қилиб Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси белгиланган.
“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари очиқ-ойдинлик, ошкоралик ва мижозларга тенг рақобат шароитларни яратиб бериш тамойиллари асосларида олиб борилади. Биржа савдоси қоидаларига биноан барча савдо иштирокчилари уларнинг мақоми - республика резиденти ёки норезидентлигидан қатъий назар тенг хақ-хуқуқларга эгадирлар.
“ЎзРТХБ” АЖ миллий ва хорижий компанияларни республикада ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли товар активлари, шу жумладан қора ва рангли металлар, нефть маҳсулотлари, пахта толаси, минерал ўғитлар, шакар, буғдой уни, дон ва бошқалар билан тенг хуқуқлилик асосида таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Биржа Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган. Биржа кўп тармоқли савдо инфратузилмасига эга. Унинг таркибий тузилмасига республикамизнинг барча вилоятларининг марказларида жойлашган 13 филиаллари киради. Шунингдек, ҳозирги кунда мижозларга 200дан зиёд савдо майдончалари ва 800 брокерлик идоралари биржа хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Биржада 4 савдо платформалари фаолият юритади:
- биржа электрон савдо тизими (автоматлаштирилган савдо-сотиққа тегишли талабларни йиғиш ва уларга жавоб бериш электрон савдо тизими);

  • кўргазма-ярмарка савдоларнинг электрон савдо тизими;

  • авторақамларни сотиш бўйича электрон савдо тизими.

  • электрон давлат харидлари

Биржа савдолари электрон тизим асосида олиб борилади. Савдоларга тизимли равишда бир турдаги стандарт хусусиятга эга, бошқа ишлаб чиқарувчи товарлари ёки бошқа товарлар партияси билан ўзаро алмашувчи товарлар қўйилади.
Биржа савдосининг асосий афзалликлари қуйидагилар:

  • юқори малакали савдо ходимлари хизматидан фойдаланиш имконияти;

  • воситачи-брокерларни танлаб олиш имконияти;

  • харажатларни оширмасдан савдо ҳажмини кўпайтириш;

  • битимлар бажарилишининг кафолатланганлиги;

  • брокерлар идораси орқали савдо операцияларини амалга оширишда шу хизматларига маълум бир фоизига тенг миқдорда тўлов ўтказиш имконияти;

  • савдо операцияларининг тезкорлиги;

  • барча савдо иштирокчилари учун корхона ҳажми, бирор тармоқ ёки идорага мансублиги, ҳудудий жойлашувидан қатъий назар тенглик таъминланганлиги;

  • бозорнинг юқори даражада ликвидлиги;

  • битимларни амалга оширишда операцион ҳаражатларнинг камлиги;

  • савдоларда кўплаб харидорлар/сотувчиларнинг иштироки ҳисобига шаклланган кучли рақобат асосида оптимал бозор баҳосини аниқлаш имконияти.

Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи брокерлик жойини ўрнатилган тартибда олган биржа аъзоларига берилади.Биржа савдолари платформасида фақатгина биржа товарлари савдога чиқарилади. “Биржа товари” тушунчасига ўз сифати, тузилиши билан бир турдаги хусусиятга эга бўлган, ўзининг асосий ва аниқловчи параметрлари билан худди шундай бошқа ишлаб чиқарувчининг ёки бошқа партиядаги товар билан ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган товар киради ва у доимий равишда савдоларга чиқарилиши шарт.
ЎзРТХБ савдолари ҳар куни, шанба ва якшанбадан ташқари, Тошкент вақти билан 9:30 дан 17:00 гача ўтказилади. Ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи маҳаллий ва хорижий иштирокчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2005 йили 4 мартдан бошлаб ЎзРТХБда валюта савдо майдончаси ишга туширилган, у ерда биржа савдоларига эркин айирбошланадиган валютада қўйиладиган ҳар қанча миқдордаги юқори ликвидлик маҳсулотларни сотиб олиш имконияти бор.
Кўргазма-ярмарка савдо товарларига хусусиятларидан қатъий назар, фуқаролик муомаласида бўлган товарлар, шу жумладан, индивидуал хусусиятга эга бўлган ва савдоларга мунтазам равишда чиқарилмайдиган ёки камдан-кам чиқариладиган товарлар киради.
Савдолар интернет орқали реал вақт режимида олиб борилади, савдо бўйича ҳисоб-китоблар ҳам онлайн режимида амалга оширилади.Тизимнинг афзалликлари:
- вақт тежамкорлиги – савдо тизимида рўйхатдан ўтиш жараёнининг соддалиги;
- савдоларга кечаю кундуз кира олиш;
- маблағ тежамкорлиги – реклама хизматлари учун қўшимча маблағ талаб этилмайди;
- воситачилар сонини минимал даражадалиги.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish